Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet15/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Patient (M): Kidney stones? What are those?
Doctor: A kidney stone is a small collection of minerals that forms in urine. Many people get them and never even notice.
Patient: Then why am I in so much pain?
Doctor: Well, here’s what happened. Since your urine has such a high content of these minerals, the stones got too big to pass through your urethra.
Patient: Oh, I see. So they’re getting stuck?
Doctor: That’s right. The pain you fell is your body trying to push the large stone trough a space that is too small.
Patient: No wonder it hurts so much. What should I do?
Doctor: Drink lots of water. I know it hurts, but we need to get your body to expel those stones. And I’ll prescribe something to help ease the pain.
Шифокор томонидан беморнинг соғлиғи билан боғлиқ қарорлар, шунингдек маълумотлар ва ёлғонларни яшириш билан боғлиқ ҳар қандай амалий ҳаракат бемор учун ижобий таъсир этишга қаратилган бўлса, етказилаётган маълумотда синонимик бирликлар ишлатилишида муқобил вариант танланади. Шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатлар, замонавий маънода, назарий жиҳатдан синонимларни ёки уларда ўзига хос атамаларни ишлатишни истисно қилади. Масалан, онкологик касаллик – ўсимта атамаси билан ишлатилиши каби. Бундан ташқари, шифокор-бемор суҳбатларини таҳлил қилганда, эмоционал-экспрессив бирликларнинг қўлланилишини эътиборга олмасдан туриб дискурсив таҳлилни амалга ошириб бўлмайди. Умуман олганда баъзи тадқиқотчилар томонидан эмоционал ифодани баҳолашга қаратилган таҳлилий усуллар ишлаб чиқилган. Жумладан, Е.Г. Романованинг таъкидлашича "модал реакция сўзловчининг маълум бир ҳиссий ҳолати билан боғлиқ”. Модаллик категорияси, ҳиссиётлилик ва экспрессивлик категориялари мазмун жиҳатидан бир-бирига ўхшаш эмас, улар бир бутун мулоқотнинг турли кечимларида учрайди ”( Романова Е.Г., 1997).
Эмоционал экспрессивлик шахснинг ўраб турган оламга бўлган муносабатининг ўзига хос ифода шакли саналади. Бунда, сўзловчининг адресатга нисбатан эмоционал экспрессивлиги вазиятнинг объектив асосини белгилайди. Шунинг учун ҳам экспрессивлик модал муносабатлар таркибига киритилади. Модал муносабатлар мулоқотдан келиб чиқиб белгиланади ҳамда асосий ва соҳага тегишли бўлган кўникмаларга эътибор қаратилган ҳолда шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқотни муваффақиятли кечимини енгиллаштиришга кўмак беради. Бунда, икки томонлама мулоқот кўникмаларини шаклланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам шифокор ва бемор мулоқотнинг самарали кечимини таъминловчи асосий жиҳатлар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
-касаллик ва касалликни идрок қилишдаги фарқ: бемор билан бўладиган мулоқотда умумий маданий тафовутлардан хабардор бўлиш, шифокорларнинг тиббий маданияти доирасида нутқини бошқариш билан боғлиқ;
-мулоқотнинг ижтимоий таркибий қисмидан саналган беморнинг оилавий аҳволи борасидаги маълумотларга эга бўлиш;
-мулоқот кўникмаларидан самарали фойдаланиш касбий маҳоратнинг бир кўриниши сифатида баҳолаш;
Умуман олганда, касбий мулоқот биринчи навбатда шифокордан психоэмоционал ташхис қўйиш ва беморни ўзига хос хусусиятларини намойиш қилдириш ҳамда уни вазиятга мослаштиришни талаб қилади. Албатта, шифокор билан бемор ўртасидаги мулоқот жараёнини тадқиқ қилишнинг асосий ғояси - беморга йўналтирилган парвариш саналади. Бу ижтимоий нуқтаи назардан индивидуал имтиёзларга эга бўлган шахс сифатида беморга йўналтирилган парадигмадир. Беморга йўналтирилган мулоқот тури шифокорнинг нутқий қобилиятига боғлиқ бўлади. Умуман олганда шифокор мулоқотни шакллантиришда ҳар бир беморнинг психо-эмоционал ҳолати, нутқ вазияти, беморнинг ижтимоий мавқейи, беморнинг ёши ва гендерига ҳамда хоҳиш-истагига қараб мослаштиради.
Беморнинг имкониятлари асосан касаллик ташхисига қаратилганлиги сабаб мулоқотда адресат вазифасини бажаради. Умумий планда беморга йўналтирилган мулоқот қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 1) касаллик ва касаллик тарихини ўрганиш; 2) беморни ўрганиш; 3) касалликка оид фикрларни мужассамлаштириш; 4) профилактик саволлар орқали беморнинг психологик ҳолатини аниқлаш; 5) беморнинг касаллик бўлган муносабатини ўрганиш; 6) касбий чекловларга амал қилиш; 7) вақт ва бошқа ресурсларларга реал муносабатда бўлиш; 8) касбий-профессионал мулоқот шаклидан миллий маданий жиҳатларга реал муносабатда бўлиш (Балинт Е., 1969; 76.).
Таъкидлаш жоизки, миллий-маданий компетенция шифокор-бемор муносабатида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Айнан, миллий маданий хусусиятлардан унумли фойдаланиш шахслараро мулоқотнинг таъсир доирасини белгилайди ҳамда тиббий ёрдамнинг бош принципларини ташкил этади.
Мулоқот маданияти мезонларига коммуникатив компетентлик ва коммуникатив йўналтирилганлик кабиларни киритиш мумкин. Тиббиёт ходимининг коммуникатив компетентлиги шахсий ва касбий тажрибанинг алоҳида шакли, тури сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Бу ходимдан ижтимоий мавқейини сақлаш, ўз профессионал муҳитида муваффақиятли фаолият олиб бориш имконини яратиш билан бир қаторда беморларнинг психо-эмоционал ҳолатини яхшилаш учун ҳам хизмат қилади. Албатта, коммуникатив компетентлик борасида гап кетганда шахсий соҳадаги, касбга оид соҳадаги, ижтимоий соҳадаги турларини фарқлаш талаб этилади. Шахсий коммуникатив компетентлик маълум маънода қобилият ва ҳаётий тажрибаларга қурилган бўлса, ижтимоий коммуникатив компетентлик жамият, маданият борасидаги тўпланилган билим ва кўникмаларга боғлиқ ҳолда шаклланади. Касбий коммуникатив компетентлик эса соҳага оид билимлар мажмуаси билан бир қаторда ижтимоий ва шахсий мулоқот компетентликнинг умумлашмасидан ташкил топади.
Шунинг учун ҳам, тиббиёт ходимининг коммуникатив компетентлигининг амалий соҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади: соҳага оид махсус атамаларни тушуниш ва изоҳлай олиш; оғзаки, расмий (маълум графалар, формулалар) ва новербал (бемор билан суҳбат доирасида имо-ишора, мимикалардан унумли фойдаланиш) воситаларни қўллаш; махсус соҳага оид техник ва бошқа воситаларни моҳирлик билан ишлатиш; касб ва соҳага доир керакли сўз ва иборалардан, махсус атама ҳамда терминлардан тўғри фойдаланиш кабилар.
Шахсий соҳадаги коммуникатив компетентлик мулоқотга бўлган муносабатни (эҳтиёж, кутиш, хавотирлик, баҳолаш) ифодалай олиш ва кейинги ривожини, кечимини таъминлаш орқали амалга оширилади, шахсий манфаатларни бемор манфаати билан мувофиқлаштириш, ўзини “мулоқотдош” сифатида баҳолаш, мулоқот жараёни асосини ўрганиш ва унга мос концептуал позицияни танлаш; нутқ маданиятидан самарали фойдаланиш кабиларни назарда тутади.
Ижтимоий соҳадаги коммуникатив компетентлик мулоқотга кириш имкониятини баҳолаш билан белгиланади. У ўз ичига мулоқот мавзуси борасидаги хабардорлик, мулоқотдаги ўз ўрнини баҳолаш (тингловчи ёки мулоқотдошларга қай даражада нутқий таъсир ўтказа олиш), мулоқот жараёнида муҳим қарорларни қабул қилиш (умумий ва хусусий эҳтиёжларни, қизиқишларни аниқлаш, маълум коммуникатив қоидаларга амал қилиш ва нутқ вазиятига мослаштириш, нутқий вазиятни кескинлашувга йўл қўймаслик), коммуникатив стратегия ва тактикалардан самарали фойдаланиш; мақсад қилинган умумий натижага эришиш кабиларда намоён бўлади.
Коммуникатив йўналганликда шахснинг мулоқотга бўлган муносабатини белгиловчи интегратив бирликнинг сифат кўрсаткичи назарда тутилади. Мазкур компетентлик мулоқотга киришиш ва умуман мулоқотга оид бўлган билим ва кўникмаларни эгаллаш, шахснинг ахлоқий нормалари, қизиқишлари, атроф-муҳит ва уни ўраб турган кишиларга нисбатан муносабатига таъсир этади, шакллантиради. Мулоқот йўналишининг юқори ёки қуйи даражада кечиши мулоқотнинг таркибий қисмларини ифода хусусиятига боғлиқ тарзда амалга оширилади.
Ижтимоий-коммуникатив ҳодиса мулоқот кечимини ривожлантирувчи восита сифатида ҳам баҳоланади. Бунда, мулоқотдошнинг мазкур суҳбат учун тайёр бўлиши, ушбу мулоқот мавзуси борасида билим ва кўникмага эга бўлиши, мулоқот кечимини таъминлашга иштиёқнинг мавжудлиги кабилар муҳим аҳамиятга эга. Коммуникатив йўналганликнинг юқори даражаси мулоқот мавзусининг адресат учун ҳам адресант учун ҳам қизиқарли бўлиши, мавзуга доир маълумотларнинг етарли бўлишига боғлиқ. Бунда мулоқотдошлар суҳбатга фаол киришади, суҳбат жараёни очиқ кўринишда амалга ошади. Тиббиёт соҳасида бемор ва шифокорнинг бемордаги касалик ташхислари ва беморнинг ўз касаллиги борасидаги фикрларининг мос келиши, шифокор ифодалайдиган тил бирликларининг бемор учун тушунарли бўлиши мисол бўлади. Коммуникатив йўналганликнинг қуйи даражаси қизиқишларнинг мос келмаслиги, мулоқотдошларнинг бирида мулоқотга киришиш истагининг йўқлиги ёки мулоқотдошларнинг бирида кайфиятнинг йўқлиги, фикр ва хаёлининг шахсий муаммоларда бўлиши, ўзини ёмон ҳис этишига боғлиқ. Тиббиёт соҳасида коммуникатив йўналганликнинг қуйи даражаси беморнинг тиббиёт соҳаси борасида умуман билим ва кўникманинг етарли бўлмаслиги, шифокор томонидан мулоқотдош учун таниш бўлмаган атамаларнинг кенг қўлланилиши, шифокор томонидан беморнинг психо-эмоционал ҳолатини баҳолай олмаслик, беморнинг ўта тушкун кайфиятда бўлиши кабиларга алоқадор бўлиши мумкин.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish