12
2.Баҳс (мунозара) усули.
Бу усул
маъруза ва амалий машғулотларда
аниқ муаммо бўйича фикр
алмашиш, муҳокама шаклидаги таълим беришни кўзда тутади.
Бу усулдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- янги билимларни шакллантириш;
- таълим олувчиларда у ёки бу саволларни чуқур ўйлаб кўришни,
уларнинг моҳиятини тушунишни таъминлаш;
- талаба ва ўқувчиларни далиллар ва уларга асосланган хулосалар
орасидаги фарқни тушуниб етишга ўргатиш;
- ўзаро фикр алмашинув кўникмаларини шакллантириш;
- таълим олувчиларга шахсий фикрида мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя
қилишига ёрдам бериш.
Мунозара эркин вазиятда уюштирилади. У фақат ўзлаштириш лозим
бўлган мавзу ва саволларга тааллуқли бўлиши лозим.(Илова №1)
3.Ақлий ҳужум усули.
Бу усул ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилишга, ўрганилган
билимларни амалиётда қўллашга асосланади. «Ақлий хужум» усули маъруза
машғулотида талабаларни фаоллаштириш ёки амалий машғулотларда мавзу
бўйича фикр билдириш, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни тўплаб
муҳокама қилиш ва тўғри ечимни топишга йўналтирадиган мулоқот
жараёнидир. Ақлий ҳужум усулининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд.
Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга талабаларнинг ҳар
бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Талабалар ўз жавобларини аниқ ва қисқа
тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса, берилган саволга талабалар ўз
жавобларини карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар.
Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар
ёрдамида) маҳкамланади. «Ақлий ҳужум» усулининг ёзма шаклида
жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир.
Ушбу усул тўғри ва ижобий қўлланилганда, шахсни эркин, ижодий ва
ностандарт фикрлашга ўргатади.
Ақлий ҳужум усулидан фойдаланилганда барча талабалар диққатини
асосий масалага жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан, талабаларда
мулоқот ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Талабаларда
фикрни фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати,
мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган
фикрлар баҳоланмаслиги талабаларда турли ғоялар шаклланишига, ижодий
тафаккурни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ақлий xужум қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга,
муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлар бир хиллигини
йўқотишга ва кенг доирада тафаккурлашга имкон беради. Энг асосийси,
гуруҳ бўлиб ишлаб, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий
ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади. Шунингдек, бу
усул ўзлаштирилган ўқув материалларини тезкор хотирлашга, ўзини-ўзи
14
Жавоблар янада хилма-хил ва кўп бўлиши мумкин. Барча жавоблар
эшитилиб бўлингач, ўқитувчи талабалардан қайси жавоб мантиқан тўғри
бўлиши мумкинлигини сўрайди. Талабалар 5-талаба жавобини такрорлашиб,
айнан шу жавоб мантиқан тўғри эканлигини айтадилар.
Топшириқни бажариш жараёнидаги фикрлар хилма-хиллиги аввал
ўрганилган лексик-грамматик материални хотирага келтириб гапиришга,
кутилмаган жавобдаги енгил кулги - мулоқот жараёнининг эмоционал
таъсирини кучайтириб, барча жавобларни хотирада қолишига ёрдам беради.
Ақлий ҳужум мавзу бўйича етарлича назарий билимлар ва мулоқот
малакалари шакллантирилгандан кейин уюштирилади.(Илова №2)
Do'stlaringiz bilan baham: