Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet27/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Тиббий нутқ шифокор ва беморни тиббиёт соҳасига оид нутқ фаолияти, мулоқоти тушунилади. Тиббий нутқнинг лисоний таҳлили тиббий дискурсда амалга оширилади. Тиббий дискурс институционал дискурс тизимининг ўзига хос универсал ва махсус лисоний ҳамда нутқий белгилари таркибида таҳлилга тортилади. Ўз навбатида, тиббий дискурс қатор бошланғич ва иккиламчи мулоқот матни жанрларни бирлаштирган лисоний шакл сифатида баҳоланади.
Тиббий дискурсда тиббиёт ходимининг коммуникатив маданиятининг турли хил компетенцияларини ривожлантириш шартлари концептуал воқеланишга боғлиқ бўлиб, тиббиёт ходими тинглаш усулларини ўзлаштириш, тиббиёт ходими ва бемор ўртасидаги суҳбатларни таҳлил қилиш, кенг қамровли тил воситаларини тиббий мулоқот амалиётига киритиш (синоним ва антонимларнинг вазиятга мослаб қўлланилиши), новербал мулоқотнинг экстралингвистик жиҳатларини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Тиббий мулоқот "шифокор-бемор" оғзаки нутқнинг махсус тури бўлиб, у илмий ва сўзлашув функционал услубларининг хусусиятларини ўзида мужассам этган диалог шаклида бўлади. Бундан ташқари, шифокор ва бемор мулоқотини махсус мақсадлар учун тилдан фойдаланишнинг махсус кичик тури сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Шифокор ва бемор мулоқот доирасидаги шифокорнинг асосий мақсади беморнинг ишончига кириш, максимал мулоқот ўрнатиш, тиббий этикет нормаларига риоя қилган ҳолда маълумотларни етказиш, маълумотларни тушунарли тарзда етказишдир.
Шифокор-бемор суҳбатларини таҳлил қилганда, ҳиссий-экспрессив элементлар ва баҳолашни ҳисобга олмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Тиббий дискурсда ҳиссиёт, вазиятни баҳолаш, махсус формал услубдан самарали фойдаланиш, бемор билан ўзаро ҳамкорлик, ҳамкасабалар мулоқотини формал кўрсаткич принципларига асосланилади.
Тиббиёт ходими ва беморнинг ҳамкорликдаги мулоқот мақсадлари, касалликка оид асосий тушунчаларни муҳокама қилиш, касалликка оид маълумотларни муҳокама қилишдаги самара ва муваффақиятли мулоқотни амалга оширишда кўзга ташланади. Тиббий мулоқот кўникмалари асосини касбий формал лисоний воситалар ташкил қилади. Шифокор ва бемор ўртасидаги ҳар қандай мулоқот бемор учун фойдали бўлиши керак. Махсус мулоқот кўникмалари шифокор-беморнинг маданиятлараро муносабатларига ҳам асосланилади.
Тиббий дискурс монолог тарзда, диалог кўринишда ва суҳбатдошларнинг нутқи тиббиётга оид мулоҳаза ва фикрлар билан бир қаторда ижтимоий-ахлоқий қоидалар билан ҳам белгиланади. Бунда тиббий билим, тиббий маданият ва унга риоя қилиш нутқ маданияти доирасида амалга оширилади. Нутқ маданияти ҳар бир этносга хос бўлган нутқ услуби бўлиб, ижтимоий мақомига эга. Тиббий дискурсда нутқ маданияти формал тиббий мулоқот тури билан бир қаторда ижтимоий, миллий-маданий хусусиятларда ўз ифодасини топиши аниқланди.
Ўзбек маданиятида тиббиёт ходимига нисбатан бемор томонидан “дўхтир” мурожаат тури кенг қўлланилади. Тиббиёт ходимлари ўртасида раҳбар ёки нисбатан юқори мавқега эга шифокор ходимга нисбатан исм ва шарифни қўллаш рус маданиятидан ўзлашган бўлиб, мурожаатда кенг қўлланилади. Инглиз маданиятида “doctor” , “sir” ёки “Mr”, “Mrs” каби мурожаат қилиш шакли қўлланилади.
Шифокор билан бемор мулоқотини тадқиқ қилишимизнинг асосий ғояси - беморга йўналтирилган парвариш бўлиб, бу ижтимоий нуқтаи назардан индивидуал имтиёзларга эга бўлган шахс сифатида беморга йўналтирилган парадигма сифатида таҳлил қилишга қаратилди. Мазкур таҳлил замирида беморни даволашда беморга йўналтирилган мулоқот услуби ёрдамида лисоний бирликлардан самарали фойдаланиш, формал мулоқот услубида миллий-маданий қарашларни аҳамиятли жиҳатларини белгилаш назарда тутилади. Шунингдек, индивидуал ёндашув орқали шифокорлар мулоқотни ҳар бир беморнинг хоҳишига қараб мослаштирилиши кўзда тутилади.
Замонавий тиббий дискурсда мулоқот кечими тиббиёт ходимидан беморга йўналтирилган мулоқотдан фойдаланиш таклиф этилди. Беморга йўналтирилган шифокор ва бемор мулоқотининг тиббий даволашга алоқадор бўлмаган жиҳатлари сифатида мулоқот кечимининг бошқарилишини тиббиёт ходими ўз зиммасига олиши, у касаллик эмас, балки алоҳида шахс билан мулоқот олиб боришининг самарали жиҳатлари белгиланди. Беморга йўналтирилган мулоқот услубини қўллайдиган шифокор фақатгина даволашнинг тиббий таркибий қисмлардан ташқари, миллий-маданий қадриятларга амал қилган ҳолда бемор шахсига, унинг фикр-мулоҳазаларига, саволларига, эътиқодига, қизиқишларига ижтимоий мавқейига, ёши ва гендер муносабатларига эътибор қаратиши мулоқот кечими муваффақиятини таъминлаши кузатилди. Самарали мулоқот беморнинг шифокор тавсиясига риоя қилишини таъминлаши аниқланди.
Беморга йўналтирилган мулоқотда маданий тафовутлардан хабардор бўлиш, шифокорларнинг тиббий этикет нормаларига риоя қилган ҳолда беморнинг истак ва хоҳишларига мос тарзда мулоқот жараёнини қуриш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам беморга йўналтирилган модел олтита таркибий қисмини таклиф этишни жоиз, деб топдик: 1) касаллик ва касалликнинг келиб чиқшини ўрганиш; 2) беморни шахс сифатида тушуниш; 3) бемор билан мулоқот бошқаруви борасида умумий тасаввурни шакллантириш; 4) профилактик саволлар ёрдамида мулоқот кечимини шакллантириш; 5) шифокор ва беморнинг кейинги муносабатларига замин яратиш; 6) шахсий чекловлар ва мавжуд вақт ва ресурслар каби масалаларга реал муносабатда бўлиш кабилар.
Беморни даволашда бир нечта босқичлардан ўтилади, уларнинг барчасига мос келадиган натижаларга эришиш учун шифокор томонидан мулоқот кечими бошқарилиши, назорат қилиниши кутилган натижани бериши кузатилди. Ҳар иккала, инглиз ва ўзбек маданиятларида ҳам шифокорнинг тиббиёт этикетига риоя қилиши аниқланди. Бу шифокор-беморнинг самарали мулоқоти ўзаро муносабатларнинг жонли бўлиши ва иккала томоннинг ҳам касалликни даволаш билан боғлиқ масалага ечим топишда қарашларнинг бир-бирига мос келишини таъминлади.
Шифокор ва бемор ўртасидаги яхши ва самарали мулоқот беморнинг ҳис-туйғуларини тартибга солишга, шунингдек тиббий маълумотни тушунишга ёрдам бериши кузатилди. Ўтказилган тадқиқотлар ва изланишларнинг далолат беришича, мулоқот кечими самарали бўлганда беморлар ўзларини соғайишига бўлган ишончи ортганлиги, ўзларини хавфсиз ҳис этганлиги кузатилди.
Шифокор ва бемор мулоқотининг мақсади беморларнинг соғлиғи билан боғлиқ яхши натижаларни олиш саналади. Шифокорларнинг беморлар билан мулоқотининг яхшилаш калити ҳамкасабалар ўртасидаги муносабатларнинг сифатига боғлиқлиги ҳам кузатилди.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish