Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши



Download 2,79 Mb.
bet334/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши.
Яна бир глобал зиддият сифатида ХХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган демографик «портлашлар», яъни ер шари аҳолиси сонининг жадал ўсиши кўрсатилади. Айниқса, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг тез ўсиши бир қатор жиддий ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни келтириб чиқаради. Баъзи бир мамлакатлардаги аҳоли сонининг кўпайиши натижасида рационал хўжалик юритишга тўсқинлик қилувчи аҳолининг нисбий ортиқчалиги белгилари кўзга ташланади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига қарамай аҳоли жон бошига истъемол, айниқса ривожланган мамлакатлардаги истеъмол даражаси билан таққослаганда, кишиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига қараганда паст даражада қолмоқда.
Бу каби ҳолатлардан баъзи бир демограф-олимлар асоссиз равишда, кескин хулосалар чиқариб, аҳоли нуфуси жараёнлари устидан давлат миқёсидаги назоратларнинг ўрнатилиши, жумладан оилани режалаштириш дастурларини ишлаб чиқиш каби даъволарини кучайтирмоқдалар. Бундай ассосиз дастурлардан кўра, улар бу мамлакатларда янги техника ва технология асосида ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш дастурини таклиф қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқоридагилардан кўринадики, ҳозирда жаҳон миқёсида юз бераётган глобаллашув жараёнлари ўзининг ижобий йўналишлари ва зиддиятларига эга бўлиб, бу жиҳатларнинг нисбатини тартибга солишда дунёнинг барча мамлакатларининг фаол иштироки ва бирлашуви талаб этилади.


25.3. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари.
Жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши

Жаҳон хўжалиги мураккаб тизим ҳисобланади. Турли миллий иқтисодиётлар (ёки улар ташқи иқтисодий қисмлари)нинг барча мажмуи товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати билан мустаҳкамланган бўлади. Шу асосда мамлакатлар ўртасида халқаро иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Халқаро иқтисодий муносабатлар (баъзида уларни ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам юритилади) – бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.


Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг халқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучи миграцияси;
- ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг халқаро савдоси энг аввало миллий хўжаликларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорига товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг маълум даражаси билан тавсифланади. Товар ва хизматларнинг халқаро савдоси ва жаҳон бозорининг асосий белги ва хусусиятларини 27-бобда батафсил кўриб чиқамиз.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish