Ўзбекистoн республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/90
Sana26.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#469138
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90
Bog'liq
badiij tasvir vositalari va ularning reklama tilida ishlatilishi

 


12 
2.Баҳс (мунозара) усули. 
Бу усул
 
маъруза ва амалий машғулотларда
 
аниқ муаммо бўйича фикр 
алмашиш, муҳокама шаклидаги таълим беришни кўзда тутади.
Бу усулдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 
- янги билимларни шакллантириш; 
- таълим олувчиларда у ёки бу саволларни чуқур ўйлаб кўришни, 
уларнинг моҳиятини тушунишни таъминлаш; 
- талаба ва ўқувчиларни далиллар ва уларга асосланган хулосалар 
орасидаги фарқни тушуниб етишга ўргатиш; 
- ўзаро фикр алмашинув кўникмаларини шакллантириш; 
- таълим олувчиларга шахсий фикрида мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя 
қилишига ёрдам бериш. 
Мунозара эркин вазиятда уюштирилади. У фақат ўзлаштириш лозим 
бўлган мавзу ва саволларга тааллуқли бўлиши лозим.(Илова №1) 

3.Ақлий ҳужум усули. 
Бу усул ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилишга, ўрганилган 
билимларни амалиётда қўллашга асосланади. «Ақлий хужум» усули маъруза 
машғулотида талабаларни фаоллаштириш ёки амалий машғулотларда мавзу 
бўйича фикр билдириш, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни тўплаб 
муҳокама қилиш ва тўғри ечимни топишга йўналтирадиган мулоқот 
жараёнидир. Ақлий ҳужум усулининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. 
Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга талабаларнинг ҳар 
бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Талабалар ўз жавобларини аниқ ва қисқа 
тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса, берилган саволга талабалар ўз 
жавобларини карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. 
Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар 
ёрдамида) маҳкамланади. «Ақлий ҳужум» усулининг ёзма шаклида 
жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. 
Ушбу усул тўғри ва ижобий қўлланилганда, шахсни эркин, ижодий ва 
ностандарт фикрлашга ўргатади. 
 
Ақлий ҳужум усулидан фойдаланилганда барча талабалар диққатини 
асосий масалага жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан, талабаларда 
мулоқот ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Талабаларда
фикрни фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, 
мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган 
фикрлар баҳоланмаслиги талабаларда турли ғоялар шаклланишига, ижодий 
тафаккурни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ақлий xужум қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга, 
муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлар бир хиллигини 
йўқотишга ва кенг доирада тафаккурлашга имкон беради. Энг асосийси, 
гуруҳ бўлиб ишлаб, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий 
ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади. Шунингдек, бу 
усул ўзлаштирилган ўқув материалларини тезкор хотирлашга, ўзини-ўзи 


13 
самарали бошқариш асосида фаол фикрлашга ўргатади.Ақлий ҳужум 
технологияси ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадга кўра қуйидагича 
амалга оширилади: 
а) талабаларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб 
қўйилганда, машғулотнинг мавзуга кириш қисмида; 
б) мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш
мақсад қилиб қўйилганда, машғулотнинг янги мавзуга ўтиш қисмида;
в) ўрганилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда, 
мавзудан сўнг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади. 
Мулоқот материали барча талабалар томонидан яхши ўзлаштирилмаган 
бўлса, натижалар ижобий бўлмаслиги мумкин. 
Ақлий ҳужум методини қўллашдаги асосий қоидалар: 
а) билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди; 
б) билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто тўғри бўлмаса ҳам, 
инобатга олинади; 
в) билдирилган фикр-ғояларни тўлдириш ва янада кенгайтириш мумкин. 
Ақлий ҳужум усулидан фойдаланиш учун ўқитувчи унга аввалдан 
тайёргарлик кўради. Муаммони тушунтиради ва уни бажариш усулларини 
кўрсатади. Бунда талабалар фикрларини йўналтиришга хизмат қиладиган
турли манзараларни ифодалайдиган расмлар, расмлар серияси, имо-ишора ва 
ҳаракатлардан фойдаланиш мумкин. 
Қуйида “Об-ҳаво” мавзуси мулоқот даражасида ўзлаштирилганидан 
кейин муаммоли топшириқ орқали уюштирилган ақлий ҳужум усулининг
баёнини келтирамиз: 
Ўқитувчи: 
Hier, il pleuvait à la vers.
(Кучли ёмғир ёғаётган расмни 
намойиш қилади.). 
A ce moment mon grand-père était allé se promener dans la 
rue.
(Уйдан чиқиб кетаётган бош яланг бобо расми кўрсатилади.) 
Aprés une 
heure il est revenu à la maison sans mouiller aucun de ses chevеux 
(Уйга қайтиб 
кираётган бобо расми кўрсатилади). 
Trouvez la repons, pourquoi il est rentré 
sans mouiller aucun de ses chevеux?( Бобо қандай қилиб уйига бирорта сочи 
ҳўл бўлмасдан келганлиги сабабини тушунтиринг). 
Топшириқни эшитиб тушунган талабалар қуйидаги жавобларни 
беришлари мумкин: 
1- талаба: 
Il étai allé se promener dans la rue avec son parapluie
( У кўчага 
ёмғир пўш билан сайрга чиққан). 
2- талаба: 
Il avait monté le capuchon de son impérmeable
. (У кўчада 
плашининг капюшонини кийиб олган). 
3- талаба:
Il avait attendu dans une place dés que la pluie cesse.
(У ёмғир 
тинишини бирор пана жойда кутиб турган). 
4- талаба жавоб беради: 
Il se premenait prenant un auto ou un tram. 
(У 
автобус ёки трамвайга миниб сайр қилган.) 
5- талаба жавоб беради: 
Il était chauve. Ce pourquoi il est revenu à sa 
maison sans mouiller aucun de ses cheveux.
(У кал бўлган. Шу сабабли бирорта 
сочи ҳўл бўлмай уйига қайтган.) 


14 
Жавоблар янада хилма-хил ва кўп бўлиши мумкин. Барча жавоблар 
эшитилиб бўлингач, ўқитувчи талабалардан қайси жавоб мантиқан тўғри 
бўлиши мумкинлигини сўрайди. Талабалар 5-талаба жавобини такрорлашиб, 
айнан шу жавоб мантиқан тўғри эканлигини айтадилар. 
Топшириқни бажариш жараёнидаги фикрлар хилма-хиллиги аввал 
ўрганилган лексик-грамматик материални хотирага келтириб гапиришга, 
кутилмаган жавобдаги енгил кулги - мулоқот жараёнининг эмоционал 
таъсирини кучайтириб, барча жавобларни хотирада қолишига ёрдам беради. 
Ақлий ҳужум мавзу бўйича етарлича назарий билимлар ва мулоқот 
малакалари шакллантирилгандан кейин уюштирилади.(Илова №2)

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish