13.2. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими ва уни ривожланиш босқичлари. Ўзбекистон мустақилликка эришгач банк тизимини ислоҳ қилишдан мақсад шунчаки мавжуд тизимни қайта қуришдан иборат бўлмай, балки сифат жиҳатдан бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган банк тизимини вужудга келтиришдан иборат эди. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишининг босқичма-босқич йўлини танлангани боис банк тизими тараққиёти ҳам унга хос бўлган қуйидаги босқичларга эга:
Биринчи босқич миллий валютани муомалага киритиш учун асос яратилган ва икки поғонали банк тизимининг пойдевори қурилган 1991-йилдан 1994-йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда мамлакатирнизнинг мустақил банк тизимини яратиш бўйича олиб борилган тадбирлар 1991-йил 15-февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун асосида амалга оширилди. Ушбу қонун асосида собиқ СССР давлат банкининг республика муассасаси негизида Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тузилди (1992-йил, сентабр) ва унга республикада пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизимини вужудга келтириш ва тўлов тизимини ташкил этиш вазифалари юклатилди.Ушбу даврда ташкил этилган махсус ихтисослашган банклар жумласига саноат қурилиш банки, қурилиш ва сотсиал тараққиёт банки, агросаноат банки, ташқи иқтисодий фаолият банки, жамғарма банки ва бошқа банклами киритиш мумкин.
Ўзбекистонда банк тизимини ташкил қилишнинг иккинчи босқичи миллий валюта муомалага киритилган 1994-йил 1-июл ва икки поғонали банк тизимининг ҳуқуқий асослари яратилган 1994-1996-йилларни ўз ичига олади.
1994-йил 18-мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 1995-йил 21-декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва 1996-йил 25-апрелда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши банк тизимини жаҳон андозаларига яқинлаштириш соҳасидаги мустаҳкам қонуний пойдевор яратди. Ушбу босқичнинг хусусиятларидан бири 1995-йилдан бошлаб Ўзбекистонда махсус нобанк кредит ташкилотлари (инвеститсия компаниялари, суғурта компаниялари ва бошқалар) ташкил қилина бошланди.
Ўзбекистон банк тизимини шакллантиришнинг учинчи босқичи 1997-2000-йилларни ўз ичига олиб у босқичнинг асосий хусусияти банкларни хусусийлаштириш ва аксиядор-тижорат банкларида бошқарувнинг сифатини ошириш банклар фоолиятида назоратни кучайтиришдан иборат.
Бу босқичда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг "Хусусий тижорат банклари ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги (1997-йил 24-апрел), "Аксиядорлик-тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (1998-йил 2-октабр), "Банк тизимини янада эркинлашиириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги (2000-йил 21-март) Фармонлари муҳим аҳамиятга эга. Шу каби 1999-йил 15-январда Ўзбекистон Республикасининг "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўгрисида"ги, 2000-йил 24-мартдаги "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинди.
Банк тизими ривожланишининг тўртинчи босқичи 2001-йилдан бошланди ва унинг асосий хусусиятлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Банклар фаолиятини янада ривожлантириш асосида аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи мустаҳкамланди. 2001-йилни бошига аҳолининг банклардаги пул жамғармалари 91,5 млрд сўмни ташикил этган бўлса, бу кўрсатгич (янги омонат турлари, юқори фоизлар ва бошқалар ҳисобига) 2012-йилни бошига 6200 млрд сўмни ташкил этди ёки шу даврда 67,8 баробарга ошди.
2.Тижорат банкларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатган кредит ёрдами ортди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 2011- йилда рижорат банклари томонидан ажратилган кредит 4 трлн. сумни, 2012-йилдан 5,3; 2013-йилда 7,0; 2014-йилда 9,1; 2015-йилда 12,1; 2016-йилда 15,9 трлн. сўмни ташкил этлди ва у 2016-йилда 2011-йилга нисбатан 4 баробар ошган.
3.Валюта муносабатларини эркинлаштириш бўйича ишлар жадаллаштирилди. Банк тараққиётининг ушбу босқичида валютани эркин айирбошлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди ва 2003 йилнинг 15-октябридан жорий халқаро оператсияЖар бўйича сўмнинг эркин алмаштирилиши жорий этилди. Республикамизда валюта муносабатларининг такомиллашуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 2-сентабрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017-йил 6-декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида ўз аксини топган. Валюта муносабатларининг такомиллашиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003-йил 11-декабрдаги 557-сон қарори билан "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қонунга Республикамиз Президентининг юқорида келтирилган фармонлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мўлжалланган.
Шу асосда республикамизда банк тизимини тараққий этиши ва такомиллашуви давом этмоқда.
Бу бўйича Республикамиз Биринчи Президенти ЛА. Каримов "Бугунги кунда Ўзбекистон банк тизими қатъий халқаро талабларга жавоб берадиган энг барқарор тизимларидан бири бўлиб, айни пайтда у белгиланган қатор нормативлар бўйича мустаҳкам позитсияга эга" - деган эди Вазирлар Маҳкамасининг 2010-йил 29-январдаги йиғилишида.
Умуман, Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А. Каримов Ўзбек моделига муносиб банк тизими асосчиси ҳисобланади.