Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил 10 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 217 А (III) резолюциясида қабул қилинган)
3-модда.
Хар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
25-модда.
1. Хар бир инсон, овқатланиш, кийиниш, лозим даражадаги тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатилишикаби ўзини ва оила аъзоларини соғлиғи ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган хаёт даражасида яшаш ҳуқуқига ва ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки бошқа унга боғлиқ бўлмаган, яшаш учун воситаларни йўқолишига олиб келган, ҳолатларда таъминланиш ҳуқуқига эга.
2. Оналик ва гўдаклик алоҳида парвариш ва ёрдам олиш ҳуқуқини беради. Никоҳда ёки никоҳдан ташқарида туғилишидан қатъий назар, барча болалар бир хил ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши зарур.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт (1966 йил 16 декабрда Бош ассамблеянинг2200 А (XXI)резолюциясида қабул қилинган)
12-модда.
1. Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар хар бир инсоннинг жисмоний ва рухий соғлиқнинг эришиш мумкин бўлган энг юқори даражасига бўлган ҳуқуқини тан оладилар.
2. Ушбу ҳуқуқни тўлақонли амалга ошириш учун мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар томонидан қабул қилиниши зарур бўлган чоралар, қуйидаги зарур тадбирларни ўз ичига олади:
а) ўлик туғилиш ва болалар ўлимини камайтиришни ҳамда боланинг соғлом ривожланишини таъминлаш;
б) атроф-муҳит гигенаси ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат гигиенасининг барча жабҳаларини яхшилаш;
в) эпидемик, эндемик, касб ва бошқа касалликлар олдини олиш ва даволаш ҳамда уларга қарши курашиш;
г) касалликка чалинган ҳолатда барчани тиббий ёрдам ва тиббий парвариш билан таъминлаш имконини берадиган шароитлар яратиш;
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти низоми (конституцияси) (1946 йил 19 июндан 22 июлгача Нью-Йорк шахрида бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш халқаро анжуманида қабул қилинган)
Саломатлик инсонда нафақат касалликлар ва жисмоний нуқсонларнинг бўлмаслиги, балки унинг тўлиқ жисмоний, рухий ва ижтимоий хотиржамлик ҳолати ҳисобланади.
Соғлиқнинг эришиш мумкин бўлган энг юқори даражасига эга бўлиш, ирқи, дини, сиёсий қарашлари, иқтисодий ёки ижтимоий мавқеидан қатъий назар хоҳлаган инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.
Барча халқларнинг саломатлиги тинчликка ва хавфсизликка эришишнинг асосий омили ҳисобланади ва алоҳида шахслар ва давлатларнинг тўлақонли ҳамкорлигига боғлиқ.
Исталган давлатнинг соғлиқни сақлаш ва яхшилаш соҳасидаги ютуқлари барча учун қадр-қимматга эга.
Соғлиқни сақлаш ва касалликларга, айниқса юқумли касалликларга қарши курашиш чораларининг турли мамлакатларда нотекис тақсимланган ҳолда ривожланганлиги умумий хавф ҳисобланади.
Боланинг соғлом ривожланиши биринчи даражадаги аҳамиятга эга омил ҳисобланади. Муҳитнинг ўзгарувчан вазиятларига уйғун ҳолда яшай олиш қобилияти бундай ривожланишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Соғлиқнинг энг юқори даражасига эришишнинг зарур шарти, барча халқларга тиббиёт, психология ва уларга турдош бўлган фанлар ютуқларидан фойдаланиш учун имкон бериш ҳисобланади.
Жамиятнинг маърифатли фикри ва у тарафдан фаол ҳамкорлик халқ соғлиғини яхшилаш учун жуда муҳим.
Ҳукуматлар ўз халқлари соғлиғи учун жавобгарлиги мавжуд ва бу жавобгарлик соғлиқни сақлаш соҳасида ижтимоий характердаги муносиб чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |