Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Ижтимоий сиёсатда икки асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Ижтимоий сиёсатда икки асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: аҳолини ижтимоий таъминлаш ва давлат ижтимоий 
кафолатлари. Ижтимоий таъминот пенсия таъминоти, нафақалар билан 
таъминлаш, аҳолининг айрим табақалари учун белгиланган имтиёзлар ва 
компенсациялар тизими ва ижтимоий хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. 
Иккинчи йўналиш эса жамиятнинг бир меъёрда ривожланишини, яъни 
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва соғломлаштириш, шунингдек, 
тураржойга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ. 
Давлат ижтимоий таъминоти – бу, Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларини кексайганда, касаллик рўй берганда, меҳнатга лаёқатини 
қисман ёки бутунлай йўқотганда, боқувчисини йўқотганда, шунингдек, 
болали оилаларни моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш давлат 
тизимидир. 
Олий Мажлиснинг «Фуқароларнинг жамғариб борадиган пенсия 
таъминоти тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 
декабрдаги 595-сонли қарорига мувофиқ, жамғариб бориладиган пенсия 
тизими жорий этилди. 2005 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, Республика 
корхона ва ташкилотларининг 254,9 мингтасидан 212,2 мингтаси янги 
тизимга жалб қилинди. Республика жамғариб борадиган пенсия фондига 
1630 млн сўм маблағ ўтказилди»
1

Ҳар қандай ижтимоий муҳофаза ижтимоий кафолатлар асосига 
қурулади. Улар ҳам муайян тизимдан иборатдир. Кафолатлар 
қуйидагиларни амалга ошириши лозим: 

иш кучи бозорини унинг талаб ва таклиф ўртасида вужудга 
келадиган зиддиятларни юмшатиш орқали тартибга солиши; 

меҳнатга қобилиятли барча жамият аъзоларининг иш билан банд 
бўлишига кўмаклашмоғи (ҳеч ким ўз хоҳишига зид ўлароқ ишсиз қолиши 
мумкин эмас); 

меҳнатга қобилиятли барча аҳоли қатламларига таяниши, айниқса 
ишга муҳтожларга эътиборни қаратиши лозим. 
Ижтимоий таъминот қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларда амалга 
оширилади: давлат ижтимоий суғуртаси, республика бюджети маблағлари, 
маҳаллий бюджетлар маблағлари. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш даврида 
1
«Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2005 йил I чорак асосий якунлари 
тўғрисида» «Халқ сўзи» рўзномаси, 2005 йил 6 май, 87-сон. 


173 
ижтимоий таъминотнинг жамоат ташкилотлари ва хусусий шахслар 
фаолияти билан боғлиқ шакллари ривож топади. 
Аҳолини ижтимоий муҳофазалашни бир вақтнинг ўзида амал 
қиладиган ва бир-бирини тўлдирувчи қуйидаги тўртта тизимга ажратиш 
мумкин: давлат ижтимоий таъминоти, давлат ижтимоий суғуртаси; жамоа 
ижтимоий суғуртаси ва шахсий суғурта. 
Давлат ижтимоий таъминоти – аҳолининг ижтимоий заиф 
қатламларига пулли нафақалар воситасида кўрсатиладиган ёрдамдир. 
Солиқлар ва бошқа бюджет тушумлари ҳисобига молияланадиган бу ёрдам 
уларга белгиланган минимал турмуш даражасини кафолатлайди. 
Давлат 
ижтимоий 
суғуртаси 
зарур 
турмуш 
даражасини 
кафолатлайди. У мажбурий бўлиб, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг 
суғурта бадаллари, давлат томонидан ажратиладиган дотациялар ҳисобига 
молияланади. 
Жамоа суғуртаси етарли турмуш даражасини кафолатлайди. У 
мажбурий ёки ихтиёрий равишда амалга оширилиши мумкин. Бунда иш 
берувчилар ва ёлланганнинг суғурта бадаллари тўлов манбалари бўлиб 
хизмат қилади. 
Шахсий суғурта фаровонликнинг юқори даражасини кафолатлайди. 
У ихтиёрий равишда, фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобига амалга 
оширилади. 
Биринчи икки қуйи тизимнинг асосий тамойили – бирдамлик, 
учинчисиники субсидиялаш, туртинчи, яъни шахсий суғуртаники эса, 
мутаносиблик тамойилидир. Бирдамлик тамойили ёрдамнинг муҳтожлик 
даражасига қараб, фуқаро тўлаган солиқлар ва суғурта бадаллари 
миқдорини ҳисобга олмасдан тақсимланишини кўзда тутади. Субсидиялаш 
тамойилида эса, муҳтожлик даражасига қараб, аммо бадаллар миқдори ва 
мос равишда тўловлар миқдорини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатилади. 
Мутаносиблик тамойили тўланган суғурта бадалларига мутаносиб 
миқдорда ёрдам кўрсатишни кўзда тутади. 
Юқорида қайд этилганлардан ташқари ижтимоий ҳимоянинг яна бир 
неча тамойиллари қўлланади: 

умумийлик; 

очиқлик; 

кўптомонламалик; 

таъминот турларининг турфа хиллиги; 

мувофиқлик (яъни ижтимоий ёрдам миқдорининг иқтисодий 
тараққиёт даражасига мослиги). 
Биринчи икки тизим ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Давлат 
ижтимоий таъминоти ва суғуртасининг қуйидаги турлари мавжуд: 

давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар ва бошқа ижтимоий 
нафақалар; 

давлат пенсия таъминоти; 


174 

уй-интернатларда кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга қараш 
ва хизмат кўрсатиш; 

ногиронларни протез-ортопедик буюмлар ва ҳаракатланиш 
воситалари билан таъминлаш; 

болалар уйлари, интернатлар ва бошқа муассасаларда болаларга 
қараш ва уларни тарбиялаш; 

ногиронларни ишлаб чиқариш ва касбий реабилитация қилиш; 

аҳолини 
санатория-курортлар 
ва 
дори-дармонлар 
билан 
таъминлаш;

уйларда ижтимоий хизмат кўрсатиш ва бошқалар. 
Тўла маънода олганда, ижтимоий муҳофаза қуйидаги йўналишларни 
қамраб олади: 

жамият аъзоларига кун кечириш учун зарур нарсаларнинг энг кам 
миқдорини таъминлаш ва муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш, турмуш 
даражасини пасайтириш омилларидан муҳофаза қилиш; 

фуқароларнинг ўзлари учун қонунга зид келмайдиган ҳар қандай 
йўллар билан тирикчилик воситаларини ҳеч бир тўсиқсиз ишлаб 
топишлари учун имкон берадиган шарт-шароитлар яратиш; 

фуқароларнинг таълим, тиббий ёрдам ва шу кабиларга бўлган 
эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, 
бунда жамият имкониятлари ва ўзига хос миллий-тарихий хусусиятларни 
ҳисобга олиш; 

ёлланиб ишлаётганларга қулай шароитларни таъминлаш, уларни 
саноат ишлаб чиқаришининг салбий таъсир кўрсатишидан муҳофаза 
қилиш; 

жамият аъзоларининг экологик хавсизлигини таъминлаш; 

фуқароларни жиноий ҳамлалардан ҳимоя қилиш; 

ҳуқуқий, демократик давлат тамойилларига мос келувчи 
фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни муҳофаза қилиш; 

қуролли ижтимоий ва миллатлараро низоларга барҳам берувчи 
шарт-шароитлар яратиш; 

сиёсий таъқиб ва маъмурий зўравонликдан муҳофаза қилиш; 

маънавий ҳаёт эркинлигини таъминлаш, мафкуравий тазйиқлардан 
муҳофаза қилиш; 

умуман, жамиятда, айрим ячейкалар ва таркибий бўлинмаларда 
қулай психологик иқлим яратиш, психологик тазйиқ ўтказишдан муҳофаза 
қилиш. 
XX асрда анъанавий капиталистик жамият ҳақиқатда ўзгариб, янги 
ижтимоий-иқтисодий тизимга - ижтимоий йўналтирилган бозор 
хўжалигига айланди, ҳам умуман жамиятни, ҳам хўжалик организмининг 
таркибий тузилмаларини қамраб оладиган қудратли ижтимоий муҳофаза 
тизимлари қарор топмоқда, улар корхоналар ва фирмалар, акционерлар 


175 
жамиятлари, кооперативлар, меҳнат ташкилотлари ва ҳоказолардир. 
Ҳозирги вақтда /арбда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг 
америкача, европача, японча ва ҳоказо андозалари мавжуд бўлиб, улар 
доирасида яна ўзига хос кўринишлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу 
андозаларнинг умумий хусусиятлари билан бир қаторда ўзига хос умумий 
белгилари ва миллий жиҳатлари ҳам мавжуддир. 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиларидан бошлаб 
иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига мос йўли танланди. Ўтиш даври 
жараёнлари Президент И.А. Каримов олға сурган бешта асосий 
тамойилларидан бири: «ҳалқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор 
ўсиши, аҳолини янада кучли ижтимоий муҳофаза қилишни ифода этади". 
Ижтимоий 
муҳофазанинг 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабат 
сифатидаги моҳияти жамият ва аҳоли ўртасидаги муҳтожлик ҳолларида 
ёрдам, қарияларга кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий аҳвол, ҳаётий 
зарурий воситалар билан таъминлаш билан боғлиқ муносабатлардан 
иборат. 
Ижтимоий муҳофазанинг иқтисодий негизини моддий ишлаб 
чиқариш ташкил этади. Тақсимотчилик муносабатлари натижасида 
жамиятнинг олдига қўйилган бош мақсадга мувофиқ ялпи миллий 
маҳсулотнинг муайян қисми аҳоли ижтимоий муҳофазасига сарфланади. 
Ижтимоий муҳофаза фондининг аксарият қисми тақсимотчилик жараёнида 
давлат бюджетида шаклланади. Унинг тўпланиш механизми солиқлар ва 
мақсадли жамғармалардир.
Мамлакатимизда давом этаётган ва бозор иқтисодиётини қарор 
топтиришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар умуман, 
фуқароларнинг самарали ижтимоий муҳофаза қилишни, хусусан, 
корхоналар ходимларини муҳофаза қилишни ниҳоятда муҳим 
вазифалардан бирига айлантирди. Бир томондан, бу ўзгаришлар 
фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаланишини кучайтиради, иккинчи 
томондан эса, инсон фаолиятининг айрим муҳим томонларида ижтимоий 
муҳофаза қилиш бўйича кўпроқ куч-ғайрат сарфланишини: ишсизликдан, 
пулнинг қадрсизланишидан, фуқароларнинг бирмунча қисми моддий 
томондан таъмин этилмаганидан ва шу кабилардан муҳофаза қилишни 
талаб этади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish