3. Молиявий назоратнинг принциплари, объектлари ва субъектлари
Жаҳон ҳамжамияти кўп йиллик тажриба асосида молиявий назоратни ташкил этишга доир асосий принципларини ишлаб чиққанки, ҳозирги даврда дунёнинг ҳар бир цивилизациялашган давлати уларга риоя қилишга интилади. Бу принсиплар ИНТОСАИ нинг Лима декларациясида ўз аксини топган. Уларинг таркибига қуйидагилар киради:
мустақиллик;
объективлик;
компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик);
ошкоралик.
Молиявий назорат мустақиллиги назорат органининг молиявий жиҳатдан мустақиллиги, назорат органлари раҳбарларининг ваколат мудатлари парламент муддатларидан узоқлиги, шунингдек уларнинг конституцион йўналиши билан таъминланиши керак. Объективлик ва компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик) назоратчилар томонидан амалдаги қонунчиликка сўзсиз итоат этилишини, тафтиш ишларини амалга оширишнинг белгиланган ўрнатилган андозаларига қаттиқ риоя этиш асосида назоратчилар ишининг юқори касбий даражада бўлишини тақоза этади. Ошкоралик давлат назоратчиларининг жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари билан доимий алоқада бўлишини кўзда тутади.
Ана шу асосий принсиплардан амалий йўналиш касб этувчи қуйидаги бошқа молиявий назорат принсиплари келиб чиқиши мумкин:
натижалилик;
назоратчилар томонидан талаб қилинадиган талабларнинг аниқлиги ва мантиқийлиги;
назорат субъектларининг сотиб олинмаслиги;
текшириш ва тафтиш ҳужжатларида келтирилган маълумотларнинг асосланганлиги ва исботланганлиги;
превентивлик (молиявий бузилмалар эҳтимолининг огоҳлан- тирувчанлиги);
молиявий жиноятлар бўйича шубҳаланилаётган шахсларнинг судгача айбсизлик презумпсияси;
турли назорат органлари фаолиятларининг мувофиқлаштирув- чанлиги;
ва бошқалар.
Ҳар бир давлат, одатда, молиявий назоратни ташкил қилиш тизимига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи қонунлар қабул қилаётганди. юқоридаги принсипларга таянади. Бир вақтнинг ўзида, ҳар бир давлатда назорат ҳаракатларининг ўз регламенти (тартиби) мавжуд бўлиб, бу нарса пировардида молиявий назорат натижаларига ўз таъсирини кўрсатади.
Молиявий назоратнинг объекти сифатида давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ресурсларини шакллантириш, тақсимлаш ва сарфланиши жараёнлари намоён бўлади.
Молиявий назорат тизимини муҳим элементларидан назорат субъектлари ҳисобланиб, улар амалдаги қонунларга мувофиқ ҳолда бевосита назоаратни амалга оширувчи ва фаолияти доирасида жавобгарликни ўзига олади.
Мадомики, назорат объектлари доимий ҳаракатда бўлиб, субъектлар ҳам ўзгарар экан, уларнинг назорат ишлари йўналиниши ҳам мунтазам равишда ўзгариб туриши керак.
Моливий назоратнинг асосий турлари
|
Классификацияланиши
|
Молиявий назоратнинг турлари
|
Назорат субъекти
|
Давлат ва нодавлат молиявий назорати
|
Назорат объекти
|
Бюджет, солиқ, божхона, валюта, суғурта, пул-кредит ва бошқалар.
|
Назоратнинг ҳар бир типи учун объект ва субъектни белгилаймиз.
Давлат ҳокимияти, биринчи навбатда қонун чиқарувчи органлар ва ижроя ҳокимияти ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган бошқарув органлари бюджет-молия назоратининг субъектлари сифатида иштирок этадилар.
Ўзбекистонда бу Олий Мажлис, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий Банкдир.
Молия-хўжалик назорати моддий ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилиб, унинг субъектлари-тармоқ вазирликлари, идоралар, объектлари эса-заводлар, фабрикалар, қурилиш ташкилотлари ва бошқалардир.
Акциядорлик жамиятлари, хусусийлаштириш ва инвестиция фондлари, хусусий фирмалар ва суғурта компаниялари сингари нодавлат объектлар пайдо бўлиши билан молиявий назоратнинг мустақил субъекти-аудиторликни юзага келтириш ва ривожлантириш учун зарурат туғилди, бу Ўзбекистон учун молиявий назоратнинг янги ташкилий шаклидир. Ҳар қандай корхона, ташкилот, ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ҳар қандай хўжалик бирлиги унинг объекти бўлиши мумкин.
“Молиявий назорат шакли” тушунчасини талқин қилишда “шакл” категориясининг умумий қабул қилинган фалсафий изоҳидан келиб чиқамиз. Бу мазмуннинг сиртқи ифодаси бўлиб, назорат ҳаракатлари амалга ошириладиган вақтга боғлиқ ҳолда вазифаларни бажариш учун назорат ҳаракатларини аниқ ифодалаш ва ташкил этиш усулидир. Дастлабки, жорий ва навбатдаги назорат назоратнинг узлуксиз хусусиятини акс эттирувчи шакллардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |