140
бўлмаганда минимал хавфсизлик меъёри даражасига тушириш
имкони пайдо бўлади. Бу меъёрларга инсон саломатлигига бўлган
хавф даражаси, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқариш
меъёрлари ва бошқалар мисол бўлади.
Лойихалар экосистемани
муҳофаза қилиш бўйича чет эл мамлакатлари билан тузилган
шартномалар бузилишига олиб келиши керак эмас.
Айрим ҳолларда лойиҳа таъсирида экологик ҳолат салбий
томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши ҳам мумкин.
Масалан, аҳоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш
лойиҳалаштирилса ва бу лойиҳа амалга ошса, шовқин кўпаяди
ҳамда бу аҳоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин.
Лойиҳада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши
керак. Бунинг учун аҳолини бошқа жойга кўчириш (бу эса жуда
қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган жойлардан, яхшироқ
шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга
розилик
бермасликлари мумкин) ёки шовқинни камайтирадиган, яхшиси,
умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак. Бу,
албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари айрим
вақтларда аҳолини компенсация бериш йўли билан ҳам рози қилиш
мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойиҳаси амалга ошса,
компания эгалари атрофда яшовчи аҳолига электроэнергияни
текинга беришни ўз бўйнига олади.
Айрим ҳолларда лойиҳаларни амалга оширишда вужудга
келтириладиган экологик хавфни бартараф қилиш
жуда осон,
айрим ҳолларда эса жуда мураккаб кечади. 1970 йилдан бошлаб,
Жаҳон банки ҳамма инвестиция лойиҳаларининг экосистемага
салбий таъсирини таҳлил қила бошлади. 1971-1980 йиллар ичида
1342 лойиҳани таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улардан 845 таси
ёки 63%и экологик жиҳатдан бехатар лойиҳалар, 365 таси ёки 27%и
экологик муаммоларни енгил ҳал қилса бўладиган лойиҳалар экан.
22 лойиҳа бўйича лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш тавсия этилди ва
110 та лойиҳа экосистемага жуда катта салбий таъсир кўрсатади,
деган
хулоса
берилди.
Бу
лойиҳалар
бўйича
махсус
маслаҳатчиларнинг маслаҳати зарур. Экологик таъсирни бартараф
қилиш муаммоси инвестиция олди босқичида ҳал қилиниши керак,
шунда бу жараёнга қилинадиган харажатлар энг кам миқдорда
бўлади. Умуман, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш
харажатларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш харажатлари тахминан
5% ини ташкил этади. Жаҳон банкининг атроф-муҳитни ҳимоя
141
қилиш бўлими лойиҳаларнинг турли категориялари учун махсус
қўлланма яратган бўлиб, у лойиҳа таҳлили билан шуғулланадиган
мутахассислар учун тавсия этилади. Тажрибада энг кўп содир
бўладиган ва атроф-муҳит учун катта зиён етказадиган омиллар
ҳавонинг бузилиши, сувга зарарли моддаларнинг оқизилиши ва
бошқалар ҳисобланади. Умуман, экосистемага лойиҳаларнинг
таъсири ҳар хил бўлади. Уларни қуйидагича таърифлаш мумкин:
Экосистемага таъсирга кўра лойиҳаларнинг
турланиши
Атроф-муҳитга таъсир тўлиқ
таҳлил қилиниши зарур
бўлган лойиҳалар
Атроф-муҳитга таъсирини
қисман баҳолаш зарур
бўлган лойиҳалар
Атроф-муҳитга
таъсири
баҳоланиши шарт
бўлмаган
лойиҳалар
Платиналар, сув ҳавзалари,
ўрмон билан боғлиқ
лойиҳалар, катта саноат
қурилиши, ирригация, зах
кетказиш ишлари, сув
тошқинига қарши тадбирлар,
ерларни тозалаш,
минералларни қазиб олиш,
портлар қуриш, ер
милиорацияси, аҳолини бошқа
жойга кўчириш, дарё
ҳавзасини ўзгартириш,
иссиқлик ва ГЭСлар ва
улардан фойдаланиш,
химикатлардан фойдаланиш,
зарарли чиқиндиларни қайта
ишлаш лойиҳалари
АСМ тармоқларини, кичик
корхоналарни,
электроэнергияни узатиш
тизимлари, кичик
ирригация объектлари,
қайтадан вужудга
келадиган
энергиядан
фойдаланиш қурилмалари,
қишлоқ хўжалигини
электрлаштириш, туризм,
қишлоқ аҳолисини сув
билан таъминлаш, дарё
оқимини тартибга соли шва
ҳоказо лойиҳалар
Аҳоли ресурслари
лойиҳалари.
Техник ёрдам
лойиҳалари
Do'stlaringiz bilan baham: