Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet20/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Боб бўйича хулосалар
Тиббий дискурс шифокор-бемор, тиббиёт муассасасида фаолият олиб борувчи ходимлар ўртасидаги мулоқот, тиббиёт олийгоҳида таҳсил оладиган талабалар ва ўқитувчиларнинг вербал ва новербал нутқини қамраб олади. Тиббий дискурс таҳлилида бошқа дискурслар сингари хушмуомалалик принципларига кенг эътибор қаратилади.
Хушмуомалалик ифодаси ҳар бир этнос, халқ ёки маданиятнинг муҳим кўрсаткичларидан саналади. Хушмуомалалик ҳар бир маданиятда вербал ва новербал жиҳатдан фарқ қилади. Хушмуомалалик қай даражада фарқ қилмасин, уларнинг барчаси мулоқотни яхшилашга, мулоқотнинг самарали кечимини таъминлашга қаратилади. Албатта, биринчи навбатда коммуникатив вазият ва мулоқот мақсади муҳим аҳамият касб этади. Мулоқот вазиятнинг оғзаки ва оғзаки бўлмаган таркибий қисмлари бир-бири билан мувофиқлаштирилган бўлиши ва бу жамият томонидан ўрнатилган қоидаларга риоя қилиши керак.
Шифокор ва бемор мулоқоти ва унинг кечими билан боғлиқ бўлган анъанавий мулоқот жараёни универсал ҳодиса сифатида амал қилиш сабаблар мавжуд бўлса-да, шифокор ва беморларнинг мулоқот ижтимоий мавқейидан бошлаб миллий менталитети, диний ёндашуви, ижтимоий муҳити, оилавий аҳволи, психологик вазияти ва ҳатто темпераменти ҳам муҳим аҳамият касб этиши мумкинлиги кузатилди. Мазкур масалаларни эътиборга олиш шифокор ва бемор мулоқоти кечимида муҳим аҳамият касб этади. Таъкидланган ҳодисалар нафақат мулоқот ёндашувини белгилайди, балки шифокор ва бемор мулоқоти мақсадига эришилади.


3. БОБ. ТИББИЙ НУТҚНИ ВОҚЕЛАНТИРУВЧИ ЛИСОНИЙ ВОСИТАЛАР
3.1. Инглиз ва ўзбек тиббий нутқларининг формал ифодаси
Тиббий дискурсда тил ва нутқ воситаларидан беморларнинг ҳис туйғуларини аниқлаш, мулоқот кечимини тавсифлаш, беморларнинг истакларини ҳис қилиш, эмоционал-мулоҳазали коммуникатив вазифаларни белгилаш, беморга тиббий нуқтаи назардан ва шунингдек нутқ орқали ижобий таъсир этиш, мулоқот кечимини шифокор томонидан бошқарилиши, ўз навбатида беморга йўналтирилган мулоқот усулидан фойдаланган ҳолда тинглаш стратегиясини қўллаш каби қатор мулоқот вазиятларини қамраб олади. Тиббиёт ходимларининг профессионал мулоқот жараёнида рефлексив қобилиятини яхшилаш мақсадида беморларни фаол тинглаш услубларини ўзлаштириш, саволларни малакали шакллантиришга йўналтирилган вазифаларни англаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қуйидаги диалогга эътибор қаратамиз:
Doctor: Mr. Anderson, it’s a good thing you came in.
Patient: Yeah? I feel pretty awful.
Doctor: Well, it seems that you’ve come down with endocarditis. Do you know what that is?
Patient: I have no idea, but it sounds serious.
Doctor: It is. Basically, the lining of your heart is inflamed.
Patient: Oh, that’s bad. Can we treat it?
Doctor: Yes. I’ll start you on some antibiotics immediately. But this could have been avoided.
Patient: Really? How so?
Doctor: Well, you’ve had a sore throat for quite some time, haven’t you?
Patient: Yeah, but I figured it was just a cold.
Doctor: Definitely not. It’s caused by the strep virus. Normally, that’s an acute condition that we can knock out pretty quickly.
Patient: Ok, how did that cause my other condition?
Doctor: Untreated, the infection moves to your heart which it appears to have done. And now we have to get rid of that infection before it causes lifelong complications.
Бу каби мулоқот жараёнида бемор, табиий равишда, ўзининг фикр ва ҳис-туйғуларини жиловлай олмайди, табиий равишда ҳаракат қилади. Албатта, бу борада беморнинг тиббий маданияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тиббиётдан хабари бўлган, ёки ўз касаллиги тўғрисида маълум маълумотга эга бўлиш бемор ва шифокор ўртасидаги мулоқот кечимини тўғри йўлда кетишини таъминлайди. Мазкур диалогда шифокор Yes. I’ll start you on some antibiotics immediately. But this could have been avoided нутқий акти бемор билан ҳамкорлик қилиш таклифи сифатида изоҳлаш мумкин. Бу психологик контактни ўрнатишнинг тўғри йўли, бу беморни самарали бошқариш ва аниқ тасаввурни ҳосил қилиш босилган қадам сифатида баҳолаш мумкин. Очиқ мулоқот, шифокор ва бемор муносабатларининг, манфаатларининг ҳамкорлигини таъминлайди. Улар ўртасида ишонч муҳити яратилади. Бунда бемор ўз ихтиёри билан вазиятни назорат қилишни шифокорга топширади.
Шифокор ва бемор мулоқот жараёнини тартибга солувчи ижтимоий ва тил нормалари мавжуд. Баъзан улар миллий ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, мулоқот жараёнини бошлаш, давом эттириш ва якунлаш борасида ҳам маълум кенг қўлланиладиган оммавий нутқий бирликлари кенг қўлланилади.
What’s wrong with you? (бевосита савол орқали мулоқотнинг бошланиши)
Does this pain come on after you have been running? (тасдиқ олишга қаратилган нутқий акт)
Get your shirt on and sit down (буйруқ, формал текширишнинг бошланиши)
I would like you to have an x-ray (аниқлик киритиш ва бемор саволларидан қочишга қаратилган ҳаракат )
I see. Well, we’d better have a look there as well (вазиятга ойдинлик киритиш мақсадидаги қўшимча таклиф)
I think you ought to take things a little easy for the next month or so. Then perhaps we might be able to do something more positive (маслаҳат ва ижобий томонга қаратилган психологик таъсир)
Now then, that all seems to be okay (ишонтириш)
Мазкур нутқий ифодалар шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқотнинг одатий ва формал кўрсаткичлари саналади. Бундан ташқари, мулоқот кечимини қай йўсинда бориши шифокорнинг психологик таъсир доираси, миллий-маданий омиллар ва шунингдек беморнинг психоэмоционал ҳолатига боғлиқ. Шифокор ва бемор мулоқотида ҳар бир ҳамжамият вакилларининг коммуникатив хатти-ҳаракатига миллий хусусиятнинг сезиларли даражада таъсири мавжуд.
Шифокор ва бемор мулоқотида керагидан ортиқ расмиятчилик ҳам кутилган натижани бермайди. Баъзан, исталмаган, аммо вазиятга мос келадиган ҳазиллар орқали беморлар қалбига кириб бориш мумкин. Шифокорнинг хатти-ҳаракати беморнинг ҳурматига эга бўлиши керак, беморга ҳамма нарсани биладиган ва ишонч билан соғлиғини ва ҳаётини унга ишонтириши керак. Бу ўзига хос хушмуомалалик услубини талаб этади. Хушмуомалалик нафақат нутқда намоён бўладиган, балки коммуникаторнинг мулоқотини эмас, балки унинг шеригига бўлган чуқур ҳурматини ифодалайдиган хатти-ҳаракатларда кўзга ташланади. Шунга кўра, ўхшаш коммуникатив вазиятларда турли хил коммуникатив маданият вакиллари турли хил воситалардан фойдаланган ҳолда, турли стратегиялар ва тактикаларни амалга ошириб, ўхшаш коммуникатив ниятни амалга оширадилар. Бу турли коммуникатив маданиятларни ташувчилар ўртасидаги прагматик тахминларнинг фарқига боғлиқ. Масалан:
Бемор: Доктор, мени кеча кечқурундан бери бошим оғрияпти.
Шифокор: Сиз шу пайтгача дори ичганмисиз?
Бемор: Саридон ичдим, аммо бош оғриғим йўқолмади.
Шифокор: Афтидан, бош оғриғингиз ташвиш ва чарчоқдан келиб чиқадигандек оддий эмас, балки синус инфекциясининг натижасидир. Бурнингиз битиб қолган , ҳозир текшириб кўрамиз.
(Шифокор беморни яхшилаб текширади.)
Шифокор: Синусингиздаги инфекция сизнинг бош оғриғингизга сабаб бўлиши аниқ. Инфекцияни тозалаш учун антибиотик ва оғриқни йўқотиш учун оғриқ қолдирувчи воситани буюраман.
Бемор: Раҳмат, доктор.
Шифокорлар, одатда, беморлар томонидан "психологик нуқтаи назардан устун" - кенгроқ маълумотга эга, билим ва дунёқараши кенг, юқори ижтимоий синфга мансуб кишилар сифатида қабул қилиниши мумкин. Албатта, бу ҳол барча давлат ёки ижтимоий-сиёсий тузилмаларда бир хил эмас. Бу эса тиббий дискурсни чоғиштириб ўрганишнинг афзалликларини кўрсатади. Тиббий дискурсни маданиятлар аро чоғиштиришнинг сабабларидан бири, ҳар бир этноснинг миллий-маданий қадриятлари, диний эътиқоди, миллий маданиятга хос бўлган гендер муносабатлар, қиёсланаётган маданиятларнинг концептуал олами, дунёқарашининг фарқланиши билан боғлиқ. Мисол учун ислом динига мансуб маданиятларда, хусусан, ўзбек маданиятида эркак шифокор ва аёл беморнинг мулоқот кечими ҳар доим ҳам самарали давом этмаслиги мумкин. Баъзида эса, аёл бемор умуман эркак жинсига мансуб шифокор текширувидан бош тортиши ёки аёл беморнинг турмуш ўртоғининг қаршилигига дуч келиши мумкин. Бу шифокорларнинг беморлар билан очиқ, самимий ва тўғридан-тўғри мулоқот қилишлари учун муҳим тўсиқлар бўлиши мумкин ва натижада беморларнинг мулоқотларда фаол иштироки паст кўрсаткичда бўлиши шифокорларнинг касалликни аниқлаш, касалликнинг туб моҳиятини англашга, тўғри даволаш усулларини белгилашда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Мазкур масалаларни ҳал этишга тиббий дискурс тадқиқотларининг қиёсий-чоғиштириш орқали жавоб ахтариб кўриш масаласи ойдинлашади. Мазкур масалалар тиббий дискурсни чоғиштириш орқали тадқиқ этишнинг аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Ғарбда тиббий дискурс бўйича олиб борилган тадқиқотларда келтирилишича беморлар самимий, дўстона, эркин ва шошилмайдиган шифокорларга ижобий муносабатда бўлишади. Улар ўзларига эътибор берадиган ва одатдагидан ташқари об-ҳаво, спорт соҳасидаги муҳим ўйин, муҳим сиёсий янгиликлар, табиат ва атроф-муҳитни сақлаш борасидаги фикрлари, беморнинг қизиқишлари тўғрисида қисқа ва кичик суҳбатларда қатнашадиган шифокорларни ёқтиришади. Бу шифокор ва шифокор ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда, мулоқот кечимини ижобий руҳда давом этишини таъминловчи муҳим воситалардан бўлиши мумкин. Қуйидаги каби саволлар шифокорнинг нафақат бемор сифатида, балки шахс сифатида сизга бўлган қизиқишини билдиради.
Tell me something about yourself.
How did you happen to choose to come to me?
If you have a job, what kind of work do you do?
Do you have a family? (Cordella M., 2004;37).
М. Корделланинг таъкидлашича, баъзи шифокорлар беморларнинг соғлиғи ҳақида билиш учун узоқ вақт сўровномалар ўтказадилар. Худди шу анкетада беморнинг шахсий ҳаёти - оила аъзолари, спорт фаолияти, севимли машғулотлари, саёҳати, иш жойи ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот осонгина берилиши мумкин. Баъзи ҳолларда алоҳида шахсий ҳаёт учун сўровномалар ҳам ташкил қилиниши борасида таклифлар илгари сурилади (Корделла М., 2004; 46). Бу каби маълумотлар нафақат шифокорларга "беморни" тўлиқ тушунишга ёрдам беради, балки кейинчалик бемор билан бўлган учрашувларда тиббиётга оид бўлмаган мавзулар ҳақида қандай фикр юритиши мумкинлиги ҳақида маълумот беради, кейинги мулоқот жараёни кечимини таъминлашга қаратилган режаларни шаклллантиришга пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Шифокор ошқозонининг юқори қисмида давомли оғриқлар билан мурожаат қилган 47-ёшли беморни текшириш жараёнида унинг шикояти ошқозон яраси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Шунинг учун, ушбу касалликнинг асосини аниқлашга ҳаракат қилади:

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish