Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


-мавзу. Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби



Download 6,32 Mb.
bet54/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс


13-мавзу. Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби

Режа
13.1. Банк тизими ва унинг ривожланиш босқичлари
13.2. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими ва уни ривожланиш босқичлари.
13.3. Банкларни турлари, улар фаолиятининг иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари. Молия-кредит институтлари.


13.1. Банк тизими ва унинг ривожланиш босқичлари
Ҳозирги вақтда жаҳонда умум қабул қилинган банк тизими икки поғонали банк тизими бўлиб у марказий банк, тижорат банклари, нобанк ва бошқа молия-кредит ташкилотларини ўз ичига олади.
Банк тизимини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб қайта ташкил этиш қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда олиб борилади:
-Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг ишончини қозониш мақсадида банк-молия тизими барқарорлигига эришиш.
-Банк тизимидаги ислоҳотлар умумиқтисодий ислохатларнинг ўтказилиши билан мос келиши.
-Банк – молия тизими босқичма-босқич такомиллаштириш йўли билан жаҳон банки тизимига яқинлаштириш.
-Пул-кредит сиёсатини олиб боришда марнлакатнинг ички эҳтиёжини ва унинг иқтисодиётининг хусусиятларини ҳисобга олиш.
-Банклар фоолиятида мижозлар манфаатини устун қўйиш ва бошқалар.
Жаҳон амалиётида банкламинг ривожланишини қуйидаги икки даврга бўлиш мумкин:
1.Биринчи давр – бу Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизми.
2.Иккинчи давр – Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврдаги банк тизими.
Банк тизими ривожланишининг биринчи даври қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- Биринчи босқич ХИХ асрнинг охиридан 1930-1932-йилларгача бўлган даврни ўз ичига олиб бунда олдинги мавжуд бўлган банклар заминида собиқ иттифоқнинг кредит тизими ташкил қилинди. Бу даврда шу вақтдаги иқтисодиётнинг ривожланишига мос келувчи тармоқ банклари, улка банклари, тижорат банклари, махсус банклар, давлат банклари каби банклар фаолият кўрсатган.
- Иккинчи босқич 1932-йилдан 1959-йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда банклар корхоналарни вексел орқали кредитлашдан (егри кредитлаш) тоғридан-тўғри кредитлашга ўтди. Бунда банклар халқ хўжалиги соҳалари бўйича ташкил қилинди ва улар шу соҳаларга муддатли кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланган. Давлат банки асосан қисқа муддатли кредитлашни олиб борган.
- Учинчи босқич 1959-йилдан 1988-йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бунда мавжуд тармоқ банклари қайта ташкил қилиниб мамлакатдаги барча кредит муносабатларни олиб бориш мақсадида асосан учта йирик банк - Давлат банки, Қурилиш банки, Ташқи савдо банки ташкил қилинди. Давлат банки халқ хўжалигининг барча соҳаларга (қишлоқ хўжалигига узоқ муддатли кредит ҳам) қисқа муддатли кредит берган. Қурилиш банки капитал қўйилмалар билан боғлиқ оператсияларни бажарган. Ташқи савдо банки марнлакатнинг экспорт-импорт оператсияларини бажарган.
- Тўртинчи босқич банк тизимини қайта ташкил қилиш босқичи бўлиб, у 1988-йилдан 1990-йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда давлат банки билан бир қаторда кўплаб махсус тармоқ банклари ташкил этилди.Бу давр бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб икки поғонали банк тизимига ўтиш билан ҳам боғлиқ.
Халқаро амалиётда икки поғонали банк тизими Венгрияда 1987-йилда, СССРда 1988-йилдан, Полшада 1989-йилдан, Болгария, Руминия ва Чехословакияда 1990-йилдан жорий cтилган.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish