2.Давлат бюджети ижроси тизимида ғазначилик тизимининг аҳамияти. Ғазначиликнинг функциялари ва ташкилий элементлари. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг молиявий ресурсларни бошқаришдаги аҳамияти беқиёсдир. Шу сабабли республикамизда давлат бюджети ижросини таъминлашда ғазначилик тизимига ўтиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Ўзбекистон демократик давлат қуришни ўз олдига вазифа қилиб қўяр экан, бунда давлат бюджетини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда молияни бошқариш асосан ғазначилик тизими орқали амалга оширилади. Давлат бюджети ижросининг янги механизмини амалиётга киритиш бугунги кунда бюджет ислоҳотларининг йирик йўналишларидан бири десак хато бўлмайди, чунки давлат молиясини самарали бошқариш зарурияти бюджет маблағларидан тўғри фойдаланиш учун бюджет харажатларининг назоратини кучайтиришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимидаги ўтказилаётган туб ислоҳотлар замирида молия тизимида давлат бюджети ижросини, ғазначилик тизимини жорий этиш ҳисобланади. Бундан асосий мақсад, бюджет маблағларини самарали бошқариш, улар устидан назоратни кучайтириш ва барча бюджет ташкилотлари учун ягона Ғазначилик ҳисобрақами фаолиятини амалга киритишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2004 йил N 664-ХХ сонли карорига биноан Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги конуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 26.08.2004 й. 665-ХХ-сон Қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилди.Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат.
Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджетининг касса ижроси;
Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;
Давлат бюджети маблағларини бошқариш;
Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;
Бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун тузадиган шартномаларини, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузадиган шартномаларини рўйхатга олиш.
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
Давлат бюджети ижросининг қандай бораётганлиги тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;
Бозор иқтисодиётининг назарий асосларини чуқур ўргатиб, унинг замонавий ютуқлари ва хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириб, давр шароитида ишлай оладиган, рақобатга бардош берадиган мутахассисларни тайёрлаш талаб этилади, бу ишлар ўз-ўзидан юз бермайди, албатта.Талабаларни янгиликка интилувчан ва бунёдкор инсон сифатида тарбиялаш учун янги дарсликлар, ўқув қўлланмалар зарур. «Ғазначилик» фанидан олинган билимлар молия соҳаси мутахассисларини давлат молиясини бошқаришда ғазначилик амалиётига оид фаолиятда учрайдиган долзарб масалаларни ечишда ҳамда давлат молиясини бошқаришдаги ғазначиликка доир адабиётларни ўрганишда ва етук мутахассис сифатида ўз малакаларини оширишларида ҳам ёрдам беради.