146
Ёшларимизни замонавий илмий ва илмий-техникавий ютуқларни
ўзлаштириши асосида хорижий тилларни ўрганиши ҳамда улардан ижтимоий
ҳаётимизда фойдалана олиши бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Бу
борада таълим тизимининг барча босқичларида нафақат давлат тилини, балки
хорижий тилларни, жумладан, Рус тилини ўрганиш ҳамда
бу борада билим ва
кўникмаларни ошириб бориш бўйича аниқ вазифалар белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Биринчи
Президенти
Ислом
Каримовнинг: “Бизнинг олдимизда турган энг долзарб вазифалардан бири –
инсонларни ўз фикрини баён қила олиш, эркин фикр билдиришга
ўргатишдир. Яъни, фикрга қарши фақатгина фикр курашиши мумкин. Мана
мени ташвишга солаётган нарса. Қайси бир мактаб ёки олий таълим
муассасаси бундай тажрибага эга? Биз ёшларни
эркин фикрлашга, баҳс-
музокара олиб боришга ўргатяпмизми?” [1; 305-б.]дея бугунги кунда
жамиятни коммуникациясиз тасаввур бўлмайди деб таъкидлаган.
“Коммуникация” сўзи – бошқа кўпгина чет тилидан ўзлаштирилган
сўзлар каби, Рус тилида кенг фойдаланилишилотин тилидан олинган бўлиб
communico
“умумлаштираман, боғлайман, мулоқот қиламан” деган
маъноларини беради [2; 20-б.].
Умумий мазмунда эса, бу сўз табиатидан
қатьий назар бошқа бир объектларни боғловчи услубни англатади.
Коммуникациянинг бундай кенг маъносига ҳақиқий борлиқ контекстида
турли қарашлар бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам, фан ва фалсафада
“коммуникация”нинг турли талқинлари мавжуд[3; 5-б.].
Рус олими С.Л.Рубинштейн коммуникацияни
инсонлар орасидаги
алоқани ўрнатиш ва ривожлантиришнинг мураккаб ҳамда кўп босқичли
жараёни сифатида ўрганади. Бу жараён ҳамкорликдаги фаолият ва ўз ичига
маълумот алмашинувини қамраб олган, ҳамкорликнинг барча учун умумий
бўлган стратегиясини ишлаб чиқиш, бошқа шахсни тушуниш ва англашга
бўлган эҳтиёж асосида пайдо бўлган [4; 451-б].Коммуникацияни
бундай
англаш жамият ва шахслараро ижтимоий муносабатларнинг узлуксизлигини
қамраб оладиган методологик қарашларга асосланилгани сабабли ҳам у
коммуникациянинг ҳарактерини акс эттиради.
Бугунги кунда, “коммуникация” атамаси қуйидагича талқин қилинади
(1-расмга қаранг) [5; 85-б.]:
Моддий ёки
маънавий дунёнинг
турли объектлари
алоқа воситаси
Мулоқот, бир
шахснинг иккинчи
шахсга қаратилган
маълумот узатиши
(шахслараро
коммуникация)
Омма (жамоа)га
таҳсил қилиш
мақсадида жамиятда
маълумот алмашиш
ёки тарқатиш
(оммавий
коммуникация)
147
Мулоқот (коммуникация) – бу инсоннинг ўзаро муносабатлар ва
ҳамкорлик шароитида яшаш услубидир. Мулоқот жараёнида одамлар ўзаро
маълумот (фикр, ғоя ва туйғулар) алмашинади,
бунинг натижасида эса
инсонлар орасида аниқ бир ўзаро муносабатлар шакли йўлга қўйилади.
Инсоннинг психикаси, унинг ривожланиши ва ақлий такомиллашиши,
маданий ахлоқининг шаклланишида мулоқот улкан аҳамият касб этади.
Ўрганишга бўлган кенг имкониятлар эвазига
психологик ривожланган
шахслар билан мулоқот орқали инсон ўзининг барча олий, сермаҳсул
қобилият ва сифатларига эга бўлади. Баркамол шахслар билан фаол мулоқот
орқали ўзи ҳам баркамолликка интилиб боради.
Мулоқот – бошқа бир инсон ёки инсонларга бўлган у ёки бу
муносабатни изҳор қилиш имкониятидир[6; 60-б].
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: