209
харажатларини қоплай олмайди. Албатта, давлат (айрим
мамлакатларда) бундай ҳолатда харажатларнинг маълум бир
қисмини ўз зиммасига олади. Асосан бу хавф бизнес билан боғлиқ
бўлади. Молиявий хавф деганда ўз маблағлари ва қарзга
олинган
маблағлар компенсациялари натижасида келиб чиқадиган хавф
тушунилади.
Инвестиция учун қанчалик кўп четдан карз жалб этилса,
молиявий шунчалик хавф кўпаяди. Бу хавфнинг ошиши асосан
корхоналар қарз берувчи инвесторлар ўз вақтида фоиз тўловлари
тўлашга иложсизлиги оқибатидан келиб чиқади. Белгиланган, яъни
вақти аниқ кўрсатилган қарзлар ёки қарз фоизлари лойиҳа ишга
тушмасдан, даромад ҳали келмаган вақтдан бошлаб тўланиши керак.
Корхоналарнинг бундай қарзларни тўлай олиш қобилияти йўқлиги
молиявий хавфни туғдиради.
Аҳолини товарлар сотиб олиш қобилиятининг пасайиши
билан боғлиқ бўлган хавф асосан таклиф инфляцияси вақтида
бўлади. Бу даврда пул-бирлигининг харид қобилияти пасаяди.
Айрим қимматбаҳо қоғозлар белгиланган вақтда инвесторга
фойда
келтиришни кўзда тутганлиги учун айрим ҳолларда фоиз хавфига
эга бўлади. Кўп ҳолларда қимматбаҳо қоғозларнинг курслари
олдинги курсларга нисбатан ўзгариб туради. Натижада қимматбаҳо
қоғозлар чиқарган компаниялар белгилаб қўйилган фоизларни бера
олмайдилар. Бу жараён қимматбаҳо қоғозларнинг бозор баҳолари
тез-тез ўзгариб туриши натижасида вужудга келади.
Ликвидлик хавфи корхоналарнинг акцияларни керакли
вақтда кўзда тутилган суммага сотишга имконияти бўлмай
қолишини англатади. Агар кеча 1000
долларга акция сотиб олган
бўлсангиз, бугун уни 800 долларга сотасиз, бундай акция юқори
ликвидли эмас.
Бозор хавфи деганда бу даромадларни қимматбаҳо қоғозлар
курси ўзгариши эмас, балки иқтисодий-ижтимоий воқеалардан келиб
чиқадиган хавф тушунчаларидир. Масалан, Яқин Шарқда уруш келиб
чиқиш хавфи қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган
акциялар ҳамда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришга боғланган
акциялар курсига таъсир этади. Тасодиф хавфи тўсатдан вужудга
келадиган хавф бўлиб, инвестиция натижаларига жуда тез таъсир
этади. Бунга иккита йирик компаниянинг бир-бирига қушилиши ва
бошқалар мисол бўла олади.
210
Умуман, хавфларни баҳолашга уч хил йўналишда ёндашиш
мумкин. Анъанавий ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартирадиган ёки
унинг
тузилмасига
салмоқли
ўзгартириш
киритадиган
инвестицияларни жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни қабул
қилишда айрим ҳолларда старт даврини мукаммал таҳлил
қилмаслик натижасида яратиладиган маҳсулотга
етарли харидор
топа олмаслик ҳоллари вужудга келиши мумкин. Бунда, албатта,
мукаммал вариантларни чуқур ўрганиш керак.
Ҳар хил муқобил вариантлар мавжуд бўлмаган ҳолларда
олдиндан маълум тадбирларни амалга ошириш керакки, улар
хавфни йўқотишга қаратилган бўлсин. Навбатдаги ёндашув асосан
оддий лойиҳаларни ўз ичига олади. Бу лойиҳаларда маълум хавф
мавжуд. Масалан, лойиҳани вужудга келтириш даврида ўртача
кўрсаткичлардан
фойдаланамиз,
лекин
кейинчалик
бу
кўрсаткичлардан маълум чекиниш вужудга келиши мумкин. Мана
шу йўналишларни мисолда кўриб чиқамиз.
Лойиҳада темир-бетон заводи қуриш кўзда тутилган дейлик.
Завод аҳоли яшайдиган микрорайонда бўлиб, у
ердан автотрасса
ўтиши кўзда тутилган. Завод қурилиши трассага яқин жойда
бўлади. Завод қурилиши учун 5 млрд.сўм маблағ ажратилган. Бу
завод ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳажми 2 млрд. билан 4 млрд.сўм
орасида бўлади. Лойиҳанинг яшаш даври 5 йил, бу вақтдан сўнг
завод сотиб юборилади. Заводнинг қолдиқ баҳоси автотрасса
қурилиши даври билан боғлиқ бўлиб, 1 млрд. билан 3 млрд.сўм
орасидадир. Агар завод қурилгандан кейинги биринчи йили
автотрасса қурилиши ҳақида қарор қабул қилинмаса, унинг қолдиқ
қиймати 3,5 млрд.сўм. Дисконтнинг қабул қилинган ставкаси 10%
ва иккита вариантда маҳсулот сотиш ҳажми 0,5 млрд. ёки 1,5 млрд.
сўм бўлади. Буни вариантлар бўйича аниқлашда қуйидаги
формуладан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: