25.1-жадвал
«Катта саккизлик» таркибига кирувчи мамлакатларнинг кўрсаткичлари (2007 йил)
|
Аҳоли сони
|
ЯИМ
|
Млн. киши
|
Жамига нисбатан фоизда
|
млрд. долл.
|
Жамига нисбатан фоизда
|
Жаҳон бўйича
|
6345,1
|
100,0
|
66228,7
|
100
|
АҚШ
|
302,5
|
4,53
|
13543,3
|
20,4
|
Япония
|
127,7
|
1,91
|
4346,0
|
6,6
|
Германия
|
82,4
|
1,23
|
2714,5
|
4,1
|
Буюк Британия
|
60,2
|
0,9
|
2270,9
|
3,4
|
Франция
|
64,1
|
1,01
|
2117,0
|
3,2
|
Россия
|
142,5
|
2,14
|
2076,0
|
3,1
|
Италия
|
59,1
|
0,89
|
1888,5
|
2,9
|
Канада
|
32,9
|
0,49
|
1217,1
|
1,8
|
«Катта саккизлик» мамлакатлари биргаликда
|
871,4
|
13,1
|
30006
|
45,3
|
Манба: http://ru.wikipedia.org.
Ривожланаётган мамлакатларда таркибий қайта қуришларни молиялаштириш билан ХТРБ фаол шуғулланади. ХТРБ ва у билан бирга Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ), Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳар хил инвестицион объектларни ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади, лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий асосларини тайёрлайди, ривожланаётган мамлакатлардаги таркибий қайта ўзгартиришга ёрдам беради.
Давлатлараро ташкилотлар ичида барча саноат жиҳатдан ривожланган мамлакатларни бирлаштирувчи ИҲРТ муҳим роль ўйнайди. Унинг доирасида ички иқтисодий тадбирларнинг бошқа мамлакатлар миллий иқтисодиёти самарадорлигига таъсирини, уларнинг тўлов баланси ҳолатини ўрганиш амалга оширилади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги тамойилларига тез мослашишини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий тартибга солиш бўйича тавсияномалар берилади. ИҲРТ жаҳон хўжалиги доирасида кўп омилли фукционал алоқаларни ўрганишни амалга оширади, валюта ва бюджет сиёсати, нархлар, савдо ва бошқа соҳалар бўйича илмий асосланган иқтисодий прогнозлар тавсия этади.
Шарқий Европа минтақасида таркибий қайта қуришга молиявий таъсир кўрсатиш ва ёрдам ташкил қилиш мақсадида 1991 йил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) тузилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини халқаро тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради.
80-йилларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий сабаблар тақозо қилган дунё сиёсий вазиятдаги ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини кўп томонлама тартибга солиш шакллари эволюциясига олиб келди. Булар ичида собиқ социалистик мамлакатларда вазиятнинг ўзгариши, ташқи фаолиятида мустақил субъектларни ташкил қилувчи давлатлар сонининг кескин кўпайиши ҳамда дунё мамлакатлари ичида рўй берадиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
80-йилларнинг ўрталарида дунёда АҚШ, Ғарбий Европа ва Япониядан иборат анча қудратли рақобатлашув марказ вужудга келдики, бу ҳам жаҳон иқтисодий муносабатларини тартибга солишга ўз таъсирини кўрсатади.
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро ташкилотлар аъзолар таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам таъсири бўлди. ХВФ, ХТРБ, ТСБК (ХСТ)га Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги озод бўлган мамлакатлар ва кейин қатор собиқ социалистик мамлакатлар фаол кира бордики, бу ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум ўзгаришларга олиб келади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни бунёд этишга ҳаракат туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқ таъсис этилади. Бу Иттифоқнинг Шартномада белгиланган вазифаларини бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди.
Европа Иттифоқининг ижроия органи Европа ҳамжамияти Комиссияси (ЕҲК)дир. Унинг аъзоларини миллий ҳукуматлар тайинлайди, лекин улар ўз фаолиятларида мутлақо мустақилдир.
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, таъминот, қишлоқ хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд бўлади.
Европа ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамият бюджети ва қонунларини маъқуллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи Европаламент зиммасига юклатилади.
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиёсати ўтказила бошланди. Шу муносабат билан ягона валюта – ЭКЮ, 2004 йилдан бошлаб Евро жорий этилди ва янги муассаса – Европа Марказий банки тузилиб, у миллий банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини ташкил қилди.
Шунингдек, ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юз бериши ва кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, катта ижтимоий-иқтисодий талофатлар келтириши ривожланган мамлакатлар ҳукуматларини жиддий ташвишга солиб қўйди. Ушбу инқирозга қарши биргаликда курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида дастлаб 2008 йил ноябрь ойида Вашингтонда, кейин 2009 йил апрель ойида Лондонда жаҳон ялпи маҳсулотининг 85 фоизини ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат иштирокидаги саммит ўтказилди. Президентимиз дастлабки саммит муҳокамаларида инқирозни келтириб чиқарган сабаблар таҳлили бўйича саммит иштирокчиларининг ягона ёндашувга эга эмаслиги, шу боис ушбу глобал молиявий инқирознинг жиддий ва узоқ давом этадиган оқибатларини бартараф этиш юзасидан умумий ва самарали дастур ишлаб чиқиш ҳақида ҳали эрта эканлигини қайд этиб, «шу билан бирга, мазкур саммитнинг бўлиб ўтгани, унда жаҳон молия инқирози билан боғлиқ муаммолар ва вужудга келган вазият муҳокама қилинганининг ўзи умид уйғотадиган ижобий ҳол экани шубҳасиз»1, дея баҳоладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |