Назорат учун саволлар
Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шартшароитларини ёритиб беринг?
Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, банк тизими ва унинг элементларини айтиб беринг?
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини, пул хўжалигининг юзага келиши ва пулларни сақлаш учун махсус муассасаларнинг зарурлигини, пул хўжалигининг номарказлашуви ва унинг шаклларини кенгайиши бўйича нималарни биласиз?
Пул ва кредит хўжаликларининг барқарор шаклларининг юзага келиши, марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шартшароитлари бўйича нималарни биласиз?
15-мавзу. Марказий банкнинг мустақиллиги
Режа
15.1. Марказий банкнинг мустақиллиги ва функсиялари
15.2. Марказий банк активлари ва пассивларининг таркиби
15.3. Марказий банкнинг назорат вазифалари бўйича ваколатлари ҳамда Марказий банк томонидан қўлланиладиган чоралар ва санксиялар.
15.1. Марказий банкнинг мустақиллиги ва функсиялари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз миқёси ва фаолият даражасига кўра республиканинг бош банки, банк тизимини бошқарувчи банк ҳисобланади. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг банкири, маслаҳатчиси ва хазина вакили сифатидаги ваколатга эга.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳукуматнинг хазина вакили сифатида ҳукумат ҳисобварақларини юритади, ҳукуматнинг молия оператсияларига кўмаклашади, бюджет даромад ва харажатлари масалалари юзасидан маслаҳат беради, давлат қимматли қоғозларини жойлаштиради, улар бўйича ҳисобварақлар юритади ва давлатнинг бошқа қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширади.
Юқоридагилар Марказий банкларни ваколатларига киради ва у Марказий Банк тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида “Марказий Банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабук қилиш борасида мустақилдир” – деб ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзига юклатилган ваколатларни бажариш юзасидан қуйидаги функсияларни бажаради:
1. Банкноталар (нақд пуллар) эмиссияси Марказий банкнинг қадимги ва муҳим функсиясидир. Қонуннинг 38-моддасига кўра муомалага нақд пуллами чиқариш ва ундан олиш фақат Марказий банк томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2002 йил 6 апрелдаги «Пул массаси ошишини чегаралаш ва молиявий интизомни таъминлаш жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони нақд пулларни банкка ўз вақтида қайтишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Республикамизда нақд пул муомаласини чегаралаш мақсадида пластик карточкалардан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 15-февралдаги ПҚ-2777-сонли “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга.
2. Тижорат банклари касса резервларини тўплаш ва сақлаш. Қонуннинг 28-моддасида бу ҳолат ўз аксини топган бўлиб минимал захиралар бу тижорат банклари ресурсларининг Марказий банкда сақланиши зарур бўлган қисмидир. Мажбурий резерв миқдори тижорат банкининг йиғилган ресурсларига нисбатан фоизда белгиланади. Республикамизда ушбу резерв фоизи 2008 йилдан бошлаб 15% га тенг бўлган бўлса 2013 йилда 1 йилгача бўлган депозитлар бўйича 15 фоизни, л-3 йилгача бўлган депозитлар бўйича 12 фоиз, 3 йилдан оитиқ муддатдаги депозитлар бўйича 10,5 фоиз ҳолида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарув томонидан эълон қилинган монетар сиёсатини 2018-йилга мўлжалланган асосий ёъналишларида ушбу мажбурий резерв ставларига тажрибадан келиб чиққан ҳолда ўзлаштиришлар киритиш мўлжалланган.
3. Олтин-валюта заҳираларини сақлаш. Бу мамлакат тўлов баланси тақчиллигини қоплаш ва миллий валюта курсини барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Валюта курси барқарорлигини таъминлашда Республикамиз Президенти томонидан, 2017-йил 2-сентабрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017-йил 6-декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий ваютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари аҳамиятли ҳисобланади.
4. Тижорат банкларини кредитлаш. Кредит муассасалари депозитларини марказлашуви кредит оператсияларини кенгайтириш учун база ҳисобланади. 2012-йилда банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторига миллий валютада берилган кредитлар 20,3 трлн. сўмни ташкил этди, унинг 28,6 фоизи инвеститсия кредитини ташкил қилган бўлса, 2016-йилда уни ҳажми 53,4 трлн. сўмни ва 72,8 фоизни ташкил этди.
5. Давлат банки сифатида ҳукумат учун кредит бериш ва ҳисоб-китоб операсияларми бажариш. Бу марказий банкда ҳукумат ташкилотлари ва муассасаларининг ҳисобварақларини юритилишида, шу ҳисобварақлар орқали қимматли қоғозлар, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар, давлат облигасияларини сотиб олиш, чет эл валютаси бўйича ва бошқа операсияларни амалгаоширилиши билан боғлиқ.
6. Ҳисоб-китоб ва алмашув операсияларини амалга ошириш. Қонуннинг 40-, 43-моддаларига биноан Марказий банк миллий валютани чет эл валютасига нисбатан курсини белгилайди, уни алмашиш лимитини белгилайди, республика ҳудуди ва ундан ташқарида валюта операсияларини амалга оширади.
7. Пул-кредит сиёсати. Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфлятсия суратларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат.
Бу кўрсаткичлар бўйича монетар сиёсатнинг 2018-йилга мўлжалланган асосий ёъналишларида қайд этилишича 2017-йилда юзага келган нархлар динамикасини инобатга олиб йил якуни бўйича инфлятсия даражаси 12-14 фоиз даражасида режалаштирилмоқда. 2018-йилда дастлабки прогнозларга кўра мамлакатимизда иқтисодий ўсиш 5,5-6,0 фоиз атрофида бўлади.
8. Назорат функсияси. Бу функсияга қонуннинг 50-54-моддалари бағишланган бўлиб, уларда тижорат банклари фаолиятининг назорати ва улами Марказий банк билан ўзаро муносабатлари акс этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |