Маълумки, ўлчашни бирор бир воситасиз бажариб бўлмайди.
Ўлчаш воситаси деб ўлчашлар учун қўлланиладиган ва меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган техникавий воситага айтилади.
Ўлчаш воситаларининг турлари хилма-хил. Улар содда ёки мураккаб, аниқлиги катта ёки кичик бўлиши мумкин. Ўлчаш воситалари меъёрланган метрологик хосаларга эга бўлишлари лозим ва бу метрологик хоссалар даврий равишда текширилиб турилади. Ўлчаш амалида ўлчанаётган катталикнинг қиймати тўғри аниқланиши айнан мана шу ўлчаш воситасининг тўғри танланишига ва ишлашига боғлиқ.
Ўлчаш воситаларининг намоёндалари сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
ўлчовлар;
ўлчаш асбоблари;
ўлчаш ўзгарткичлари;
ўлчаш қурилмалари;
ўлчаш тизимлари.
Ўлчовлар - кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан ҳисобланади.
Ўлчов деб, катталикнинг аниқ бир қийматини ҳосил қиладиган, сақлайдиган ўлчаш воситасига айтилади. Масалан, тарози тоши, электр қаршилиги, конденсатори ва шу кабиларни ўлчовларга мисол қилиб олишимиз мумкин.
Ўлчовларнинг ҳам турлари ва хиллари кўп. Стандарт намуналар ва намунавий моддалар ҳам ўлчовлар туркумига киритилган.
Стандарт намуна - модда ва маетриалларнинг хоссаларини ва хусусиятларини тавсифловчи катталикларни ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган ўлчов саналади. Масалан, ғадир-будурликнинг намуналари, намликнинг стандарт намуналари.
Намунавий модда эса, муайян тайёрлаш шароитида ҳосил бўладиган ва аниқ хоссаларга эга бўлган модда саналади. Масалан, "тоза сув", "тоза металл" ва ҳоказолар. "Тоза рух" 4200С температурани ҳосил қилишда ишлатилади.
Ўлчовлар кўп қийматли (ўзгарувчан қаршиликлар, миллиметрларга бўлинган чизғич) ва бир қийматли (тарози тоши, ўлчаш колбаси, нормал элемент) турларга бўлинади. Баъзан ўлчовлар тўпламидан ҳам фойдаланилади.
Катталикнинг ўлчамини ҳосил қилиш ва фойдаланишда қуйидаги қаторни ёдда тутишимиз лозим бўлади:
Ишчи ўлчаш воситалари, намунавий ўлчаш воситалари, ишчи эталон, солиштириш эталони, нусҳа эталон, иккилаамчи эталон, махсус эталон, бирламчи эталон ва давлат эталони.
Фан ва техниканинг энг юқори савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовлар эталонлар деб аталади. Эталонлар ишлатиладиган ва давлат эталонларига бўлинади. Давлат эталонлари намунавий ўлчов ва асбобларни текширишда қўлланилади ва Давлат стандарти идораларида сақланади.
Ўлчаш асбоби деб кузатиш (кузатувчи) учун қулай кўринишли шаклда ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқаришга муўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
Малумотни тавсиф этишига қараб ўлчаш воситалари қуйидагиларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |