Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “бухгалтерия хисоби ва аудит” кафедраси


-МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ



Download 2,48 Mb.
bet12/139
Sana11.07.2022
Hajmi2,48 Mb.
#774143
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139
Bog'liq
Audit

4-МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


РЕЖА:

  1. Аудитнинг турлари. Ички ва ташқи аудит.

  2. Аудитнинг шакллари.

  3. Мажбурий аудиторлик текшируви.

  4. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви.

  5. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.

  6. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари.



1.Аудитнинг турлари

Мамлакат иктисодиетини ривожлантириш, уни халкаро андозалар талаблари даражасига кутариш аудиторлик фаолиятини тугри ташкил килишга бевосита богликдир. Лекин, шуни хам кайд килиш керакки, бугунги кунда ушбу фаолият кутилаётган натижаларни тулик бермаяпти. Аудит сохасида уз ечимини кутаетган бир канча муаммолар бор. Булар жумласига аудитнинг назарий , услубий ва ташкил килиш билан боглик булган муаммолар киради. Кабул килинган меъерий хужжатларда, махсус адабиётларда аудитнинг турлари ва ташкилий шакллари кенг ёритилмаган хамда чукур асосланмаган.


Аудиторлик фаолиятига оид меъерий хужжатлар ва махсус адабиётларни ижодий тахлил килиш уларнинг куйидаги турларини аниклаш имконини берди. Тижорат фаолиятига кирувчи аудит максади, вазифалари ва урганувчи объектларига караб куйидаги турларга булинади:
- ташки аудит;
- ички аудит;
- молиявий аудит;
- конунларга мосликнинг аудити;
- иктисодий самадорликнинг аудити;
- таваккалчиликнинг аудити (риск аудити);
- операцион аудит;
- бошқарув аудити;
- ижтимоий аудит;
- экологик аудит;
- консалтинг хизмати.
Ташки ва ички аудитнинг мазмуни, максади ва вазифалари кейинги параграфда алохида ёритилади.
Молиявий аудит хужалик юритувчи субъектларнинг молиявий курсатгичларини текширишга каратилган. Бундай аудит куп холларда таъсисчилар, инвесторлар ва бошка ташки манфаатдорларнинг буюртмалари асосида утказилади. Молиявий аудитнинг асосий максади молиявий натижаларнинг хакконий, асосли эканлиги, молиявий хисобнинг тугри тузилганлигига бахо беришдан иборат.
Турли мулкдаги корхоналар уз фаолиятида кабул килинган конун- коидаларга риоя килишлари керак. Мулк тўғрисида, корхоналар тўғрисида, ижара тўғрисидаги конунларнинг талабларига, солик конунчилигига амал килиш барча хужалик юритувчи субъектларнинг асосий вазифасидир. Шу максадларда конунларга мосликнинг аудити утказилади. Бундай аудит куп холларда давлат хамда хукукни химоя килувчи органларнинг буюртмасига асосан утказилади.
Корхона самарадорлигининг аудити мавжуд моддий, молиявий ва мехнат ресурсларидан окилона фойдаланиш, ички имкониятларни аниклаш максадида утказилади. Бундай аудит куп холларда хужалик фаолиятининг тахлили шаклида утказилади. Унинг буюртмачилари асосан корхона маъмурияти еки таъсисчилари хисобланади.
Бозор иктисодиетининг ривожланиши хаф-хатарнинг мавжудлиги, таваккалчилик (риск) билан бевосита богликдир. Корхона уз ривожланиши ва баркарорлигини таъминлаши учун келажакда содир булиши мумкин булган хаф-хатар, таваккалчилик натижаларини олдиндан билишга манфаатдордир. Шу максадларда таваккалчиликнинг аудити утказилади. Унинг натижасида содир булиши кутилаётган хаф-хатарнинг олди олинади.
Корхоналарнинг фаолияти маълум операциялар ва жараенлардан иборат. Жумладан, таъминот жараени, ишлаб чикариш жараени ва реализация (таксимот) жараени. Ушбу жараенлар билан корхонанинг ички булинмалари (цехлар, бригадалар) шугулланади. Корхона жараенлари ва булинмалардаги ички имкониятлар операцион (ташаббус) аудит оркали аникланади, Ушбу аудит корхона маъмурияти, цех, бригадаларнинг ташаббуси билан утказилиши мумкин. Мазкур аудит турининг асосий хусусияти шундан иборатки,у оркали мавжуд камчиликлар шу операциянинг узида аникланади ва унинг олди тезкорлик билан олинади Натижада мавжуд камчилик кейинги боскичга утмайди. Бундай аудит айникса кичик ва урта бизнесда жуда қўл келади.
Бошкарув аудити (менежментлик аудити) корхона таркиби, кабул килинаетган бошкарув карорларининг нечоклик тугрилигини аникланга каратилган. Ушбу аудит оркали менежерларнинг иш услуби ва натижалари урганилади. Аудиторлик текширув натижасида корхона самарадорлигини оширишга каратилган бошкарув (менежерлик) буйича тавсиялар берилади.
Экологик аудит оркали экологияни химоя килишга каратилган, хом ашёлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чикаришга чикиндисиз технологияни жорий этиш буйича тавсиялар ишлаб чикилади.
Аудит турлари ичида мижозларга турли хизматлар курсатиш алохида урин тутади. Аудиторлик фирмалари (ташкилотлари) хужалик юритувчи субъектларга куйидаги хизматларни курсатиши мумкин: бухгалтерия хисобини миллий андозалар (стандартлар) асосида юритиш, бизнес-режаларни тузиш , жорий ва якунланувчи хисоб маълумотларини узаро мувофиклаштириш, яъни бухгалтерия хисоби счетлар режасини куллаш буйича маслахатлар бериш, соликларни хисоблаш ва бухгалтерия хисобида тугри олиб бориш, хужалик жараенлари ( операциялари) хисобининг маълум турлари буйича маслахатлар бериш ва бошка хизматлар . Аудиторлик ташкилотлари узаро келишувларга асосан иктисодий ислохотларнинг маълум йуналишлари (муаммолари) буйича услубий семинарлар ташкил этиши, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш билан хам шугулланадилар.

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish