Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Марказий банк активлари ва пассивларининг таркиби



Download 6,32 Mb.
bet60/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

15.2. Марказий банк активлари ва пассивларининг таркиби
Марказий банк ўз функсияларини пассив ва актив оператсияларини олиб бориш орқали амалга оширади. Пассив оператсиялар – бу банк ресурсларини шакллантириш ва жалб қилиш бўйича оператсиялар. Актив оператсиялар – бу банк ресурсларини жойлаштириш ва чиқариш бўйича оператсиялар. Марказий банкнинг пассив оператсиялари натижасида марказий банк балансининг ўз маблағлари, жалб қилинган қарз ва бошқа маблағлари шаклланади.
Марказий банкнинг асосий пассив оператсияларига қуйидагилар киради:

  1. Банкнота ва қарз мажбуриятларини чиқариш;

  2. Тижорат банклари ва хазина жамғармаларидан депозитларни қабул қилиш;

  3. Ўз маблағларини шакллантириш.

Бир қатор мамлакатларда банкноталар муомаласи Марказий банкларнинг асосий банк оператсиялари бўлиб ҳисобланади ва улар асосида банк баланс моддаларининг 40 дан 85 фоизгача бўлган қисми шаклланади.
Банкноталарни чиқаришнинг замонавий механизмига қуйидагилар киради:
- тижорат банкларига кредит бериш;
- давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш;
- олтин-валюта заҳиралари билан боғлиқ оператсияларни амалга ошириш.
Тижорат банкларни кредитлашда амалга ошириладиган банкноталарнинг муомаласи асосида уларнинг қуйидаги мажбуриятлари шаклланади:
- давлат қарз мажбуриятлари;
- олтин ва чет эл валютасини сотиб олишда давлат мажбуриятлари;
- олтин ва чет эл валютаси билан боғлиқ оператсиялар.
Юқоридагилар асосида банкноталар масаласи марказий банк активлари билан таъминланади, бу эса пассив ва актив оператсиялар ўртасидаги муносабатларни шакллантиради.
Банкноталарни чиқаришдан ташқари, марказий банк ўз маблағларини хазина мажбуриятлари ва тижорат банкларининг депозит ва ўз депозитларини шакллантиради.
Тижорат банклари ўзларининг нақд пул маблағларининг бир қисмини, шу жумладан, мажбурий бўлган маблағларни марказий банклар билан фоизсиз ҳисобварақларга қўйишлари мумкин.
Бир қатор мамлакатларда мажбурий заҳиралар махсус фоизсиз ҳисоб-китобларга қуядилар (масалан Россияда).
Марказий банкларнинг актив оператсиялари Марказий банкларнинг актив фаолияти билан боғлиқ банк оператсиялари бўлиб, улар натижасида марказий банк баланси активлари – нақд пул ва қимматбаҳо металлар, қимматли қоғозлар, кредитлар ва бошқа мажбуриятлар шакллантирилади.
Марказий банкнинг асосий актив фаолияти оператсияларига қуйидагилар киради:

  1. Ҳисоб-китоб ва кредит оператсиялари;

  2. Қимматли қоғозларга қилинган инвеститсиялар;

  3. Олтин ва чет эл валютаси билан боғлиқ оператсиялар.

Ҳисоб-китоб ва кредит оператсияларига қуйидагилар киради:
- маржазий банк томонидан давлат ва тижорат банкларидан векселларни харид қилиш бўйича оператсиялар.
- марказий банк томонидан банкларга ва давлатга тўғридан-тўғри бир йилгача муддатга амалга ошириладиган муддатли кредитлар.
Қимматли қоғозларга қилинган инвеститсияларга марказий банкнинг қимматли қоғозларни олди-сотдиси, пул-кредит сиёсатининг мақсадларига эришиш учун банк тизими ликвидлилигини тартибга солиш, пул билан таъминлаш ва давлат облигатсиялари ставкаси бўйича амалга ошириладиган оператсиялар киради.
Марказий банкнинг олтин ва валюта билан боғлиқ оператсиялари пул-кредит сиёсатининг мақсадларига хизмат қилиб, банк тизимининг ликвидлилиги, пул муомаласини алмашув курслари ва савдо ҳамда тўлов балансларини тартибга солиш имконини беради.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish