Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси


II.БоБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ МУАССАСА-ЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ



Download 2,51 Mb.
bet4/8
Sana25.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#292563
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши намуна

II.БоБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ МУАССАСА-ЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
2.1-§. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси муассасаларининг молиявий
ресурслари ва уларни ташкил топиш манбалари
Ҳозирги иқтисодий ислоҳотлар шароитида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, аҳоли учун сифатли уй жой хизматлари ва коммунал хизматлар турмуш шароит тизимини шакллантириш масаласи долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар молиявий ресурсларининг шаклланиши, улардан фойдаланиш масалалари ва шунингдек уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, мулкчилик шакллари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ишлаб чиқариладиган товарларнинг давлат аҳамиятига эгалиги ва бошқаларга боғлиқдир. Аммо, ҳар қандай мулкчилик шаклларидан қатъий назар молиявий ресурсларнинг шаклланиши, корхоналар капиталларининг шаклланиши 2 асосий туркум маблағлардан ташкил топади. Уларга дастлаб ўз ва унга тенглаштирилган хусусий маблағлари ҳисобланса, иккинчиси мажбуриятлар ҳисобланади. Ҳозирги шароитдаги коммунал хизматлар соҳасидаги хусусийлаштириш жараёнининг кучайиши, мулкчиликнинг жамоа шаклининг тараққиёт топишидадир. Коммунал хизмат хўжалиги молиявий ресурсларини фақат қиймат категорияси сифатида тушуниш самарали тадбиркорлик фаолияти учун уларнинг аҳамиятини тўла акс эттирмайди Шунга кўра, коммунал хизмат хўжалиги молиявий ресурслари мазмунини уларнинг ўз мажбуриятлари бўйича вақтида ҳисоб китоб қилишларига ҳамда такрор ишлаб чиқаришни ташкил этишга имкон берувчи пул маблағларининг йиғиндиси сифатида тушуниш мумкин. Бу ўринда коммунал хизмат хўжалиги молиявий ресурсларини фақатқиймат категорияси сифатида тушуниш самарали тадбиркорлик фаолияти учун уларни аҳамиятини тўла акс эттирмайди. Буни айтиб ўтиши И.Т. Балабановнинг «Хўжалик юритувчи субъект молиявий ресурсларини унинг ихтиёрида мавжуд бўлган пул маблағлари ташкил этади» деган фикрга қўшиши мумкин. Молиявий ресурслар моҳиятини шундай талқин қилишнинг яна бир эрқин мисолини Э.А. Козловская каби муаллифлар фикрида кўриш мумкин «Корхонанинг молиявий ресурслари – унинг ихтиёрида бўлган ва турли молиявий мажбуриятларини бажариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш бўйича ва ходимларни иқтисодий рағбатлантириш бўйича харажатларни амалга оширишга қаратилган пул даромадлари ва тушумларидир».Бироқ, шунга алоҳида эътибор бериш лозимки ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида «пул маблағлари» тушунчаси остида корхонанинг бевосита унинг кассаси ва банкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳамда қиммат баҳо қоғозларда «фойдаланувчи қисқа муддатли юқори ликвидли сармоялар сифатидаги пул эквивалентлари тушунилади.
Молиявий ресурсларининг дастлабки шаклланиши коммунал хўжалиги корхоналари таъсисчилари томонидан унинг устав фонди ташкил этилаётган вақтга тўғри келади. Хусусийлаштирилган коммунал хўжаликлар хизматлар муассасаларида молиявий ресурсларини шакллантиришда молиявий ресурсларни шакллантиришда ўз-ўзини молиялаштиришга асосланади.
Молиялаштириш манбалари;

  • Республика ёки маҳаллий бюджет маблағлари(дотациялар,субсидиялар);

  • Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар бўйича олинган маблағлар

  • Корхонанинг уй жой коммунал объектлари бўйича тўланадиган маблағлар.

Коммунал хизмат хўжалиги муассасаларининг молиявий ресурслари таркибида ўз ва унга тенглаштирилган маблағлар муҳим ўринга эгадир.
Ширкатлар эки маъсулияти чекланган жамиятлар аъзоларининг пай бадаллари воситасида шакллантириладиган маблағлар асосий молиявий ресурслар ҳисобланади. Ҳозирги шароитда коммунал хўжалиги муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича дотациялар.
Ўзбекистон Республикасининг1993-йил 7-майда қабул қилинган “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мамлакатимиздаги кўп хонадонли уй-жойларшаклидаги давлат уй-жой фондининг 98 фоизи хусусийлаштирилди. Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари орасида биринчи бўлиб бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини қабул қилди.
Коммунал тўловларни амалга ошириш учун нақд пул ва терминал орқали белгиланган тарификацияга асосан тўловлар ўтказилади. Тўловни амалга ошириш учун шахснинг паспорти ва тўланадиган квитансия билан паспорт эгаси келиши кифоя.
Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил 1 сентябр ҳолатига белгиланган тарификация:

Ҳисоблаш тури

Ўлчов бирлиги

Тариф

Электр таъминоти

Уй-жойлар

кВт/соат

250 сум

Элект плитали уйлар

кВт/соат

125 сум

Газ таъминоти

Ҳисоблагичсиз

киши/ой

6083 сум

Ҳисоблагич бўйича

м/куб

320 сум

Сув таъминоти

Ҳисоблагич бўйича

м/куб

850 сум

Ҳисоблагичсиз

киши/ой

9937.13 сум

Газон суғориш

м/кв

56.65 сум

Йўлакларни суғориш

м/кв

4.63 сум

Иссиқлик таъминоти

Иссиқ сув (ҳисоблагич бўйича)

м/куб

4332 сум

Исситиш таъминоти

м/кв

1464.53 сум

Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз)

киши/ой

25376.24 сум

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиш

Ҳисоблагичсиз

киши/ой

3900 сум

Ҳамкорлик:  «Тошиссиқликқуввати» ИЧБ, «Сувсоз» трести, «Тошшаҳаргазтаъминот», ОАЖ «Тошкент шаҳар электртармоқлари».
Жорий тарифлар  Коммунал хўлалик ва уй-жой фонди портали  маълумотларига асосан ҳавола этилмоқда. Бошқа ҳудудлар бўйича тарифлар тўғрисидаги тўлиқ маълумот билан ушбу порталга ташриф буюриб танишиб олишингиз мумкин. 


Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish