паузали машқлардан
иборат бўлади. Бунда
дастлаб топшириқ эшиттирилади, берилган паузада ўқувчи уни бажариши ва
паузадан кейин эшиттириладиган тўғри жавобдан ўз жавобини тўғрилигини
текшириш лозим.
Талаффуз малакаларини шакллантиришга йўналтирилган лаборатория
машқлари асосан биринчи-иккинчи йил чет тили ўрганаётган ўқувчиларга
48
мўлжалланади. Кейинги босқичларда талаффуз малакалари ифодали ўқиш,
шеърлар, машқлар, тез айтишлар ёдлатиш орқали такомиллаштирилиб
борилади.
Ўзлаштириши қийин, тиллараро интерференцияга оид товушлар
акустик, артикулятив ёндашув қоидаларига биноан тушунтирилади ва
ўзлаштириш ташкил қилинади. Бунда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси,
қизиқиши, индивидуал ҳусусиятлари ҳисобга олиниб, махсус машқлар
бажартирилади.
Талаффуз малакаларини шакллантириш биринчи машғулотлардаёқ
дарсни чет тилида олиб боришни кўзда тутади. Табиийки, бунда ҳар бир
жумла маълум нутқ вазияти орқали тақдим қилинади. Тушунилиши қийин
бўлган, биринчи бор тақдим қилинган хорижий жумлалар амалий таржимаси
билан тақдим қилинади. Кундалик мулоқот жараёнида жумлалар дарсма-дарс
кўпайтирилиб борилади. Махсус бир товуш талаффузини шакллантириш,
айрим товушларни кўпроқ такрорлаш асосида қурилган махсус машқларни
эшитиб тушуниш жараёнида ташкил қилинади.
Дарсликдаги бундай машқлар нафақат эшитиб тушуниш учун, балки
ўқитувчи талаффузидан кейин тақлид қилиб такрорлаш ва тўғри ўқиш учун
ҳам хизмат қилади.
5.Талаффуз кўникма ва малакаларини шакллантириш
усуллари.
Ўқувчиларнинг талаффуз малакалари лексик ва грамматик
малакалар билан комплекс равишда дарсда ва лаборатория машғулотлари
жараёнида бажартириладиган машқлар ва қўйидаги усуллар билан амалга
оширилади:
1.Ҳар бир дарсни хорижий тилда олиб бориш, янги жумлалар сонини
ҳар дарсда кўпайтириб бориш;
2.Ҳар бир дарс бошида аввал ўрганилган талаффуз материали юзасидан
фонетик машқ (зарядка ) уюштириш;
3.Ўқитувчи товушни талаффуз қилади, ўқувчилар шу товушни
ифодалайдиган ҳарф бирикмалари ёзилган карточкаларни кўрсатадилар;
4.Ўқитувчи ҳарф бирикмалари ёзилган карточкани кўрсатади,
ўқувчилар бу ҳарфлар ифодалаган товушни кўрсатадилар, ёки хор бўлиб
такрорлайдилар;
5. Ўқувчилар сўзларни эшитадилар ва кўрсатилган товушни эшитиб,
қўл кўтарадилар;
6.Ўқувчилар эшитадилар ва ва кўрсатилган товуш неча марта
ишлатилганини аниқлайдилар;
7.Ўқувчилар сўзлар ичидан кўрсатилган товушларини, жумлаларни
алоҳида ажратиб ёзадилар;
8.Берилган сўзларни товуш-ҳарф таҳлилини қиладилар;
9.Товушлар
фарқини аниқлаб, талаффуз
қилишга
ўргатувчи
дефференциал машқларни бажариш ва бу жараёнда нутқ органлари
ҳолатига эътибор бериш;
10.Диктордан, грампластинкадан, ўқитувчидан эшитган товушни,
49
жумлани тақлид қилиб такрорлаш ва нутқ органлари ҳолатини кузатиш;
11. Диктордан, грампластинкадан, ўқитувчидан жуфт бўлиб ишловчи
шеригидан эшитган жумла талаффузини тақлидан такрорлаш,
трансформация қилиб ва аввал ўрганилган жумлалардан фойдаланиб,
репродуктив машқ жараёнида такрорлаш;
12. Эшитилган жумлани намунага қарамасдан такрорлаш;
13. Эшитилган жумлани оҳангини аниқланш (тасдиқ, сўроқ, инкор
гап.);
14. Сўроқ гап оҳангига тақлид қилинш;
15. Тасдиқ, инкор гап оҳангига тақлид қилинш;
16. Матндаги сўз, жумлалар ичидан ўқитувчи талаффуз қилган сўзни,
жумлани топиб қўл кўтаринш ва ўқинш;
17. Эшитилган сўз ва жумлаларни транскрипция (юқори синфларда)
қилинш;
18.Товушларни она тилидаги товушлар билан қиёслаш ;
19.Намуна диалогни эшитиб, тақлид қилиб такрорлаш;
20. Намуна диалог матнини эшитмасдан ўқиш;
21.Намуна диалогга қараб ўз диалогини тузиш;
22.Намунага қараб муайян товушни мустаҳкамловчи гап таркибини
кенгайтириш машқларпини бажариш;
Намуна:
Do'stlaringiz bilan baham: |