Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/118
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#142374
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   118
Bog'liq
zamonaviy tilshunoslik va lingvodidaktikaning kommunikativ aspektlari

Кодексини ишлаб чиқиш; 

ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни 
янада кўпайтириш, шу жумладан илмий даражали ва унвонли мутахассислар 
билан оддий мутахассислар ўртасидаги ойлик маош тафовутини кескин 
кўтариш ва бошқалар. 
Бундан ташқари Республикамиз олий таълимларида ислоҳотлар 
ўтказилишига сабаб бўлган қуйидаги омилларни ҳам инобатга олиниши 
лозим бўлади: 
-академик муассасаларининг тез суръатда ўзгариб бораётган бозор 
иқтисодига мослаша олмаётганлиги; 
-олий таълим олишга талабларнинг ортиб бориши; 
-керакли мутахассисларга талабнинг етарли ўрганилмаганлиги ёки 
умуман етишмаётганлиги; 
-нодавлат ва коммерция тартибидаги олий таълим муассасалар сонининг 
ортиб бориши; 
-абитуриентларга қўйилаётган талабнинг осонлашиб бориши ва бунинг 
натижасида олий таълим жамиятнинг ҳар бир табақаси учун очиқ бўлиши; 
-талабалар ва профессор ўқитувчилар ўртасида мобилликнинг ошиши ва 
ҳ.к 
Республикамизда ҳам худди хорижий мамлакатлардагидек олий таълим 
тизимини қўллаб-қувватлаш борасида энг асосий ишлар сифатида 
авваламбор кадрларни ва моддий ресурсларни жараёнга унумли жалб этиш, 
илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни кенг йўлга қўйиш ва натижаларини 
ўқув жараёнига чинакамига кенг татбиқ этиб, уларни моддий рагбатлантириб 
бориш, олий таълим муассасаларига қабул қилиш ва уларни аттестациядан 
ўтказишни такомиллаштириб бориш ва оптималлаштириш, ўқитувчиларнинг 
касбий компетенциясига жиддий эътибор қаратиб, ўшанга мос ва лойиқ 
ҳолда меҳнатига ҳақ тўлаш ва ниҳоят иш берувчилар билан мунтазам алоқа 
ўрнатишни кучайтириш кабиларни диққат марказимизда тутмоғимиз керак. 
Хорижий ва Европа давлатларида олий ўқув юртларига қабул ва ўқишга 
киришнинг асосий талабларининг таҳлили шуни кўрсатмокдаки, барча 
европа давлатларида олий таълим олиш учун мактабда тугалланган 12 ёки 13 
йиллик таҳсил олинган бўлиши шарт. Бу борада ўзимизда ҳам ўз вақтида 11 
йиллик ўрта таълим тизимига қайтганимиз айни муддао бўлди. 
Қисқача хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хорижий мамлакатларда амалга 
оширилаётган ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар 
тизимидаги янгиланишлар бир хиллашувга, бир-бирини тўлдириб, киришиб 
жипслашувига олиб келиши муқаррардир. Лекин шу билан бирга Европадаги 
ҳар бир мамлакат ўз хусусияти, тарихи, маданияти ва ўз анъаналарига эга 
эканлиги, улар асрлар давомида шаклланиб келган таълим тизимини бир неча 
йиллар ичида бекор қилиб, ҳали синалмаган ва нотаниш таълим тизимига 
ўтишнинг мураккаб бўлиши айнан бизда ҳам табиий ҳолат бўлишлигини 


180 
таъкидлаб ўтишимиз зарур деб ўйлаймиз. Хўш, хориж тажрибаларини 
ўргандик, уларни таҳлил қилиб, ўзимизга хулосалар хам чикариб олдик 
дейлик, аммо муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 6 апрель 
куни Республика академиклари ва илмий-тадкиқот институтлари олимлари 
ҳамда ёш илмий тадқиқотчи олимлар билан ўтказган учрашув-йиғилишида 
такрор-такрор таъкидлаганларидек, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга 
фақатгина тажрибаларни ўрганиб, уларни татбиқ этиш билангина эришиб 
бўлмайди, яъни ҳар қандай тадқиқот ёки ўзга тилни ўрганиш жараёни ҳам 
замонавий янги педагогик технологияларни ўрганилган хориж тажрибалари 
билан бойитиб, уйғунлаштирган ҳолда олиб борилсагина кўзланган максадга 
самарали эришилади, яъни ҳозирги замонда илғор мамлакатларда синовдан 
ўтган янги ва замонавий педагогик технологиялардан “кластер” (битта 
объект ёки сўз танлаб олинади ва ўшанга тааллуқли тасаввурлар йиғилади ), 
“идрок харитаси” (карта разума), (аниқ бир тушунчани аниқлаштириб, уни 
ривожлантириб борилишига имкон беради), “блиц” (тезкор жавоб бериш), 
“кейс стади” (вазиятлар орқали таълим беришга асосланган усул), “Нима 
учун?” номли схема (гапиришга диалог шаклида киришиш), “мультимедиа 
дастурлари” дан фойдаланган ҳолда дарсни ташкил этиш (бу усул интерфаол 
усул бўлиб, у айниқса юқори курс талабаларида тинглаб тушуниш ва 
гапириш малакаларини оширадиган усулдир) ва кўплаб шунга ўхшаш ёки 
бошқача усуллардан кенг ва ижодий ҳолда фойдаланишимиз, анъанавий эски 
усул ва методлардан воз кечиб, юқорида таъкидлаб ўтилган янги педагогик 
технологиялардан унумли фойдаланиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади деб 
ҳисоблаймиз. 
Ҳар қандай хорижий тилни ўқитишдан мақсад ўрганувчилардан чет 
тилини амалий тарзда ўзлаштириш ва уларда коммуникатив маданиятни 
шакллантириш 
ҳамда 
ривожлантиришдан 
иборат, бўлган 
таълим 
жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
йштирокчиларнинг фаоллиги, аниқ мақсад сари интилишлари ва 
интизомли бўлишларига боғлиқ. Технологик воситалардан ташқари сўз 
билан тушунтириш самарали бўлмаган амалий ҳаракатлардан кўргазмали 
тарзда намойиш этиш зарурати юзага келганда фойдаланилади, бу эса чет 
тилини ўқитишда энг қулай воситадир”.[4.3176]. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish