Шунингдек, “Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикаси” курсини ўқитишда замонавий ахборот технологиялари қўлланилади, хусусан мультимедиа воситалари ёрдамида машғулотлар ташкил этилади, Power Point дастури ёрдамида презентациялар, компьютерда тестлар ўтказиш каби тадбирлар имкон доирасида тез-тез ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1875-сонли қарорида "...чет тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланади" деб таькидланган. Ушбу курс бўйича дарсларга жалб этилган профессор-ўқитувчилар машғулотлар жараёнида юқоридаги талабларни инобатга олишлари лозим.
Шунингдек, фаннинг айрим мавзулари бўйича амалий машғулотларни бошланғич таълим объектларида ўтказилишини таъминлаш ҳам мақсадга мувофиқ.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |