Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “бухгалтерия хисоби ва аудит” кафедраси


Жарима суммасини ҳисоблаш учун жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асос қилиб олинади



Download 2,48 Mb.
bet16/139
Sana11.07.2022
Hajmi2,48 Mb.
#774143
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   139
Bog'liq
Audit

Жарима суммасини ҳисоблаш учун жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асос қилиб олинади.

Бюджетдан ташқари ва хайрия жамғармаларининг амалдаги тушумлари (аъзолик бадалларини ҳам қўшган ҳолда) жарима ҳисоблашда асос бўладиган ялпи тушум ҳисобланади.


Хўжалик юритувчи субъектлар жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.



  1. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 11-мод-дасига мувофиқ: «Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжат-ларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин.


Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади».
Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига кўра ўткази-лади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказишда хўжалик юритувчи субъект ўз олдига асосан қуйидагиларни мақсад қилиб қўйиши мумкин:

  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг амалдаги қонун-чиликка мувофиқлигини аниқлаш;

  • бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг аҳволини назорат ва таҳлил қилиш;

  • бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил этиш;

  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш ишларининг меъёрий таъминланганлигини аниқлаш;

  • ҳисобни комьпютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш;

  • солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва солиққа тортишга доир ҳисоб-китоблар аҳволини текшириш ва ҳ. к.

Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ҳар хил сабабларга кўра ўтказилиши мумкин. Биринчидан, бозор иқти-содиётига ўтиш муносабати билан хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятларига айлантирилган кўплаб собиқ дав-лат корхоналари махсус идоравий давлат назорат органлари томонидан текширилиши барҳам топди. Шунингдек, мулкчилик ва муносабатларнинг янги турлари ҳисоб обеъктларига айланди. Иккинчидан, мулк эгалари, инвесторлар ва акциядорларнинг корхона молия-хўжалик фаолиятининг аҳволи тўғрисидаги холис ахборотларни талаб қилишлари. Шунингдек, бухгалтер ходимларининг беқарорлиги яъни ўзгариб (алмашланиб) туриши, улар малакасининг пастлиги ва бошқалар. Учинчидан, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва ислоҳотларнинг чу-қурлаштирилиши муносабати билан меъёрий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб туриши ва янгиларининг қабул қилиниши ва ҳ. к. Бундай муаммолар билан тўқнашаётган корхоналарда малакали аудиторлик хизматларига эҳтиёж кучайиб, уларнинг раҳбарлари мустақил аудиторлик ташкилотларига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар. Юқорида таъкидланганидек, мажбурий аудиторлик текшируви тўлиқ (комплекс) ўтказилади. Ташаббус тарзидаги яъни ихтиёрий аудит эса тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шунингдек, ташаббус тарзидаги аудитда текширувлар чуқурлиги ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан: ҳисоб маълумотларини дастлабки ҳужжатлардан бошлаб тўла ва ёппасига текшириш; дастлабки ҳисоб маълумотларини ёки фақат ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлардаги маълумотларни танлаб текшириш.




  1. Download 2,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish