Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори -



Download 0,98 Mb.
bet29/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори - бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир.
Эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради.
Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томонидан ахборотни ошкор этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумот бериладиган эмиссия проспектини ёки қимматли қоғозларни муомалага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан тортиб, то фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. Қимматли қоғозларнинг бирламчи сотилиши оммавий ахборот воситаларида эмитент тўғрисида маълумотни эълон қилган ҳолда қимматли қоғозларни харид қилишни очиқ таклиф этиш шаклида (исталган имкониятли сармоядор учун) ҳамда ёпиқ, обуна шаклида фақат тегишли давлат бошқарув идорасига маълум қилган қоида қимматли қоғозларни шахсларнинг чекланган доираси ўртасида жойлаштириш йули билан амалга оширилиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори - бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган бозоридир. Унинг функцияси қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини тезкорлик билан таъминлашдир. Бунда сотувчи ва харидорни учраштириш, бўш капитални иқтисодиётни энг унумли соҳасига зудлик билан сафарбар қилиш, томонларнинг ўзаро манфаатларини таъминлаш иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлик ҳисобланади. Юкори ликвидликка эга, яъни қиска вақт ичида жуда катта миқдордаги қимматли қоғозларни уларнинг курсини сезиларсиз ўзгариши шароитида кам харажат билан олди-сотдига жалб қила олишдир, ёки бошқача қилиб айтганда, бозорнинг ликвидлиги-бу маълум вақт оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тургани ҳолда қимматли қоғозларнинг катта қисмини юқори суратда айланишини таъминлаш имкониятидир.
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар ўртасидаги ўзаро муносабат иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига, фонд бозорининг шаклланишига, унинг «ёшига», шунингдек, муомалада бўлган қимматли қоғозлар ҳар хил турларининг таркибига боғлиқ.
Масалан, иқтисодиёт нисбатан барқарор бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг тарихи эса, бир неча юз йилларни қамраб олган ривожланган капиталистик мамлакатларда қимматли қоғозларнинг деярли барча турлари бўйича иккиламчи савдо устун туради. Бирламчи бозордаги қимматли қоғозлар айланмаси ушбу мамлакатда иккиламчи бозор айланмасининг 5-10 фоизини ташкил этади ҳолос. Одатда кўпчилик ривожланган мамлакатлар фонд биржаларида қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилмайди, шунинг учун у ерларда узоқ муомала муддатига эга бўлган қимматли қоғозлар баҳоланади.
Оммавий хусусийлаштириш билан кузатиладиган бозор муносабатларини вужудга келтириш жараёнини кечираётган ва эндигина ўзини фонд бозорларини барпо этаётган мамлакатлар учун ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори устун туради.
Ўзбекистонда ҳам 90-йилларнинг ўрталарида бирламчи бозорнинг устуворлиги сезиларди, лекин кейинча бу нисбат ўзгара борди. 1995 йилда Республикада банк ва тижорат векселларнинг иккиламчи бозори 1996 йилдан бошлаб эса, Давлат киска муддатли облигацияларининг (ДҚМО) иккиламчи бозори, кучли тараққий эта бошлади ва уларнинг салмоғи бирмунча ўсиши кузатилди.
Қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish