Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Ташқи самаралар 
Лойиҳанинг 
лойиҳа 
доирасида 
харажатларга 
ҳам, 
манфаатларга ҳам кирмайдиган, шу туфайли молиявий ҳужжатларида 
акс этмайдиган натижалари ташқи самаралар, деб аталади. Аммо 
бундай самаралар жамиятнинг бошқа аъзоларига салбий ёки ижобий 
таъсир кўрсатса ёки мамлакат олдида турган мақсадларга эришишга 
хизмат қилса, уларни иқтисодий таҳлилда ҳисобга олиш зарур. 
Ташқи харажатларга мисол тариқасида тўғонлар қурилиши 
натижасида экин майдонларининг сув остида қолиши, атроф-
муҳитнинг ифлослантирилиши, суғориш тизимининг аҳоли 
соғлигига ва балиқчилик хўжаликларига таъсирини, ташқи 


206 
манфаатларга — ўқитиш жараёнида олинган билимларни келтириш 
мумкин. 
Янги технологияларни қўллаш учун бир лойиҳа бўйича 
ускуналарни импорт қилиш иккинчи лойиҳа учун бу жараёнлар 
арзон ва осон кечишига олиб келиши мумкин. Бунга биринчи 
лойиҳада иштироқ этган мутахассисларни жалб этиш орқали 
эришилади. Ташқи манфаатларга, шунингдек, таълим даражаси 
ортиши натижасида туғилиш суръатларининг пасайишини, 
транспорт тизимининг ривожланиши натижасида ишчи кучи 
ҳаракатчанлигининг кучайишини ва ҳоказоларни мисол қилиб 
келтириш мумкин. 
Лойиҳаларнинг барча ташқи самараларини ҳисобга олиб 
ўлчаб бўлмайди, шу сабабли уларнинг энг муҳимларини ҳисобга 
олиш ҳамда ички самаралар қаторига киритишга ҳаракат қилиш 
зарур. Масалан, тўғон қурилиши ер ости сувлари сатҳи 
кўтарилишига олиб келса, лойиҳага дренажлар қуриш вазифасини 
ҳам киритиш зарур. 
Айрим лойиҳаларнинг ташқи самараси таркибига халқаро 
самара ҳам киради. Масалан, экспортни оширишга қаратилган 
лойиҳа натижасида маҳсулот баҳоси жаҳон бозорида пасайиши 
мумкин. Бундан импорт қилувчилар манфаат кўрса, шу турдаги 
маҳсулотни экспорт қилувчи бошқа давлатлар зарар кўрадилар ва 
ҳоказо. Иқтисодий таҳлилда асосан мамлакат ичидаги манфаат ва 
харажатларгина кўриб чиқилади. Халқаро лойиҳаларда эса барча 
иштирокчи давлатларнинг фойда-зарарлари ҳисобга олиниши 
лозим. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish