Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими



Download 0,98 Mb.
bet46/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

2. Молиявий назорат: мазмуни, соҳалари, объекти, предмети, тизими.
Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир.Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда қаралади:
барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қатъий тартибга солинган фаолияти;
молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас қисми.
Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг луиқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг таҳлилий томонига катта эътибор берилади.
Давлат, корхона ва ташкилотларнинг барча молиявий фаолияти устидан турли даражадаги қонунчилик ва ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ташкил этилган муассасалар томонидан амалга ошириладиган назоратга молиявий назорат дейилади. Бу назорат, энг аввало, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида молиявий-иқтисодий қонунчиликка риоя этилиши, молиявий-хўжалик операцияларининг самарадорлигини баҳолаш ва амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан уазоратни ўз ичига олади. Бошқача айтганда, молиявий назорат у ёки бу молиявий ҳаракат амалиётини баҳолаш билан чекланмасдан, балки ўз таҳлилий йўналишига эгадир.
Молиявий назорат қиймат шаклида амалга ошириладиган назорат бўлганлиги учун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларида амалга оширилади ва пул фондлари ҳаракатининг барча жараёнларида, шу жумладан, молиявий натижаларни идрок этиш жараёнида ҳам қатнашади. Шунинг учун ҳам молиявий назо- ратнинг объекти пул муносабатлари ҳисобланади.
Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат:

  • турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;

  • солиқ тўловларининг ҳажмлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;

  • таннарх ва фойда;

  • уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари;

  • ва бошқалар.

Молиявий назорат предмети бўлган юқоридаги кўсаткичлар- нинг кўплари ҳисобли кўрсаткичлар жумласига киради, ва бу нарса, ўз навбатида, улар амалдаги қонуний ҳужжатларга қай даражада мувофиқ, тўғри ва ишончии эканлигини текширишни тақозо этади.
Молиявий назорат молия функцияларининг амалга оширилиш шакли бўлиб хизмат қилади. У давлат ва бошқа барча иқтисодий субъектларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, ўзаро таъсирчан ҳамда мустақил бўлган икки соҳага бўлинади:

  • давлат молиявий назорати;

  • давлатдан ташқари молиявий назорат.

Давлат молиявий назорати — давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда аниқ бошқарув органлари иқтисодий- ҳуқуқий ҳаракатининг маълум мақсадга йўналтирилган тизимидир. Молиявий назоратни ташкил этишда мамлакат Конституцияси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Унинг ҳуқуқий регламенти давлатнинг типи, ижтимоий-сиёсий йўналиши, иқтисодий тарққиёт даражаси, мулкчилик шакллари нисбатига боғлиқ.
Давлат молиявий назорати ЯИМ тақсимланишининг қиймат пропорсияларини кузатишга қаратилган. Бу назорат давлат молиявий ресурсларини шакллантириш, тўлиқ ва узликсиз тушиб туриши ва мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ пул ресурслари ҳаракатининг барча тармоқлари (тарқатилади) тегишли ҳисобланади.
Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий барқарорлик учун шароитлар яратишга қаратилган. Бу нарса, энг авало, барча даражалардаги бюджетлар ва бюджетдан ташқари фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш,тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади. Умуммиллий иқтисодий манфаатларга, алоқадор бўлса, давлат молиявий назоратчилари ҳам давлат секторида ҳам хусусий ва корпоратив бизнес секторида тафтиш ва текширишларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бироқ иқтисодиётнинг давлатдан ташқари секторида давлат томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам қўшиб олган ҳолда давлат олдидаги пул мажбуриятлари қандай бажарилаётгани, уларга ажратилган бюджет субсидиялари ва кредитларини сарфлашда мақсадга мувофиқлилик ва қонунийликка риоя қилиниши, шунингдек, ҳукумат томонидан белгиланган пул ҳисоб-китобларини ташкил этиш, буихгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритиш қоидаларини назорат қилиш ҳам қамраб олади.
Давлатдан ташқари молиявий назорат иккига бўлинади: ички фирма ичидаги, корпоратив) ва ташқи (аудиторлик)".
Молиявий назоратнинг давлат ва давлатдан ташқари соҳалари назоратни амалга ошириш методлари ўхшашлигига қарамасдан, пировард мақсадларига кўра бир-биридан тубдан фарқ ҳам қилади.Давлат молиявий назоратининг бош мақсади давлат хазинасига у ресурсларни туширишни максималлаштириш ва давлат бошқарув харажатларини минималлаштириш бўлса, бунга қарама-қарши равишда давлатдан ташқари молиявий назоратнинг (айниқса, фирма ичидаги) бош мақсади жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштиришдан иборат. Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий доираси билан чеклаб қўйилган.
Пул муносабатлари, молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланишдаги қайта тақсимлаш жараёнлари, шу жумладан, барча даражалардаги ва хўжаликнинг барча бўғинлардаги пул фондлари шаклидаги молиявий ресурслар молиявий назоратнинг объекти ҳисобланади. Текширувларнинг бевосита предмети сифатида фойда, даромадлар, рентабеллик, таннарх, муомала харажатлари каби қиймат кўрсаткичлари майдонга чиқади. Пулдан фойдаланиш орқали ва айрим ҳолларда пулсиз (масалан, бартер битимлари) амалга ошириладиган операцияларнинг барчаси молиявий назоратнинг соҳаси ҳисобланади.
Молиявий назорат ўз ичига қуйидаги текширувларни олади:

  • иқтисодий қонунларнинг талабларига риоя этиш (МДни тақсим­лаш ва қайта тақсимлаш порпорсияларининг оптималлиги);

  • бюджет режасини тузиш ва ижро этиш (бюджет назорати);

  • корхона ва ташкилотлар, бюджет муассасаларига тегишли бўлган меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш;

  • ўзаро солиқ муносабатлари.

Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, бир типда бўлиб, қуйидаги қисмлардан ташкил топади:

  • бевосита мамлакатнинг парламенти ёки президентига бўйсунувчи ҳисоб палатаси. Бу ташкилотнинг бош мақсади давлат маблағ- ларининг сарфланиши устидан умумий назоратни ўрнатишдир;

  • асосан солиқли даромадларнинг давлат хазинасига келиб тушишини назорат қилувчи ва мамлакат президенти, ҳукумати ёки молия вазирлигига бўйсунувчи солиқ муассаси;

  • қуйи ташкилотларни текширувчи ва тафтиш қилувчи давлат ташкилотлари таркибидаги назорат қилувчи органлар;

  • ҳисобот ҳужжатларининг ишончлилигини ва молиявий операция- ларнинг қонунийлигини тижорат асосида текширувчи давлатдан ташқари назорат хизматлари;

  • асосий вазифаси харажатларни қисқартириш, молиявий оқимларни оптималлаштириш ва фойдани ошириш бўлган иклики назорат хизматлари.

  • Ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда молиявий назорат тизими баъзи бир махсус органларни ҳам қамраб олади. Ана шундай органлар қаторига Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ва бошқаларни киритиш мумкин.

  • Бозор хўжалиги асосларининг мустаҳкамланиб бориши билан молиявий назоратни ташкил этиш масалалари янада ҳуқуқийроқ қиёфага эга бўлиб, секин-асталик билан ғарб моделига яқинлашади. Бу модел амалиётда ўз самарадорлигини яққол кўрсатган.

  • Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар қувидагилардан иборат:

  • пул фондларининг ўлчами ва молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги мутаносибликка (баланслиликка) таъсир кўрсатиш;

  • давлат бюджети олдидаги мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

  • молиявий ресурсларни кўпайтиришнинг ички хўжалик имкониятларини қидириб топиш;

  • ва бошқалар.

Молиявий назорат жараёни қўйидаги асосий босқичларда амалга оширилади:

  • Режалаштириш – назорат объктини, мақсади, вазифаси ва назорат шаклини аниқлашни ва сон ва сифат жиҳатдан кўрсаткичларни тупламини шакллантиради;

  • Назоратни амалга ошириш –назорат объектини холатини ифодаловчи оператив маълумотларни йиғиш ва уларни дастлабки баҳолаш мақсади амалга оширади;

  • Назорат натижаларини тизимлаштириш (аниқ холат буйича олинган маълумотларни тартибга келтириш ва умумлаштириш) ва ҳисобот тузиш;

Натижаларни жорий этиш – барча жавобгар шахсларни назорат натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ва қонун бузарликлар бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказишни охиргача етқазиш.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish