Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш



Download 0,98 Mb.
bet87/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш.
Бюджетни режалаштириш давлат молиявий сиёсати талабларига мувофиқлаштирилган молиявий режалаштиришнинг муҳим таркибий қисмини ташкил қилади. Бундай режалаштиришнинг иқтисодий вазифаси турли даражадаги бюджетлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларни тузиш ва ижро этиш жараёнида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умуммиллий дастурлари асосида ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад қийматини молия тизими бўғинлари ўртасида марказлаштирилган тарзда қайта тақсимлаш пропорцияларини тўғри белгилашдан иборатдир.
Бюджетни режалаштиришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • бюджет масалаларининг ягона ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солиниши;

  • бюджет маблағлари йўналишларининг аниқ манзилли ва мақсадли бўлиши;

  • йиллик бюджетни режалаштиришнинг узлуксизлиги;

  • молиявий кўрсаткичлар (меъёрлар, солиқ ставкалари, смета харажатларини ҳисоб-китоб қилиш тартиблари) нинг барқарорлиги;

  • баланслилик.

Бюджетни режалаштириш турли даражадаги бюджетларни тузиш ва ижро этиш тартиби, унинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ва ташкилий асоси тарзида бюджет жараёнини, шунингдек, мамлакат бюджетини тузишнинг назарияси ва методологияси масалаларини ҳам ўз ичига олади. Бюджетни режалаштириш асослари мамлакат конституцияси ва қонунлари билан белгиланади.
Бюджет лойиҳасини тузиш бюджет жараёнининг энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда қуйидаги масалалар ечилади ёки уларга аниқлик киритилади:

  • бюджетнинг ҳажми;

  • навбатдаги (келгуси) йил учун солиқ ва пул-кредит сиёсати;

  • бюджет маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналиш-лари ва бюджет дефицитини қоплаш методлари;

  • бюджет тизимининг бўғинлари ўртасида даромадларни тақсимлаш.

Давлат бюджетининг лойиҳасини тузиш (яратиш, ишлаб чиқиш) бўйича ишлар янги бюджет йилининг бошланишидан анча олдин, масалан, ГФРда – 6 ой, Японияда – 8 ой, Францияда – 14 ой, АҚШда – 18 ой, Ўзбекистонда – 7 ой олдин бошланади. Унинг лойиҳасини тузиш ижроия ҳокимият органлари, одатда, Молия вазирлиги (Ғазначилик) томонидан амалга оширилади.
Баъзи бир мамлакатларда бюджет лойиҳасини тузиш давлат ижроия ҳокимияти бошлиғи (раҳбари)нинг келгуси йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг умумий йўналишлари муаммолари бўйича чиқишидан (маърузасидан) бошланади. Масалан, АҚШда президент америка халқига Бюджетнома билан мурожаат қилиб, унда молия-пул сиёсатининг асосий вазифалари, келгуси бюджет йили ва навбатдаги тўрт йил учун федерал бюджет даромад ва харажатларининг ҳукумат баҳоси шакллантирилади.
Бюджет лойиҳасини тузишда қуйидаги мақсадлар кун тартибига қўйилади:

  • иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишда бюджетнинг фаол таъсирчанлигини таъминлаш;

  • молиявий ва бошқа ресурсларнинг ҳукумат иқтисодий ва ижтимоий дастур-башоратлари билан мувофиқлигига эришиш;

  • маблағларни сарфлашда зарурий пропорциялар ва устуворликларни ўрнатиш;

  • бюджет дефицитини қоплаш учун манбаларни қидириб топиш.

Бюджет лойиҳасини тузишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига:
• тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли фондларини тайёрлаш учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Ташкент шаҳри ҳокимликлари, давлат мақсадли фондларини тақсимловчи органларга;
• бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун – республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўрови юбориши керак.
Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Ташкент шаҳри ҳокимликлари, давлат мақсадли фондларини тақсимловчи органлар бюджет сўрови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилмоғи зарур.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари юқорида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч кун муддат ичида:
• тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаши учун – туман ва шаҳар ҳокимликларига;
• Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун - Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровлари юбориши керак.
Юқоридагиларга мос равишда вилоятга бўйсунадиган шаҳарларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳамда шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳокимликлари бюджет сўрови олинганидан кейин уч кун муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, бу лойиҳаларни тайёрлаш тартиби ва муддатларини белгилаш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилмоғи лозим. Ўз навбатида, туман ва шаҳар ҳокимликларининг молия органлари юқоридаги қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кун муддат ичида туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларидан бюджет маблағларини олиш учун асосланган буюртмалар тузиш учун шу туман ва шаҳар бюд-жетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга бюджет сўровларини юборишлари керак.
Бюджет лойиҳасини тайёрлаш муддатлари ҳар бир мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида ўз аксини топади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг қуйидаги муддатларини белгилайди:
а) келгуси молия йилига бюджет сўровлари:

  • Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли молия органларига — жорий йилнинг 1 июнигача;

  • бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига — жорий йилнинг 1 июлигача;

  • давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига — жорий йилнинг 1 июлигача тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — жорий йилнинг 15 июнигача тақдим этади.
б) Келгуси молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари:

  • туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий йилнинг 25 июнидан кечиктирмай;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди, уни жорий йилнинг ўн бешинчи сентябригача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади ҳамда Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга жорий йилнинг биринчи октябригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртмаларга ва давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди.

Бюджет лойиҳасини тузишда:


- мамлакатнинг истиқболдаги иқтисодий ривожланиши;
- инфляция даражаси;
- аҳолининг бандлик даражаси;
- ижтимоий ҳимоядан фойдаланаётган аҳоли сони ҳисобга олинади.
Шунингдек, бюджет лойиҳасини тузишда қуйидаги турли методлардан фойдаланилади:
- иқтисодий таҳлил методи – бу методдан фойдаланган ҳолда ўтган йилги бюджетнинг бажарилиш даражаси аниқланади ва жорий йил учун бюджетнинг бажарилиш даражаси ўрнатилади, фарқланиш сабаблари аниқланади;
- норматив метод - бу методнинг асосида давлат томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг бирлигига тўғри келувчи молиявий харажатларнинг нормативи ётади. Натурал бирликни нормативга кўпайтириб ҳар бир Бош тақсимловчи, тақсимловчи ва бюджет ташкилоти бўйича маблағ харажатларининг суммаси аниқланади.
- экстраполяция методи - унга кўра олдинги йилларнинг ҳисобот маълумотлари динамикаси асосида молиявий кўрсаткичлар аниқланади ва улар келгуси йил учун экстраполяция қилинади.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish