2. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари. Молия бозорини тартиблаштириш тизими – узлуксиз динамик ривожланиб борувчи, фаолияти иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, алоҳида функционал ва институционал таркибларга эга бўлган, миллий молия тизими фаолиятини миллий манфаатлар, мақсадлар ва қонунлар доирасида меъёрлаб ривожлантирувчи мураккаб мажмуавий тузилма. Бу тузилма молия бозори фаолиятини мъёрлаб ривожлантирувчи мураккаб тизим сифатида ўз ичига бир-бири билан ўзаро молиявий бозор муносабатлари бўйича узвий боғланган кўплаб қисм ва элементларни олади. Унинг асосий таркибий қисмларидан бўлиб давлат қонунлари ва уларнинг ижросига молия бозорининг барча қатнашчилари томонидан риоя қилинишини назорат қилиб борувчи ваколатли институтлар ҳисобланади. Давлат қонунлари билан молия бозорида молиявий инструментлар билан боғлиқ барча операция ва муносабатларни ташкил этилиши ва амалга оширилишининг умумий концепция ва тамойиллари ўрнатилади.
Ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “Асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожланиш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин.
Молия бозори таркибига қуйидагилар киради: - пул бозори;
- қимматли қағозлар бозори;
- валюта бозори;
- инвестиция бозори;
- ссуда капитали;
- суғурта бозори ва ҳ.к.
Молия бозорини таркибан қимматли қоғозлар бозори ва қарзга бериладиган пул бозоридан иборат бўладиган десак ҳам хато бўлмайди. Қарз пули табиатдан бир хил эмас.
У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад топишни кўзлайди, бунда пул капитал шаклини олади.
Иккинчидан эса, пул шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади ва оддий тўлов ёки харид воситасини ўтайди. Банкларда, фонд биржасида ва аукционларда ўтказиладиган молия бозори асосан қарз пуллар бозори кўринишида бўлади. Қарз пуллар истеъмол товарларни сотиб олиш, ўз хусусий ишини ташкил этиш ёки кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини сотиб олиш) учун олиниши мумкин.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат бўлган субъектлар пул билан муносабат қиладилар. Қисқача бўлсада молия бозорининг таркибини кўриб чиқайлик, чунки булар ҳақидаги тўла маълумотларни амалий машғулотлар вақтида олинади.
Халқаро мавқега эга бўлган замонавий молия бозори ўзининг асосий роли доирасида (яъни иқтисодиётнинг ҳолати “барометри”) жаҳон глобаллашуви шароитида иқтисодиётда бир-бири билан боғлиқ қуйидаги ролларни ўйнайди:
1. “Иқтисодиётнинг муаммолари даражасини метрик ўлчагичи”, яъни иқтисодиётда омиллар таъсири остида пайдо бўлувчи муаммоларни махсус индикаторлар ёрдамида миқдорини ўлчашга ва шу асосда масъул давлат органи ҳамда иқтисодиёт субъектлари томонидан сиёсат юритишда тегишли қарорлар қабул қилишга кўмаклашади;
2. “Молиявий ресурсларни бозор конъюктураси асосида иқтисодиёт субъектлари ўртасида тартиблашган тарзда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг коммутатори”. Бунда бозор конъюктураси фискал ва монетар сиёсатлар ёрдамида тартиблаштирилади;
3. “Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш катализатори” сифатида илмий-техникавий прогресс ва инновацияларни рағбатлантиради;
4. “Бозор қатнашчилари таркибини интернационализатори” сифатида иқтисодий глобаллашувни ривожлантиради;
5. “Молиявий инструментлар ва улар билан боғлиқ операцияларни стандартизатори” сифатида молиявий глобаллашув жараёнини ривожлантиради;
6. “Иқтисодиёт субъектларининг инвестицион фаоллигини стимулятори” сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш. Инвестицион фаоллик молия бозорида инвесторларнинг ҳақ-хуқуқларини ҳимояланганлик даражаси ва рисклар шароитида молияни самарали бошқарилишга боғлиқ;
7. “Бозор иқтисодиёти шароитидаги стихияли жараёнларни регулятори”. Бундай жараёнлар маълум индикаторлар (кўрсаткичлар) ёрдамида баҳоланиб, уларнинг критик (чегаравий) қийматларини билган ҳолда маълум регулятив воситалар ёрдамида тартиблаштирилади;
8. “Бозор нархлари стабилизатори” сифатида бозор савдоси тенденцияларини (динамикасини) барқарорлаштиради, талаб ва таклифни мувозанатлаштиради;
9. “Иқтисодиётни тартиблашган фаолиятини таъминловчи алгоритмик процессор” сифатида барча молиявий муносабатларни бозор қатнашчилари томонидан мақсадли стратегик тарзда амалга оширилишига кўмаклашади;
10. “Активлар секьюризатори” сифатида самарасиз реал активларни қимматли қоғозларга трансформациялаб, уларга янги ҳаёт бағишлайди ва фаол инвестицион жараёнга қайта киритади;
11. “Иқтисодиёт субъектлари информатори” сифатида уларнинг рискларини пасайтиришга (ёки бошқаришга) кўмаклашади;
12. “Инновацион молиявий воситалар (маҳсулотлар ва операциялар) синтезатори” сифатида рақобатбардошлилик ва молиявий ҳавфсизликни таъминлайди;
13. “Молиявий воситаларнинг маҳсус индустрияси” сифатида бозор қатнашчилари учун молиявий инструментлар билан боғлиқ фаолият бўйича ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради;
14. “Иқтисодиётнинг инвестицион муҳити сифати ва муаммолари даражасини анализатори”;
15. “Бозор қатнашчиларига ўз муаммоларини англашга, баҳолашга ва ҳал қилишга кўмаклашадиган механизм”;
16. “Эквивалент кўзгу” сифатида барча бозор қатнашчиларининг фаолият натижалари сифатини бевосита ва билвосита акс эттиради ҳамда келажакдаги стратегияларини мақсадли қуришга кўмаклашади;
17. “Спекулятив операциялар тотализатори” сифатида бозор қатнашчиларини кутилажак, аммо рискли, манфаалар томон чорлайди. Бунда эмитентлар қимматли қоғозлари сифатини спекулятив инвесторларнинг орзули мақсад-манфаатларини керакли (спекулятив) даражада таъминлашга мажбурлар, акс ҳолда инвесторлардан маҳрум бўладилар. Сабаби, эмитентлар иқтисодий ривожланиш учун янги ва қўшимча инвестицион ресурларга муҳтож, инвесторлар эса – молия инструментлари бўйича кам (ёки кўп) рискли бозор даромадига интиладилар, чунки, айнан спекулятив инвесторлар иқтисодиётда инвестицион муҳитни белгилайдилар. Шундай қилиб, молия бозори спекулятив инвесторларнинг азартга кириши муҳитини қиздиради, молиявий инструментларни муомалага чиқарувчиларни эса доимий тарзда молиявий барқарорликка мажбур қилади, инвестицияларга бўлган рақобатли курашини қиздиради, натижада бозор рақобатини муҳитини таъминлайди;
18. “Молия бозори қатнашчиларини бир бутун инфратузилмавий тизимга бирлаштирувчи” сифатида ҳар бир қатнашчини ўз ўрнини, мақсад ва вазифаларини, функцияларини, бир-бири билан боғлиқликдаги тартибли фаолиятини таъминлайди; Молия бозорининг бир бутун тизимлилиги деганда уни бир-бири билан узвий боғланган унсурлардан (қатнашчилардан) иборат мураккаб катта тизим (структуравий-функционал модел) сифатида ташкиллашгани тушунилади. Ҳар бир унсур бозорда ўзига ҳос мақсадга ва тегишли фаолият турига эга;
19. “Молиявий маҳсулотлар (инструментлар), ресурслар ва ҳизматлар гипермаркети” сифатида барча бозор қатнашчиларини уларнинг товарларини объектив нархларда алмашинуви борасида учраштиради ва манфаатларини қондириш учун керакли шароитларни яратади;
20. “Бозор муҳити” сифатида бозорда очиқ (эркин) иқтисодиёт қонунларининг амал қилинишини, иқтисодиётни монетизациялашувини, капитал айланмаси ва трансформациясини, активлар секьюритизацияси тамойилларини таъминлайди. Бунда ҳар бир мамлакат бозори муҳити ўзининг қувват потенциали миқдори доирасида айтилган ролини бажаради;
21. “Молиявий глобаллаштирувчи” сифатида юқорида келтирилган роллар асосида миллий иқтисодиётлар бирлашувини таъминлайди, бозор қатнашчиларининг халқаро даражада фаолият чегаралини ва таъсирини кенгайтиради, давлатнинг регулятив ролини камайтиради (халқаро регулятив ташкилотлар эвазига), ресурслар оқимини географик кегайтириб тезлаштиради ва самарадорлигини оширади;
22. “Молиявий инструментларнинг объектив курсларда конвертори” сифатида валюталарни ва қимматли қоғозларни эркин бозор баҳоларида ва ҳажмларида рақобатли алмашинувини таъминлайди.
23. Инвесторларнинг маблағлари учун кучли рақобатли кураш шароитида “Инвестицион лойиҳалар селекциясини ва структуравий (тузилмавий) ислоҳатларни амалга оширувчи механизм”. Ушбу ролни самарали бажарилиши юқорида келтирилган ролларга ҳамоҳанг бўлиб давлатнинг монетар (асосан фоиз ставкасини ўзгартилиши) ва фискал сиёсатлари билан боғлиқ иқтисодий ўсиш моделида катта аҳамиятга эга.