Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

ўқитувчининг педагогик фаолиятида касбий қийинчиликларини тадқиқ қилишнинг янада 
қулай йўли бу, ўз–ўзини ташхислаш ҳисобланади. 
Шу билан бирга психологик машғулотлардан бири бўлган “Аутоген тренировка” ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. “Ауто – ўз-ўзига таъсир” маъносини билдириб, ўқитувчи ўз–ўзига 
таъсир ўтказган ҳолда касбий фаолиятида дуч келадиган қийинчиликларни енгиб бориши 
мумкин. 
Я.С.Турбовскийнинг фикрича, касбий такомиллашувнинг салбий «энергетик асоси» 
бўлган қониқмаслик ҳисси, ривожланишда тўхтаб қолганликни чин кўнгилдан ҳис этиш 
саналади. «Буйруқ, чақириқ ва назорат эмас, балки айнан ўқитувчининг ўз фаолиятидан 
қониқмаслик ҳисси, юзага келган педагогик зиддиятни бошқача қилишга, бунинг учун янги 
воситаларни излаб топишга ва уни ўзлаштиришга онгли равишда интилишини 
таъминлайди, қийинчилик ва зиддиятларни бартараф этишдан, шахсан ўзи ҳал қилган 
тадқиқотчилик вазифасидан ижодий қувониш, қониқиш ҳисси – ўқитувчи касбий 
компонентининг асосий манбасига айланади, аниқроғи, айланиши мумкин». 
Я.С.Турбовский томонидан ишлаб чиқилган, педагогик тажрибани диагностик 
ўрганиш назарияси ва методикаси ҳар бир педагогик жамоада ва жамоанинг ҳар бир 
аъзосида педагогик касбий фаолият хусусиятларини ўрганишда ягона мақсад учун 
ҳаракатланишга имконият беради, бу ўз навбатида ўқитувчининг педагогик маҳоратини 
ошириш механизмини яратиш учун замин ҳозирлайди. 


212 
Педагогик ташхислаш концепцияси педагогика фани ва таълим муассасалари 
амалиётининг ўзаро ҳамкорлик жараёнини бошқариш имкониятини таъминлайдиган учта 
методологик асосни ўз ичига олади: 

маълум бир педагогик маҳорат позициясини эгаллаш;

маълум бир мақсадга йўналганлик; 

педагогик маҳоратни эгаллашга бўлган эҳтиёж.
Турли бошқарув тизимлари нуқтаи назаридан айнан бир хил натижалар у ёки бу 
муаммонинг долзарблиги билан белгиланадиган турлича аҳамият касб этиши мумкин. Иш 
тажрибасидан фойдаланиш ҳажми ва миқёси ҳам ҳар хил бўлади. Концепция муаллифлари 
интеграцион фан ютуқларидан фойдаланиш самарадорлиги, олимлар эришган натижалар, 
амалиётчилар унга эҳтиёж сезган жойга бориб етиши, илмий билимларнинг маълум бир 
мақсадга йўналганлигига боғлиқлигини таъкидлайдилар.
Фаннинг у ёки бу тарздаги тавсиялари педагогикада маълум бир мақсадга 
йўналтирилган ғоялар билан таъминлашдан аввал амалиёт асосида аниқланган эҳтиёж 
бўлиши керак. Ўқитувчи меҳнатини ўрганиш жараёнида қатор шарт шароитларга риоя 
қилиш кўзда тутилади. А.К.Маркованинг фикрича, нафақат ўқитувчилик касбида узоқ ўтмиш 
тажрибаларидан фойдаланиш даркор, балки ўқитувчи касбий ривожланишининг энг яқин ва 
олис истиқболларини ҳам ўтмиш тажрибаларидан фойдаланиш асосида белгилаш зарур.
Шу муносабат билан педагогик ташхис педагогик фаолиятда эришиладиган 
ютуқларни белгиловчи (прогностик) характер касб этганида самарали бўлишини 
таъкидламоқчимиз. Олимлар томонидан олиб борилган тажриба ишлари жараёнида шу нарса 
аниқландики, педагогик маҳоратни тадқиқ қилишнинг белгиловчи (прогностик) характери 
бевосита ўқитувчининг касбий рефлексиясига таянади.
Бу ўқитувчининг таълим–тарбия жараёнида пайдо бўладиган муаммоси айнан 
нимадан иборатлигини ва унинг сабаби айнан нима эканлигини аниқлаш, сабаб ва 
оқибатларини педагогик қийинчилик оқибати билан қориштирмасликка имконият беради. 
Бунда педагогик ташхислашнинг ўқитувчи касбий фаолиятини тезкор коррекциялаш 
имкониятини берадиган ўзига хос индикаторлик (ҳисоблаш) вазифаси намоён бўлади.
Ўқитувчининг ўз потенциал имкониятларини баҳолаш диагностика давомида ҳар 
қандай ҳолатда ҳам эътиборга олиниши лозим, - деб таъкидлайди А.К.Маркова, - унга ишонч 
билдириш керак, унинг касбий фаолиятига баҳони ошириб ёки пасайтириб қўйиш ўқитувчи 
касбий ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Ушбу ўқитувчининг индивидуал 
ривожланиш мантиқини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчининг ютуқларини 
бошқа ўқитувчиларнинг ютуқлари билан эмас, балки ўзининг олдинги ютуқлари билан ҳам 
таққослаш керак.
Шахсий педагогик фаолиятни ўз–ўзида таҳлил қилиш жараёнида ўқитувчи ўзининг 
таълим–тарбиявий фаолияти натижалари ва хусусиятларининг ҳолатини ўрганади, педагогик 
зиддиятлар ўртасидаги сабаб ва оқибатли боғланишларни аниқлайди, ўқувчиларга таълим ва 
тарбия беришни янада такомиллаштириш йўлларини белгилайди, - деб таъкидлайди 
Л.Е.Плескач. Олимнинг фикрига кўра, “Рефлексия – ўз–ўзини таҳлил қилиш бўлиб, ўз–ўзича 
белгиланган мақсадга эришиш эмас, балки билим олиш, тажриба орттириш усули, ижодга, 
касбий жиҳатдан такомиллашишга нисбатан рағбатлантиришдир”.  
Илмий адабиётлар таҳлили, шунингдек ўқитувчи фаолиятида педагогик тажриба 
ўқитувчилар педагогик маҳоратини оширишнинг диагностик методикаларидан фойдаланиш 
ва олинган натижалар таҳлили педагогик ташхислашни ўқитувчининг касбий рефлексияси 
ривожланишини таъминлайдиган усуллардан бири сифатида баҳолашга имконият беради.
Зеро, ўқитувчи илғор педагогик тажрибаларни ўрганишда “тажриба ўрганишдан 
мақсад ва унинг вазифаларини режалаштириш, долзарб мавзуни аниқлаш, мактаб амалиётида
моҳир ўқитувчиларнинг ютуқларини ўрганиш, материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, хулоса 
чиқариш” каби воситалардан фойдаланадилар. 
Шунингдек, таъкидламоқчимизки, педагогик ташхислаш қайд қилувчи эмас, балки 
мақсад ҳосил қилишни белгиловчи (прогностик) характерга эга бўлганлигида самарали 
бўлади, бу ўқитувчининг касбий рефлексияси ривожланиши асосида амалга оширилади. 


213 
Айни пайтда айнан таълим–тарбия жараёнида мақсад ҳосил қилувчи ташхислаш унинг 
ривожланиш қобилиятини таъминлайди. 
Хулоса қилиб айтилганда, ўқитувчи томонидан ўз касбий фаолияти натижаларини 
англаб етиши унинг педагогик фаолиятни амалга оширишини янада такомиллашган 
усулларини излаш ва уларни ўзлаштириш заруриятини таъминлайди. Фаолиятни ўзгартириш 
эса, маълумки, фаолият субъектининг ўзгаришига олиб келади. Ўқитувчининг аналитик 
(таҳлил қилиш) қобилиятлари ривожланиши жараёнида унинг касбий рефлексияси ҳам 
ривожланади, бу ўз навбатида, ўқитувчининг ўз–ўзини ривожлантириш жараёнини маълум 
бир йўналишга солиб, унинг шахсий ижодий фаоллигини оширади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish