Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#292563
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши намуна

Курс ишининг объекти. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва «SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” AJнинг ҳисоб тизими, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тузилиш ва юритишдаги ҳолати ва уни такомиллаштириб бориш ҳисобланади.
Курс ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Курс ишида ўрганилган илмий натижалар ва амалий хулоса таклифлар хўжалик субъектларида комунал хизматлар ҳисобини ва таҳлилини ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, юзага келаётган муаммоларни ечимини топишда ҳисса қўшиши ишнинг амалий аҳамиятини асослайди.
Курс ишининг тузилиши ва хажми. Курс иши таркибий тузилишига кўра кириш, 2 та боб, хулоса ва таклифлар , фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборатдир.

I.БОБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ СУБЕКТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Коммунал хизматларнинг бухгалтерия ҳисобидаги таснифи ва тавсифи
Республикамизда коммунал хизмат кўрсатишни ташкил қилиш кейинги пайтларда агросаноат тармоқлари ишлаб чиқариши учун хизмат кўрсатувчи тармоқларни ташкил қилиш ва ривожлантиришга эътибор берилмоқда. Халқ хўжалиги тармоқлари яъни қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари бир-бири билан чамбарчас боғланган тармоқлардир.
Республикамиз ишлаб чиқариш ҳажмининг йилдан-йилга ўсишига эришиш ҳам албатта хизмат кўрсатувчи тармоқларни тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Ҳозирги вақтда агросаноат мажмуаси олдида турган муҳим вазифа республика аҳолисининг юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат. Шундан келиб чиқиб агросаноат мажмуи тармоқларини ҳам шакллантириш ва ривожлантириш максадга мувофиқдир. Республикамизда кейинги йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида жумладан маданий ва маиший хизмат соҳасида бир қанча ўзгаришлар қилинди. Бундан ташқари банк тизимидаги турли туман банк шаклларининг пайдо бўлиши ва уни хизматидан фойдаланиш савдо тизими ва ундан фойдаланишда бир қанча янги ўзгаришлар вужудга келди. Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари (корхоналари) олдига қуйидаги вазифаларни муҳим вазифа сифатида қўяди. Бу вазифа халқ хўжалик ишлаб чиқариши ҳажмини ошириш учун меҳнат ресурсларининг доимий дам олиш учун қўлай шарт-шароит яратишдан иборатдир. Бозор иктисодиёти шароитида агросанаот мажмуи тармоқлари саноат, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолчиларга этказиш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш тармоқлари билан бирга 4-соҳа хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантириш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Коммунал хўжалик Ўзбекистон Республикасининг кўп тармоқли коммунал хўжалиги таркибида уй жой хўжалигига хизмат кўрсатиш ва уни асраш, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш билан шуғулланувчи санитария техника ташкилотлари, шаҳар йўловчилар ташиш электр транспорти, (трамвай, тролейбус, метрополител) электр газ ва тақсимловчи тармоқлар, шаҳар хўжалигини ободонлаштириш, саноат, таъмирлаш қурилиш, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари ва бошқалар мавжуд.
Республикада коммунал хизмат кўрсатишни коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги ва унинг тегишли вилоят, шаҳар, туман бўғинлари амалга оширади. Уларнинг фаолият доираси шаҳар ва шаҳарлар, туман марказлари билан чегараланади. Айрим шаҳар ва шаҳарларда, қишлоқ жойларда коммунал хизмат кўрсатишни қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари ҳам амалга оширади.
Республика коммунал хўжалигида умумий қуввати бир кеча кундузда 6,3 миллион. м3 ичимлик сувни олиш кучига эга бўлган иншоотлар, 16238 км узунликдаги сув ўтказгич иншоотлари ва сув ўтказгичлар, бир кеча-кундузда умумий қуввати 3,4 млн. м3 чиқинди сувларни тозалаш кучига эга бўлган
иншоотлар, 5114 км коллекторлар ва канализация шоҳобчалари, бир соатда 5560 Гкал иссиқлик бериш қувватига эга бўлган исситиш қозонхоналари, 3671 км иссиқлик тармоғи, 16 газ тўлдирувчи станция ва 72 минг км дан ортиқ газ шоҳобчаларидан фойдаланилмоқда. Йилига истеъмолчиларга 2,1 млрд. м3 ичимлик сув, 20,8 млн. Гкал иссиқлик қуввати, 36,5 млрд. м3 дан зиёд табиий газ етказиб берилмоқда.
Кейинги ўн йилликлар давомида Ўзбекистонда коммунал хўжалиги йирик соҳага айланди, саноат ишлаб чиқаришнинг ривожи ва аҳолининг тез ўсишига боғлиқ ҳолда илдам суръатлар билан ривожланмоқда. Қишлоқ жойларида аҳоли яшайдиган жойларни обод қилиш дастури асосида тамирла ҳамда лойиҳалаш ишлари йўлга қўйилди, шаҳарчалар, кўплаб экспериментал агрошаҳарлар барпо этилда ва қурилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 15 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатиш бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳрида худудий коммунал хўжалиги ва ундан фойдаланиш бирлашмалари барпо этилди. Кейинги йиллари республика коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 345 корхона ва иншоот хусусийлаштирилди, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари негизида 20 акциядорлик жамияти барпо этилди. Республика уй-жой фонди жамоат, уй-қурилиш кооперативлари, давлат, фуқароларнинг шахсий мулки бўлган уй-жойларни ўз ичига олади.
ХХ асрнинг 20 йиллари бошларидан Ўзбекистонда давлат йоли билан уй-жой
бинолари қурила бошлади. Шаҳар ва қишлоқларда замонавий эвропача андозадаги бинолар қад кўтарди. Кейинчалик аҳоли турар жойини яхшилаш учун жуда кўплаб маблағлар сарфланади. Республикада шахсий уй-жой қурилиши ҳиссаси катта жами уй-жой фонди 285,6 млн м2 , унинг 121,8 млн м2 эки 42,6 % шаҳарларда жойлашган. Шаҳар уй-жой фонди марказлаштирилган сув таъминоти билан 71 %, канализация билан 53,9 %, марказлаштирилган иситиш билан 60,6 %, газ билан 90,3% таъминланган уй-жойларининг 50,4% ванна хоналар билан жиҳозланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштириш тўғрисида" ги Қонунига кўра республикада давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш асосан тугалланди. Давлат уй-жой фондининг қарийб 98,8% фуқароларга хусусий мулк қилиб берилди. Сўнгги йилларда умумий майдони 57 млн м3 бўлган 990,6 минг квартира арзон баҳоларда, шу жумладан 18,87 млн км2 бўлган 318,7 минг квартира бепул (маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ходимларига) хусусий мулк қилиб берилди. Шаҳар, шаҳарча ва туман марказларида аҳолини сув билан таъминлаш, шунингдек ичимлик сувининг сифатини яхшилаш мақсадида кейинги йилларда суткасига 381 минг м3 ичимлик суви этказиб берадиган водопровод шоҳобчалари қурилиб ишга туширилди. (Самарқанд, Урганч, Нукус, Жиззах, Термиз ва бошқа шаҳарларда). 90-йилларда Туямуйин - Урганч, Туямуйин Нукус, Учқурғон-Наманган, Дамхўжа ва бошқа сув қувурлари фойдаланишга топширилди. Республикада водопровод системасининг умумий қуввати бир кеча-кундузда 12,0 млн м3, куча водопроводлари якка тармоғи узунлиги 36231,5 кига этди. Аҳоли жон боши ҳисобига бир кеча-кундузда истеъмол қилинадиган сув шаҳарларда 536,3л ва қишлоқларда 240,41 ни ташкил этди.
Уй-жойларни ободонлаштиришда канализация муҳим аҳамиятга эга Ўзбекистонда археологик қазилмалар даврида айрим йирик шаҳарлардаги(Самарқанддаги Афросиёб қалъаси, Тошкентдаги Қоратош ҳаммоми ҳаробасидан) сопол қувурли тазар (канализация) топилган. Сўнгги йилда Ўзбекистондаги канализация билан таъминланган аҳоли пунктлари сони 235 га, канализация тармоғининг узунлиги 3501,9 км га этди. Канализация-тозалаш иншоотларининг бир кеча - кундуздаги куввати эса 3,7 млн м3 ни ташкил этди. Канализация-санитария иншоотлари орқали 1,19 млрд м3 окова сув ўтказилди.
Мустақиллик йилларида республика шаҳар ва айниқса қишлоқларини газлаштириш устивор давлат сиёсатига айланди. Республиканинг шаҳар шаҳарча ва қишлоқларида узунлиги 65,2 минг км дан ортиқ якка тортилган газ шоҳобчалари мавжуд. Жумладан 23,9 минг км дан ортиқ эр ости газ кувури 27,5 минг газ тақсимлаш пункти (шундан 1573 таси кўчмас) ишлаб турибди. 3,38 млн. хонадон табиий газ билан таъминланган, бу умумий хонадонларнинг 66% ни ташкил этади, шу жумладан қишлоқларда 1985 минг хонадон газлаштирилган. Биноларни иситиш соҳасида 935 (соатига 5559 Гкал иссиқлик берадиган) газ билан ишлайдиган буг қозонлари ва 3671 минг км узунликдаги иссиқлик тармоғи ишлаб турупти.
Республика коммунал хўжалигининг яна бир муҳим тармоғи-шаҳар, шаҳарча ва туман марказлари санитария ҳолатини яхшилаш, қаттиқ ва суюк чиқиндиларни ўз вақтида йиғиш ва уларни чиқинди майдонларига олиб бориб зарарсизлантиришдир. Бу хизмат 113 шаҳар, 97 шаҳарчада йўлга қўйишган. Умумий майдони 930 гектар булган 173 чиқинди зарарсизлантириладиган майдонлар бор. Йилига 11 млн м3 қаттиқ ва 5 млн м3 суюк чиқинди йиғилади ва улар 5 мингдан ортиқ машина ва механизмлар (кўча супурадиган, сув сепадиган, аҳлот ташийдиган, канализация ва кир ураларини тозалайдиган ва бошқалар) орқали чиқиндихоналарга тошилади. Йирик шаҳарлар - Тошкент, Андижон, Бухоро, Наманган, Учқурғон, Фарғона ва бошқаларда махсус ихтисослаштирилган автобазалар бор. Коммунал хўжалик тармоғида уй-жойлар, ижтимоий, маданий-маиший иншоотлар мухандислик тизимларини капитал таъмирлаш корхоналари мавжуд. Тармоқдаги саноат корхоналари санитария-техника буюмлари, саноат газ жиҳозлари, настандарт буюмлар, кичик механизация воситалари ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаради. Газ аппаратлари заводи-Тошкентдаги "Газавтомамка", Фарғонадаги "Газ аппаратлари", Ангрендаги тажриба механика заводларининг маҳсулотлари МДҲ мамлакатларига ҳам чиқарилади. Республика шаҳарларида коммунал хизмат доирасига кирадиган шаҳар електр транспортига оид маълумотлар "Транспорт" бўлимида берилган.


Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish