17-Маъруза (2 соат): Компьютер тармоқлари ҳақида умумий тушунчалар. Компьютер тармоқлари ҳақида тушунча бериш ва уларнинг аҳамияти, компьютер тармоқларининг асосий турлари, компьютер топологияси.
18-Маъруза (2 соат): Интернет глобал компьютер тармоғи. Интернет тармоғи ҳақида, интернет броузерлари ҳақида ҳамда интернет хизмат турлари ҳақида тушунчалар бериш.
2 – семестр (36 соат)
1-Маъруза (2 соат): Ахборот технологиялари фани, мазмуни ва вазифалари. Ахборот инқилоблари, ахборот технологиялари ҳақида умумий тушунчалар, ахборот жамияти ҳақида тушунчалар бериш
2-Маъруза (2 соат): Ахборот технологиялари ва иқтисодий ахборот-лар тизими. Бошқарув тизими, ахборот тизими, халқ хўжалиги соҳаларидаги ахборот тизимлари, ахборот технологияларининг асосий хусусиятлари, математик усуллар ва моделлардан фойдаланиш, ахборот технологиялари иқтисодий ривожланишнинг муҳим омиллари
3-Маъруза (2 соат): Ахборотни таснифлаш тамойиллари. Ахборот таснифи ва ахборот ўлчов бирликлари ҳақида тушунча бериш
4-Маъруза (2 соат): Ахборот технологияларининг таснифи. Таъмин-ловчи ва функционал ахборот технологиялари, қайта ишланадиган маълумот-ларни типи бўйича таснифлаш, ахборот технологияларининг фойдаланувчи интерфейси бўйича таснифлаш, ахборот технологияларининг умумий таърифи.
5-Маъруза (2 соат): Компьютер технологиялари ва уларнинг таъми-нотлари. Дастурий таъминот, амалий дастурлар пакети, операцион тизим, техник таъминот ҳақида тушунча бериш
6-Маъруза (2 соат): Ҳисоблаш тармоқлари. Ҳисоблаш тармоқларининг асосий типлари, ҳисоблаш тармоқларини бошқарилиши бўйича таснифи, ҳисоб-аш тармоқларининг топологияси, тармоқларни қўллаш жараёнини таснифи.
7-маъруза (2 соат): Ахборот тизими ва унинг классификацияси. Тизим тушунчаси, иқтисодий ахборот тизими тушунчаси, автоматлаштирилган ахборот тизими тасифи, автоматлаштирилган офис тизими, автоматлаштирил-ган иш жойи.
8-Маъруза (2 соат): Ахборот тизимининг иқтисодиётдаги ва молия-вий масалаларни ечишдаги аҳамияти. Ахборот – стратегик заҳира, иқтисодий ахборотнинг таснифланиши, иқтисодий ахборотларни ишлашнинг босқичлари, ахборот тизимини рифожланиши, бошқарув ва ахборот тизимлари, автоматлаштирилган бошқариш тизими, молиявий масалаларни ечишда автоматлаштирилган иқтисодий тизимлар
9-Маъруза (2 соат): Иқтисодий ахборот тизими таркиби. Иқтисодий ахборот тизимини қўллаш жараёни бўйича таркибланиши, ахборот тизимининг таркибий қисмлари, иқтисодий ахборот тизинининг функционал қисми.
10-Маъруза (2 соат): Ахборот технологияларининг ҳуқуқий ва ташкилий таъминотлари. Ахборот технологияларининг ҳуқуқий таъминоти, ахборот технологияларининг ташкилий таъминоти ҳақида тушунча бериш
11-Маъруза (2 соат): Ахборот тизимини қўллаш жараёнлари. Халқ хўжалиги соҳаларида ахборот технологияларининг қўлланилиши тўғрисида тушунчалар бериш.
12-Маъруза (2 соат): Иқтисодий ахборот тизимини лойиҳалаш. Лойиҳалаш пинциплари, лойиҳалаш босқичлари, автоматлаштирилган ахборот технологияларини лойиҳалаш муаммолари, иқтисодий ахборот технология-ларининг ҳаётий цикли
13-Маъруза (2 соат): Мултимедия ва дистанцион ўқитиш технология-лари. Мультимедия тушунчаси, унинг белгилари, таълим беришда мултимедия воситаларини қўллаш, мултимедия асосида ўқитиш афзалликлари, ҳамда дистацион ўқитиш технологиялари, дистацион ўқитишнинг афзалликлари ҳақида тушунча бериш.
14-Маъруза (2 соат): Пластик карточкалардан фойдаланиш технологияси. Пластик карточкалар ҳақида тушунчалар бериш, пластик карточкалардан фойдаланиш технологияси, пластик карточкаларнинг турлари, пластик карточкалар ёрдамида хизматлар ва маҳсулотларни харид қилиш тўлов турлари, халқаро тўлов тизими ва унинг Ўзбекистондаги истиқболлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |