Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 0,65 Mb.
bet16/29
Sana13.04.2022
Hajmi0,65 Mb.
#548754
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
MONOGRAFIYA Давлатова М,Ҳ, 20.04.21

participle II шакли билан ясалиши билан боғлиқ. Аммо he is gone тарзидаги результатив ифода ҳам алоҳида тузилма сифатида тан олинади. Бундан ташқари мазкур бирикмалар перфект шакли билан қарама-қарши қўйилиши ҳам одат тусига кирган. Масалан: He has fallen грамматик перфект шакли маъно жиҳатдан ҳаракатнинг ҳозирги воқелик пайтигача содир этилганлигини англатса, He is fallen результатив маънони ифодалайди, берилаётган маълумот натижани билдиради. Бу каби ҳодисалар инглиз тилидаги to fall, to set, to go, to do каби қатор боғловчи феълларга хос хусусият саналади.
The sun is set/has set “Қуёш ботди” / He is gone to the market “У бозорга кетди”.
Ғ.Мирсановнинг таъкидлашича, чегараланган ўтимли феъллар объект ҳолатини ўзгартириш маъносида результатив маънони англатади: But all that had ended when they moved the first shovel (Stone, 275) (Ғ.Мирсанов; 2019, 106). Фикримизча, мазкур ҳолда феълнинг ўтимли шаклидан ташқари тўлдирувчи вазифасида келган бирликнинг сон кўрсатгичи, миқдорий кўрсатгичларига ҳам боғлиқ. Хусусан, ушбу бирикмани кўплик шаклга трансформация қиладиган бўлсак (moved several shovels) результативлик семаси ўз-ўзидан йўқолади.
Маълум феъл лексемаси ифодалайдиган результатив маъно аспект шаклининг семантикаси ва феълнинг акционал (чегараланган) турига боғлиқ тарзда қурилади (C.Smith; 1991, 1997). Мазкур қурилма ҳар қандай воқеа-ҳодисанинг тилда ифодаланишида қатнашадиган иштирокчилар ҳамда предикатда акционал тасниф тарзида акс этадиган онтологик хусусият билан боғлиқ. Маълум тарзда ифодаланадиган воқеа-ҳодисалар грамматикада ўзига хос қурилмалар кўринишида намоён бўлади. Инглиз тили грамматикасида шу каби тузилмалар икки турда ўз ифодасини топади: результатив ва каузатив тузилмалар (A.Goldberg; 1995, 2005; W.Croft, 2001). Ушбу тузилмалар ўзига хос маъно ифодалаши билан ажралиб туради. Масалан: She sneezed the napkin off the table.
Инглиз тили грамматикасида маълум феъллар гуруҳи доирасида ясаладиган шу каби тузилмаларнинг икки хил маъно (каузатив ва результатив) англата олиш имкониятлари кўплаб тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда. Феъл семантикаси ва когнитив семантика билан шуғулланадиган кўплаб тилшунослар уни каузатив тузилма сифатида талқин этишади (F.Palmer, 1988; J.Carrier, J.Randall; 1992, 173–234). Феълнинг аспектуал семантикаси билан шуғулланадиганлар эса уни результатив семантикани англатувчи алоҳида ҳодиса сифатида баҳолашади (D.Dowty, 1972, Z.Vendler, 1967; C.Tenny, 1994; M.Krifka, 1998). Мазкур тузилмаларни ҳосил қиладиган феълларни Г.Гатеннели перифрастик каузатив феъллар деб номлайди (G.Gilquin; 2010, 37) Муаллифнинг таъкидлашича, ҳар бир перифрастик каузатив феъл бир турдаги маънони бир неча тузилмаларда ифодалаш имконига эга. Масалан, get феъли билан [ X get Y Vto-inf ], [ X get Y Vpp ], [ X get Y Vprp ] каби қолипидаги тузилмалар ҳосил бўлади. Конструктив грамматика соҳаси вакилларининг таъкидлашича, тузилмалар бир-биридан шаклан фарқланса, улар алоҳида тузилмалар сифатида баҳоланиши керак. Чунки улар семантик ёки прагматик нуқтаи назардан турли маънони англатиши мумкин ва шунинг учун ҳам алоҳида таҳлил қилинишга мойилдир (A.Goldberg, 1995). Қуйидаги мисолларга эътибор қаратамиз: The door banged behind her and John Ryan saw, through the bedroom window, his wife run across the small foot bridge opposite the pub (Maeve Binchy, 4). Келтирилган мисолда X adj. reflexive V prp қолипи результатив тузилмани ҳосил қилган ва ушбунинг ифодаси кейинги воқеа-ҳодисалар учун референция вазифасини бажарган.
Маълум турдаги бирикмаларда каузация субъекти ва каузацияга учрайдиган объектнинг умумий семантикаси феъл кесимда акс этади. Мазкур ҳол инглиз тилига хос хусусият саналади. Масалан: And every evening while she was getting supper she made him take me out on the end of a string for a walk. (O’Henry, 49) Last time we got them filled we got them from down here, thirty odd quid Yeah; (Source:KCX). Келтирилган биринчи мисолда X make V inf тузилмасида каузация таъсирида иккиламчи предикатдаги результативлик ҳосил бўлган. Иккинчи мисолда X got YVpp, X get Ypp каузатив-результатив тузилмалари ифодаланган. Каузация таъсирида объект ҳолати ўзгаришга учраган Ўзбек тилида эса бироз бошқача вазиятни кузатишимиз мумкин. Каузатив ифода феълга морфологик қўшимча қўшиш орқали юзага келади ҳамда субъект ҳаракатни амалга оширувчи вазифани бажаради. Масалан: Чўл шамоли эсиб қамишзорларда увлади, қиз сочларини тўзғитди, қошларини беркитиб ташлади (Саид Аҳмад, 362). Ушбу мисолда V cause +ит –Y тузилмасида каузативлик –ит суффикси билан ифодаланган. Каузация таъсирида объектнинг (сочлар, қошлар) ҳолати ўзгарган, результатив маъно ифодаланган.
Инглиз тилида икки предикатдан ташкил топган ва маъно жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган тузилмалар мавжуд. Мазкур тузилмалар результатив, каузатив, депиктив каби турларга бўлинади. Хусусан, бирламчи предикат субъект ҳаракатини ифодаласа, иккиламчи предикат предикатив ҳаракат натижасини, субъект ҳолатини, субъект ҳаракати тасвирини ифодалайди. Результативлик ва каузативлик маълум маънода бири-бирини тўлдиради. Баъзи ҳолларда бир тузилма доирасида результатив ва каузатив маънолар биргаликда ифодаланиши мумкин. Результативлик иккиламчи предикат вазифасида сифатдош, инфинитив каби феълнинг шахссиз шакллари қўлланилишида кузатилади. Депиктив ҳаракат ва ҳолатнинг қай тарзда амалга оширилганлигини равиш ёки сифат билан ифодаланган тузилмаларда кузатиш мумкин. Мазкур белгилар сиртдан ўхшаш тузилмаларда результативликни депиктивдан фарқлаш имконини беради.
1) результативлик депиктивдан вазият билан боғлиқ ҳаракат турида фарқланади: He left the party angrily // He was upset of the party. Биринчи мисолда шахснинг кечани қай тарзда тарк этгани тасвирланган. Мисолдаги the party angrily тузилмасидаги депиктивлик angrily равиши билан ифодаланган. Кейинги мисолда шахснинг кечадаги вазият таъсирида юзага келган ҳолати результативликни ҳосил қилган;
2) результативлик ва депиктивлик иккиламчи предикатда иштирок этаётган шахссиз феълнинг лексик-семантик маъносига боғлиқ тарзда юзага келади. The cold made his nose run // The smell of the roast beef made Willy realize that he was hungry. Биринчи мисолда каузативлик ва результативлик бир тузилма таркибида ифодаланган. Каузативлик асосий предикатдаги каузатив феълига хос бўлса, результативлик his nose run қурилмасининг инфинитив билан ифодаланган иккиламчи предикатида ўз ифодасини топган. Иккинчи гапда эса каузативлик ва депиктивлик бир конструкцияда ўз аксини топган. Бу мисолда ҳам каузативлик бош предикатдаги феълга хос хусусият саналса, депиктивлик иккиламчи предикат ва тўлдирувчи эргаш гап англатган маънодан англашилади. Ўзбек тилида результатив, каузатив ёки депиктив тузилмалар бир-бирига яқин ифодага эга. Каузация мантиқан англашилади. Результативлик ва депиктивлик бир тузилмада ифодаланиши мумкин. Результативлик бутун тузилмага хос маъно бўлса, депиктивлик ахборот хусусиятига эгалиги билан баҳоланади. Масалан: У синган, парча-парча бўлиб кетган ойна орасидан ҳамон илжайиб қараб турарди (Саид Ахмад, 294). Қуриб-қовжираб қолган қамишларни олов бир чеккадан ямлаб борарди (Саид Аҳмад, 319).
Мазкур мисолларда результативлик бирор олдинги ҳаракат оқибатида юзага келган янги ҳолат ёки ҳаракатнинг натижаси сифатида баҳоланади. Результативлик баъзан ҳолат маъноси билан боғлиқ грамматик шаклга эга бўлса, бошқа ҳолларда лексик-семантик хусусиятга эга. Келтирилган мисоллардаги результативлик айнан иккиламчи предикатга тегишли. Иккиламчи предикат вазифасидаги синмоқ, парча-парча бўлмоқ, қовжирамоқ феълларининг лексик-семантикасида результативликка йўналтирилганлик мавжуд. Айнан лексик-семантик усулларга мойил тиллар тизимида ҳам результативликнинг ифодаланиши баъзи грамматик шаклларга бўйсунади. Результативликнинг грамматик кўрсаткичлари сифатида ҳолат ўзгаришини англатувчи феълларнинг мажҳул нисбат шакли ёки сифатдош шаклларини келтириш мумкин.
Тузилмалар феъл семантикаси таҳлилида муҳим ўрин тутади. Бунда маълум феъл синфи доирасида юзага келадиган бирикувлар ажратиб олинади ҳамда тузилма ҳосил қилиш имкониятларига қараб баҳоланади. Натижада, маълум гуруҳга оид бўлган феъллар англатадиган маъно нутқий тузилма ифодалайдиган маънога алоқадорлигининг бир неча усуллари белгиланади. Бунинг оқибатида феъл англатадиган маъно бевосита ўзи иштирок этаётган тузилма маъносини акс эттирмайди. Тузилмалар тузилиши ҳар доим ҳам айтилган тартибга эга бўлавермайди. Бу ҳар бир тил оиласига мансуб структураларнинг фарқланиши билан боғлиқ. Тиллараро қиёслашда феъларнинг морфологик белгилари тузилма ясалишига таъсир этишига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, поссесcив, аппликатив, каузатив каби лисоний тушунчалар инглиз тилида феъл лексемасининг хусусияти сифатида баҳоланади. Бошқа тилларда, хусусан, ўзбек тилида феълнинг категориал ўзгариши морфологик белгиларга боғлиқ. Феъл ўзагига қўшиладиган қўшимчалар, аналитик шаклларни хосил қиладиган кўмакчи феъллар маълум синфга ёки гуруҳга тегишли бўлган феълни семантик жиҳатдан кичик гуруҳларга ажралиши мумкин. Бу каби ҳолларда лексик ҳодисага асосланиш орқали тузилмаларни фарқлаш амали иш бермаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам тузилмаларни аниқлаш ва таҳлил қилишда барча лексик, морфологик, синтактик воситаларга асосланиш маълум натижаларга олиб келади. Ўзбек тилидан фарқли ўлароқ инглиз тилидаги баъзи феъллар гуруҳи тузилмаларнинг асосини ташкил қилади. Буни чегараланган хусусиятли феълнинг депиктив сифат билан бирикканлигида кузатишимиз мумкин. Масалан: The door closed shut (O’Henry, 364). Мисолдаги результатив тузилма close феълининг акционал хусусияти ва shut сифати семантик муносабатида ҳосил бўлган.
Результативлик феъл ҳаракати натижасида юзага келган ҳолат ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, аргумент семантикасига хос ҳодиса бўлади. Аргумент бу каби ҳолларда пациенс вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам инглиз тилида результатив тузилмалар ҳам ўтимли, ҳам ўтимсиз феъллардан кейинги позицияда юзага келиши мумкин. Ўтимли феъллардан кейинги позицияда ҳосил бўладиган результатив тузилмалар воситасиз тўлдирувчига тааллуқли бўлади. Масалан: "I had brushed my hair very smooth." (Ch. Bronte, Jane Eyre);

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish