Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Ўқитувчи педагогик фаолиятини педагогик ташхислаш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Ўқитувчи педагогик фаолиятини педагогик ташхислаш  
В.А.Сухомлинский педагогик фаолиятга шундай таъриф беради: «педагогик 
раҳбарликнинг сирларидан бири ўқитувчиларда мунтазам изланиш ва ўз ишининг таҳлилига 
қизиқиш уйғотишдан иборат. Кимки ўз дарсларида, тарбияланувчилар билан ўзаро 
муносабатларда яхши ва ёмонни фарқлашга, ютуқ ва камчиликларини ўз вақтида билишга 
уринса, педагогик фаолиятнинг ярим муваффақиятига эришган бўлади». 
Худди шу нуқтаи назардан илгари сурилган ғояни В.И.Загвязинскийда кўрамиз: у 
«
ҳар бир ўқитувчи мустақил равишда ўз имкониятларини аниқлаши, ўз қобилиятларини ва 
педагогик маҳоратини ривожлантириши керак. Ўзида кўп нарсани кашф қилиш, тавсия 
қилинганлардан кўпини синаб кўриш, баҳолаш лозим… ўқитувчи ўзини ўзи яратади, косиб 
ёки ижодкор бўлишини ҳам ўзи белгилайди». 
Ўзининг педагогик тажрибасини таҳлил қилиб, ўқитувчи ўз диққатини тобора 
муваффақиятли жиҳатларга қаратади, ўзининг иш самарадорлигини пасайтираётган 
педагогик муаммоларни ва қийинчиликларни ҳам кўра олиб, уни бартараф этиш йўлларини 
топади.


211 
Педагогик фаолиятда учрайдиган қийинчиликларнинг дастлабки тадқиқларидан 
бирини Н.В.Кузьминада кўрамиз. У ўқитувчи дуч келадиган дастлабки қийинчиликларни 
«
педагогик фаолиятнинг ташқи омиллари келтириб чиқарадиган ва ички омилларнинг 
характерида, кишининг фаолиятга таълимий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан 
тайёргарлигида пайдо бўладиган кескинлик, бепарволик, қониқмаганликнинг субъектив 
ҳолатидир» деб таърифлайди .
Т.С.Полякованинг иши эндигина ўз фаолиятини бошлаётган ўқитувчилар дуч 
келадиган типик дидактик қийинчиликларга бағишланган. У дидактик қийинчиликларга 
шундай таъриф беради: «Дидактик қийинчиликлар – ўқитувчининг таълим жараёнидаги 
қийинчилиги бўлиб, уни ҳал қилиш учун шарт─шароитлар йўқлиги, кескинлик, бепарволик, ўз 
ишидан қониқмаганликнинг психологик ҳолати ёки аксинча, уни бартараф қилиш учун 
шароитлар таъминлангани ҳолда педагогик маҳоратни такомиллаштириш, педагогик 
«фикрлашни», малака ва кўникмаларни ривожлантиришни таъминлайдиган тетиклик, 
мобилизацион тайёргарлик, эмоционал кўтаринкилик ҳолатининг мавжуд эмаслиги».
Т.С.Полякова педагогик фаолиятдаги қийинчиликлар ва зиддиятлар узоқ муддат ҳал 
қилинмаганда, муваффақиятсизлик вазиятида нафақат психологик узилишлар, балки ўз–
ўзини баҳолашнинг пастлиги, педагогик маҳоратни такомиллаштиришнинг тормозланиш 
манбаси сифатида салбий рол ўйнашини айтади. Педагогик вазифаларга фаол муносабатнинг 
зарур шарти бўлган рағбатлантирувчи вазифа эса ижобий рол ўйнашини таъкидлаб
ўқитувчининг шахсий педагогик маҳорати заҳирасини сафарбар қилади, уни ижодий 
фикрлашни рағбатлантириш манбаи деб ҳисоблайди.
Қийинчиликларнинг позитив роли унинг индикаторлик (ҳисобловчи) вазифаси билан 
ҳам белгиланади. «Индикаторлик вазифаси педагогик маҳоратнинг шаклланиш жараёнини 
тормозловчи объектив омилларни ажратади, бироқ у ўз – ўзини баҳолаш тарзида 
субъектив намоён бўлиши, шахс учун фаолиятнинг тобора қийин жиҳатларини аниқлаб 
бериши мумкин». 
Демак, ўз педагогик фаолиятини эндигина бошлаган ёш ўқитувчи асло жисмонан ва 
руҳан бўшашиши, бутунлай осойишталикка берилиши мумкин эмас. Бу туйғу психология 
фанида релаксация деб аталиб, кишиларнинг иш фаолиятида салбий ҳолатларига 
бериладиган баҳо сифатида эътироф этилади. 
Педагогик ва психологик адабиётлар таҳлили, қийинчилик – инсоннинг субъектив 
психологик ҳолати эканлигини, у ҳамма вақт ҳам ташқи кузатувчи таҳлил учун қулай эмас 
деган хулоса қилишга имкон беришини, бу эса ҳеч ким ўқитувчининг касбий 
қийинчиликларини унинг ўзидан кўра яхшироқ аниқлай олмаслигини ва уларни бартараф 
қилиш йўлларини ҳам ўзидан бошқа киши топа олмаслигини таъкидлайди. Демак, 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish