Фаннинг мақсад ва вазифалари
Курснинг мақсади - умумтаълим муассасалари учун малакали чет тили мутахассисларини тайёрлаш, хусусан, талабаларнинг умумтаълим мактаблари бошланғич синфларида чет тилини самарали ўқитишлари учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашларига ёрдам беришдир.
Фан олдига қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
талабаларга кичик ёшдаги ўқувчиларга хорижий тилларни ўқитиш усуллари ва методлари ҳақидаги билимларни бериш;
ўқитиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ёш билан боғлик муаммоларни бартараф этиш йўлларини ўргатиш;
талабаларнинг лингвистик ва маданий компетенцияларини ўстириш;
ўқувчиларда фонетик, грамматик ҳамда лексик билим ва кўникмаларни шакллантириш усулларини ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |