Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
3. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш 
механизми 
 
Ҳар қандай давлатда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни 
амалга ошириш билан шуғулланадиган ижтимоий институтларнинг бутун 
бир тизими мавжуддир. Ижтимоий институт – одамларнинг 
биргаликдаги фаолиятини ташкилий тузилма тарзида ташкил этишнинг 
барқарор шакли ёки норматив жиҳатдан тартибга солинадиган қоидалар 
тизимидан 
 
иборатдир. 
Мазкур 
тартиб 
доирасида 
тегишли 
институтларнинг фаолияти билан қамраб олинган одамларнинг ижтимоий 
вазифалари ва мақомларини тақсимлаш рўй беради. Санаб ўтилган бу 
институтлардан баъзи турларини (тоифаларини) айрим социологлар


179 
ижтимоий-ташкилий институтлар деб, қолганларини ижтимоий-норматив 
институтлар, деб атайдилар.
Энг муҳим ва энг қудратли ижтимоий-ташкилий институт бу, 
давлатдир. У мураккаб институционал тизимдан иборат бўлиб, турли 
институтлардан ташкил топган. Ижтимоий муҳофаза қилиш вазифаларини 
бажаришда 
суғурта 
компаниялари, 
турли 
ихтисослаштирилган 
жамғармалар, ҳайрия ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий ва сиёсий 
ташкилотлар сингари институтлар муҳим роль ўйнайдилар. Улар ўзлари 
вакил қилинган соҳада ижтимоий гуруҳлар ва қатламларни ижтимоий 
муҳофаза қилишни амалга оширадилар. 
Ёлланиб ишлайдиган ходимларни ҳимоя қилиши лозим бўлган 
институтлар касаба уюшмаларидир. Ҳозирги вақтда жиддий равишда 
янгиланишга учраган анъанавий касаба уюшмалари билан бир қаторда 
ишчиларнинг янги-янги ташкилотлари, “мустақил” касаба уюшмалари ҳам 
пайдо бўлган. Бироқ фақат уларни ёлланма меҳнат ходимларининг 
ҳимоячилари деб атаб, анъанавий касаба уюшмаларини “расмий 
уюшмалар” деб ҳисоблаш, уларни ҳимоячи сифатида чиқиш ҳуқуқидан
маҳрум этиш адолатсизликдир. Ўзгарган касаба уюшмалари ҳақли 
равишда мустақил касаба уюшмалари бўлиб қолдилар, чунки улар ёлланма 
меҳнат ходимларининг вакиллари сифатида майдонга чиқадилар ва давлат 
тузилмаларига боғлиқ бўлмайдилар. Ҳам “мустақил”, ҳам мустақил 
бўлмаган касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг 
мазкур даражасидаги асосий фаолияти меҳнаткашлар ҳуқуқлари ва 
манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятларида ижтимоий шериклик 
шакллари ҳамда механизмларидан фойдаланиш соҳасига ўтдилар. Мазкур 
механизм демократия ривожланган мамлакатларда яхши ишлаб чиқилган 
бўлиб, ўзини ижобий томондан намойиш этди. Бу механизмнинг моҳияти 
қарама-қаршилик эмас, балки иш берувчилар вакиллари билан давлат 
ўртасида музокаралар ўтказишдан, шу асосда муроса-мадорага келиш 
ҳамда маълум даражада мақбул қарорлар ишлаб чиқишдан иборат. 
Жамиятдаги ижтимоий-ташкилий институтлар билан бир қаторда 
кўпгина ижтимоий-норматив институтлар ҳам борки, улар бирон-бир 
ташкилотда намоён бўлмасдан, балки ўзларича мавжуд бўлиб, фаолият 
кўрсатадилар ҳамда ижтимоий муҳофаза қилишда муайян роль 
ўйнайдилар. Ҳуқуқнинг ҳар бир соҳаси ана шундай ижтимоий-норматив 
институтлар тизимидан иборат (меҳнат ҳуқуқи, меҳнат қонунлари). 
Ёлланма ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимидаги муҳим 
ижтимоий-норматив институт ҳозирги вақтдаги таъриф битимлари, 
контрактлар, жамоа шартномалари ва ҳоказолардир. 
Ўзининг фаолияти билан бутун корхона жамоасини қамраб оладиган 
ва бунинг учун зарур ҳуқуқлар ва имкониятларга эга бўлган асосий 
ижтимоий муҳофаза қилиш институти – бу, касаба уюшмаси 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish