(2.3.2)
Бунда
: М
у.и.
– индивидуал меҳнат унумдорлиги; М
х
- ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажми; Ж
м.с.
– жонли меҳнат сарфлари.
Меҳнат унумдорлиги жами (жонли ва ўтмиш) меҳнат
сарфлари бўйича ҳисоблаб чиқилиши ижтимоий меҳнат
унумдорлиги кўрсаткичини ифода этади.
Ижтимоий меҳнат
унумдорлиги
– бу моддий ишлаб чиқаришда бутун меҳнат сарфини
ифода этувчи жонли ва ижтимоий меҳнат самарадорлигининг
натижадорлигидир. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини
ҳисоблашда моддий ишлаб чиқариш маҳсулот ҳажми, жонли
меҳнат сарфлари ва ўтмиш меҳнат сарфлари кўрсаткичидан
фойдаланган ҳолда аниқланади.
.
.
м.с.
х
.
.
Ж
М
с
м
ж
у
У
М
(2.3.3)
Бунда
: М
у.ж.
– ижтимоий меҳнат унумдорлиги; Ж
м.с.
– жонли
меҳнат сарфлари; У
м.с.
– ўтмиш ёки сингдирилган меҳнат
сарфлари.
102
Меҳнат унумдорлиги тушунчаси моҳиятини билиш учун
“меҳнат унумдорлиги” ва “ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи” деган
тушунчаларни аниқлаштириш керак. Ишлаб чиқарувчи меҳнат
кучини потенциал (имкони бўлган) унумлик, яъни муайян
шароитларда мазкур вақт мобайнида муайян натижага эришишни
таъминлашга қодирлик деб тушуниши керак.
Меҳнат унумдорлиги ҳақиқий амалий ўлчам, яъни амалга
оширилган имконият сифатида намоён бўлади. Меҳнат унумдор-
лиги ўзгарувчан ўлчамдир, унга ҳам интенсив, ҳам экстенсив
омиллар таъсир этади. У ҳар бир мазкур пайтда ишлаб чиқарувчи
меҳнат кучидан фойдаланилиш даражасини акс эттиради
114
.
Меҳнат
унумдорлигининг
асоси
бўлган
меҳнатнинг
унумдорлик кучи меҳнат унумдорлигининг айнан ўзи эмас:
ҳақиқий меҳнат унумдорлиги яна икки муҳим омилга – жонли
меҳнатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган меҳнат интенсивлигига
ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. Иш
вақтидан фойдаланиш ишланган вақтнинг, жумладан, ички смена
дам олишга ажратилган тартибга солинган танаффус вақтининг
мазкур ишлар тури учун белгиланган номинал вақт фондига (иш
кунининг иш ҳафтаси, ойи ва йилнинг соат ҳисобидаги миқдорига)
нисбати сифатида аниқланади.
Меҳнат интенсивлигини аниқлаш методологияси ва кўрсат-
кичлари турли фан соҳаларининг (иқтисодиёт
115
, физиология
116
,
социология
117
) намоёндалари томонидан тадқиқ қилинган. Бироқ,
ҳозирги кунгача “меҳнат интенсивлиги” тушунчаси, уни баҳолаш
усуллари ва ҳисоблаш кўрсаткичларига ноаниқлиқлар (чалкашлик)
мавжуд, моҳиятини иқтисодий-ижтимоий ва физиологик категория
сифатида талқин қилиш ҳолатлари учрайди. Умумий ҳолда
уларнинг илмий ва амалий тадқиқотларида қўйидагилар моҳиятан
намоён бўлади:
меҳнат интенсивлиги иқтисодий категория бўлиб, вақт
бирлиги давомида сарфланадиган ишчи кучи сарфини ифода этади;
114
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “Меҳнат”, 2004. 376 б.
115
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “ТДИУ”,
2011. - 168 б.; Скотт Синк Д. “Управление производительностью: планирование, измерение и оценка,
контроль и повышение”. - М.: “Професс”, 1989. - с. 213.
116
Бабский Е.Б., Зубков А.А. “Одам физиологияси” (Дарслик). (Раҳимов В., ва Ғуломов Т. таржимаси). - Т.:
“Медицина”, 1972. – 474.
117
Слезингер Г.Э. “Труд в условиях рыночной экономики” (Учебное пособие). - М.: Издательство “ИНФРА-
М”, 2007. - с. 231. “Интенсивность труда, ее показатели, резервы”. - М.: Журнал “Социалистический труд”,
1984. №2. - с. 11.
103
меҳнат интенсивлиги физиологик категория бўлиб, меҳнат
унумдорлиги жараёнидаги иш вақти бирлигида ишчи кучининг
энергия сарфи (ақлий ва жисмоний меҳнатни бажаришда танада
модда алмашинувнинг иссиқлик сарфи) даражасини намоён этади;
меҳнат интенсивлиги иқтисодий ва физиологик категория-
лар билан алоқада бўлиб, бир томондан, меҳнат унумдорлиги
омили сифатида унинг даражасини белгилайди, иккинчи томондан,
меҳнат жараёнида сарфланадиган ишчи кучи сарфи (энергия)
миқдорини акс этади.
Бизнинг фикримизча, меҳнат интенсивлиги тушунчасини тор
ва кенг маънода таснифлаш мумкин. Кенг маънода меҳнат
интенсивлиги бу – унумли меҳнат жараёнида бир вақт бирлигида
сарфланган ишчи кучи инсон энергияси миқдори тушунилади ва бу
жонли меҳнатнинг жадаллиги ва меҳнатнинг оғирлиги бўлиб, иш
вақти бирлиги ичида инсон асаб ва мушак тўқималари қувватининг
(калория) сарфланиши билан тавсифланади. Тор маънода меҳнат
интенсивлиги - вақт бирлигидаги меҳнат сарфини, унинг зўриқиш
сарфи даражасини (психофизиологик кўрсаткичларида намоён
бўлади) ифода этади. Бунда инсон организмига салбий таъсир
кўрсатмайдиган, жисмонан ва маънавий ривожланишига имкон
берувчи жадаллик ижтимоий нормал интенсивлик ҳисобланади,
сарфланган қувват овқатланиш, дам олиш ва ҳиссий енгилланиш
ҳисобига тўлиқ тикланади.
Меҳнатнинг нормал интенсивлик даражаси текис юзада
соатига 4,8 км тезлик билан кетаётган кишининг куч-қувват
сарфлашига тенгдир
118
. Агар ушбу интенсивлик даражасини
таъминлашда инсон сарфлаши мумкин бўлган энергия сарфини
турли ҳолатларда (текис, қум ва қор билан қопланган юзаларда)
кўриб чиқадиган (ҳисоблайдиган) бўлсак, унда текис юзада ўртача
соатига 220-260 ккал, қумлик юзада 449 ккал ҳамда қор билан
қопланган ерларда 372-384 ккал энергия сарфлайди
119
.
Меҳнат интенсивлигига жисмоний куч-ҳаракатлар (жумладан,
жойдан-жойга кўчириладиган юкларнинг оғирлигига боғлиқ бўлган
куч-ҳаракатлар), асаб таранглашиши, иш суръати, ишнинг бир
хилдалиги, меҳнат шароитлари каби омиллар таъсир қилади. Шу
туфайли меҳнат интенсивлиги ўлчови анча мураккаб бўлиб, у
118
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “ТДИУ”,
2011. - 150 б.
119
Манба:
http://drdobrov.com/kaloriynost/87-o-kaloriynosti/1904-rasxod-kaloriy-pri-xodbe
интернет сайдидан
олинган маълумотлар асосида муалиф ҳисоб-китоби.
104
ҳозирги вақтга қадар ҳали ўзил-кесил ечимини топганича йўқ.
Меҳнат интенсивлиги муаммоси меҳнат сарфи нормасини
белгилаш, ишлаб чиқариш жараёнига қўллаш ва фойдаланиш билан
бевосита алоқадордир. Иқтисодий адабиётларда меҳнат жараёнида
инсон организмининг энергия сарфи кўрсаткичи сифатида “меҳнат
оғирлиги” тушунчаси талқин қилинади.
Меҳнат интенсивлигини баҳолашда асосий кўрсаткич
сифатида намоён бўладиган меҳнат оғирлиги - инсонни меҳнат
фаолияти давомида толиқтирувчи меҳнат бўлиб, инсоннинг уни
амалга оширишга сарфлайдиган мушак тўқималари қуввати билан
аниқланади. Оғир меҳнат, асосан мушак (мускул) тизимининг
фаоллиги билан боғлиқ бўлади. Мускуллар ишлаганда иссиқлиқ
энергияси ва механик энергия сарфи бир мунча ошади. Шу боисдан
сутканинг бир қисмини жисмоний меҳнат ва ҳаракатда ўтказадиган
инсоннинг бир кундаги энергия сарфи асосий алмашинувдан анча
ортиқ бўлади. Бу энергия сарфининг ортишига иш қўшимчасини
ташкил этади, мускуллар қанча зўриқиш билан ишласа, иш
қўшимчаси шунчалик катта бўлади.
Механик энергиянинг иш бажариш учун кетган барча
энергияга нисбати фойдали иш коэффициенти деб аталади ва
процент билан ифодаланади. Одам ишлаганда фойдали иш
коэффициенти 16 фоиздан 25 фоизгача бўлиб, ўрта ҳисобда 20
фоизга тенг, бироқ айрим ҳолларда эса бундан ҳам ортиқ бўлиши
мумкин. Фойдали иш коэффициенти бир қанча шароитларга қараб
ўзгаради. Масалан, машқ қилмаган одамларда бу коэффициент
машқ қилувчилардагига нисбатан анча кам бўлиб, машқ қилган
сайин ортиб боради
120
.
Инсоннинг иссиқлик энергия сарфи асосий алмашинув
шароитида гавданинг 1 килограмм (кг) вазнига 1 соатга 1 ккал
бўлса, одам тинч ўтирганда энергия сарфи 1 кг вазнга ўрта ҳисоб
билан 1,4 ккал бўлади; меҳнат билан банд бўлмасдан тик турган
ҳолатда 1,5 ккал, енгил меҳнат билан банд бўлганда (корхона
хизматчилари, тикувчилар, нозик иш бажарувчи механиклар) 1,8-
2,5 ккал; ўртача енгил меҳнатда (лаборантлар, хат ташувчилар,
муқовачилар) 2,8-3,2 ккал; ўртача оғирликдаги мускул иши билан
боғлиқ бўлган меҳнатда (бўёқчилар, дурадгорлар) 3,2-4,0 ккал; оғир
жисмоний меҳнатда (қурувчилар, ўт ўчирувчилар, темирчилар ва
120
Бабский Е.Б., Зубков А.А. “Одам физиологияси”. Дарслик. (Раҳимов В., ва Ғуломов Т. таржимаси). Т.:
“Медицина”, 1972. – 259 б.
105
бошқалар) 5-7,5 ккал энергия сарфланади. Шуни қайд этиб ўтиш
жоизки, инсон вазни, жинси, ёши ва танасининг узунлиги
(калталиги)га боғлиқ ҳолда энергия сарфи фарқланиши (ўзгариши)
мумкин.
Ақлий меҳнат билан банд бўлганда энергия сарфи жисмоний
меҳнатдагига нисбатан кам сарфланади. Ҳисоб-китоб ишлари,
илмий тадқиқот устида ишлаш ва ақлий меҳнатнинг бошқа
турлари, ҳаракат билан давом этмаса, энергия сарфини тамомила
тинч ҳолатдагига нисбатан (2-3 фоиз) оширади. Аммо, ақлий
меҳнат билан банд бўлган жараёнда ҳаяжонланиш (маърузачи,
артист, ёзувчи, оратор ва бошқалар), ақлий меҳнатнинг баъзи
турлари мускуллар фаолияти билан давом этади, шу сабабли
энергия сарфи қўшимча ортиши мумкин.
Қиёслаш учун бир неча мисол келтирамиз. Одам қулайликлар
шароитида мушакларнинг мутлақо ҳаракатсиз ҳолатида ҳам ҳар
соатда салкам 75-80 ккал/с йўқотади. Бу одамдаги асосий
алмашинув дейилади, яъни бу унинг организми яшаш ҳолатини –
нафас олиш ва юрак мушаклари, овқат ҳазм қилиш йўллари,
безларнинг ишлаш ҳолатини сақлашга сарфланадиган қувватдир.
Агар умумий (ишчи) ҳолатидаги алмашинувдан асосий алмашинув
чегирилса, организмлар томонидан ишнинг ўзини бажаришга
сарфлайдиган қувват сарфлари тўғрисидаги тахминий тасаввурга
эга бўлиш мумкин. Масалан, кучли ҳаракатлар билан боғланмаган
тақдирида стол олдида ўтириб бажариладиган ёзув ёки кузатув
ишлари – 100 – 120 ккал/соат, чизмачининг кульман олдида ўтириб
бажарадиган иш 120-150 ккал/соат, майда деталларни йиғиш билан
боғлиқ бўлган иш 150-180 ккал/соат сарфлашни талаб қилади.
Фрезерчи-токарь 200-220 ккал/соат, темирчи – 250-300 ккал/соат
чамасида қувват сарфлайди
121
.
Меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнат интенсивлиги
ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланиш кўрсаткичлари
умумий ҳолда меҳнат салоҳиятини ифода этади. Меҳнат салоҳияти
меҳнат ресурсларининг маълум сифатларига эга бўлган, аниқ
ижтимоий-иқтисодий мақсадларга эриша оладиган қисми, фан ва
техника ривожланаётган шароитда эса корхона ёки жамоа
меҳнатининг миқдори ва сифатини ўзида мужассамлаштиради.
Меҳнат ресурслари салоҳияти корхонада иш вақтидан қандай
фойдаланганлигига қараб аниқланади. Иш вақтидан самарали
121
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “Меҳнат”, 2004. – 379 б.
106
фойдаланиш энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг учун
корхонада иш вақти йўқотишлари иложи борича бартараф этилади.
Корхоналарда смена ичидаги иш вақти йўқотишлари 10-12 фоизни
ташкил қилади. Агар смена ичидаги иш вақти йўқотишлари қис-
қартирилса, энг юқори ишчиларнинг салоҳияти ўртача 1,12 меҳнат
қилиш қобилиятининг ўсиши ҳисобига нормалар бажарилиши
ўсиши мумкинлиги ҳисобга олинса, у камида 1,2 эркакларда ва 1,1
аёлларда бўлади. Бу ўлчовларни турли гуруҳлар салоҳиятини
ҳисоблашда ўлчов бирлиги асоси ўрнида қабул қилиш лозим.
Олиб борилган кузатув ва тадқиқотларимиздан аниқлан-
дики 18-22 ёшдаги (эркаклар) ва 23 ёшгача (аёллар) ишчилар
меҳнатга энг юқори лаёқатли ёшдаги гуруҳларга нисбатан бир хил
иш учун 20 фоиз кўпроқ вақт сарфлайдилар. 50 ёшдан каттароқ
аёллар ва 55 ёшдан юқори эркаларда иш вақти бирлигида маҳсулот
ишлаб чиқариши 10 фоизга камаяди. Шундай экан, 22 ёшгача
эркакларда салоҳият коэффициенти 0,96 га тенг, 55 ва ундан юқори
ёшда эса 0,99 аёлларда 23 ёшгача 0,88 га тенг бўлса 50 ва ундан
юқори ёшдаги аёлларда 0,98 ни ташкил этади. Меҳнат ресурс-
ларининг барча қобилият кўрсаткичлари уларнинг меҳнат салоҳия-
тига бевосита таъсир қилади. Масалан, аёллар 23-50 ёшда, эркаклар
эса 22-55 ёшда энг юқори меҳнат қилиш имкониятига эга бўлади.
Меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблашда
иш вақтидан фойдаланиш даражасидан фойдаланиб аниқланади.
Бизнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш бўйича таҳлил
қилинган кўрсаткичларнинг бирортаси ҳам меҳнат унумдорлигини
объектив таърифлаш билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этиш
имконини бермаслигини кўрсатмоқда. Ана шу ҳол бу мақсад учун
бир ва ҳатто бир неча меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан эмас,
балки ялпи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишни зарурат этиб
қуяди. Бундай тизимни ҳар бир кўрсаткичнинг хоссалари ва
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ҳар бирининг
функционал вазифасини аниқлаш асосида ташкил этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |