5-Мавзу.Молиявий бошқарув.
Режа:
1. Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти, объектлари ва бошқарувчи субъектлари.
2. Молиявий бошқарувнинг мақсади, асосий методологик принциплари, конкрет методлари ва шакллари.
3. Молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари.
1. Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти.
«Бошқарув» атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. Молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. Бу нарса шаклланган бошқарув тизимини ташкил этишни тақазо этади. Шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади.
Давлат жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга қаратилган муносабатллар тизимини такомиллаштириши ва бу ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш устидан назоратни йўлга қўйиши керак. Ана шу вазифани бажариш молиявий бошқарув зиммасига юклатилган.
Молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқариладиган (обектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимларнинг ягоналигидан иборатдир. Бошқарувчи тизим, буерда молиявий ташкилотларнинг мажмуидан иборат бўлган молия тизимини назарда туа, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари мажмуидан ташкил топган молия тизимини ўз ичига олади. Бунда молиявий бошқарув жараёни бир хил тарзда бўлмасдан, у фақат объектларни бошқаришни эмас, балки бошқарув субъектларини ташкил қилишни ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Молиявий бошқарув объекти сифатида молиявий муносабатларнинг турли кўринишлари, шу жумладан, давлатнинг ижтимоий тузуми мамлакатдаги сиёсий кучларнинг нисбати ва қайта тақсимлаш жараёнларига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар билан белгиланадиган ўзига хос молиявий муносабатлар майдонга чиқади. Давлат молияси, маҳаллий молия ва хўжалик юритувчи субъектлар молиясида молиявий бошқарув субъекти сифатида молиявий аппарат деб номланувчи махсус хизматлар юзага келади.
Давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари билан молиявий муносабатлар соҳасидаги ўзаро муносабатлари солиқ тизими, кредит муносабатларини, молия бозорини тартибга солиш, давлатнинг қўллаб-қуватлаш тизими, пенсия таъминоти тизими, ишловчи аҳолининг даромадларини тартибга солиш механизми ва ҳ.к.лар орқали амалга оширилади.
Енг умумий кўринишда молиявий бошқарув тизимини 4.1 – чизмадагидек тасавур қилиш мумкин.
Бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. Ҳозирги пайтда, иқтисодий, сиёсий ва молиявий ўзгаришлар даврида бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда.
Бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. Инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан молиявий соҳасига ҳам бошқарув жараёни тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |