Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори - қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинади.
Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори - бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдо ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади. Бу шундай бозорки, унда битимлар тузиш, қимматли қоғозлар иштирокчиларга қуйиладиган талабларнинг қоидалари белгиланмаган, савдолар сотувчи ва харидорларнинг шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга оширилади. Мазкур бозорда тузилган битимлар ҳақидаги ахборот тизими мавжуд эмас. Бундан ташқари, битимлар иштирокчилари қандайдир муҳофаза ва суғурта механизмларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга оширилади. Битимлар махсус рўйхатга олувчилар томонидан қонун билан белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор «кўча», ёки «тартибсиз» бозор деб номланишга қарамай, у мутлақо чалкаш тартибсиз бозор эмас, агар товламачилик ҳоллари аниқланса, тартибга солувчи давлат идораси тергов ишини олиб боради. Бундай бозорда сифатли қимматли қоғозлар кам, улар бўйича ё дивидендлар олиш, ёки барча қуйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўлган даромадли қимматли қоғозлар ҳам, шунингдек, эмитентлари мураккаб молиявий аҳволда қолган, ёки банкротлик ёқасида бўлган, яроқсиз деб номланувчи акциялар ҳам сотилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида уюшмаган бозорда янги барпо этилган, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бирламчи ва иккиламчи эмиссиялари акциялари, банк хамда тижорат векселлари сотилади ва харид қилинади.
4. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари.
Молия бозорларида уларнинг қатнашчилари томонидан турли операциялар тегишли битишувлар асосида амалга оширилади. Операцияларнинг турлари ҳар бир қатнашчининг молия бозоридаги функциясига мос равишда тартибли тарзда бажарилади. Операциялар молия бозорининг у ёки бу сегментида бажарилишига қараб турланиши мумкин. Масалан, валюта сегментида – валюта операциялари, фонд бозорида – қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар, кредит-пул сегментида – пул, пул воситалари ва кредит операциялари, суғурта бозорида – суғурта операциялари ва ҳ.к.
Молия бозори сегментларидаги операцияларни умуман олганда икки катта гуруҳга ажратиш мумкин: тижорат (бизнес) операциялари, регулятив операциялар. Тижорат операциялари битишув предмети бўйича эмиссион, инвестицион, савдо-сотиқ ва ҳизмат кўрсатиш операцияларига бўлинади. Регулятив операциялар савдо-сотиқ ва ҳизмат кўрсатиш операцияларини микро ва макродаражада тартиблаштиришга (лицензион битишувга асосан регулятив меъёрларга мос равишда) қаратилган бўлиши мумкин.
Келтирилган операциялар турлари ички (миллий) бозорда ва халқаро (ташқи) молия бозорларида бажарилиши мумкин.
Молия бозорларида ҳар қандай операцияларни бажариш регулятив тарзда меъёрланган бўлади. Операцияларнинг ҳажми молия бозоридаги талаб ва таклифга боғлиқ бўлиб, амалга оширилиши сифати эса молия бозори талабларидан келиб чиқади.
Регулятив операциялар молия бозорини тартиблаштирувчи институт-лар томонидан амалга оширилади.
Эмиссион, инвестицион ва ҳизмат кўрсатиш (сервис) операциялари молия бозорларининг тегишли қатнашчилари (институтлари) томонидан амалга оширилади.
Савдо операциялари савдо тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Эмиссион, инвестицион, сервис ва савдо операцияларида молия бозорининг барча қатнашчилари меъёрий тарзда белгиланган тартибда бевосита ва билвосита иштирок этадилар.
Жаҳон молиявий глобаллашуви ва молия бозорларининг интеграциялашуви натижасида алоҳида миллий бозор яхлитлигида фаолият юритган жаҳон валюта ва капитал бозорлари таркиби ва тузилмаси сифат жиҳатидан ўзгариши содир бўлди.
Евробозор – бу халқаро молия бозорининг сегменти бўлиб, ундаги операциялар евровалюталарда амалга оширилади.
Евровалюта – бу депозитлардаги валюта бўлиб, у эмитент-мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган банкда жойлаштирилади.
Евровалютани вужудга келтирадиган операция натижаси бўлиб, банк депозити ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |