Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
қисқача хулосалар 
 
Иш ҳақининг моҳияти у ижтимоий ишлаб чиқариш босқичларида: 
ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмолда бажарадиган 
функцияларда рўёбга чиқарилади. 
Иш ҳақини ташкил этиш деганда унинг тузилиши, меҳнат 
миқдорининг унга тўланадиган ҳақ миқдори билан ўзаро боғлиқлиги, 
шунингдек, таркибий элементларнинг йиғиндиси (нормалаш, тариф 
тизими, мукофотлар, қўшимча ва устама ҳақлар) тушунилади. Иш ҳақини 
ташкил этишнинг муҳим элементи тариф тизими бўлиб, у турли норматив 
материаллар мажмуидан иборатдир Улар ёрдамида ходимларга 
тўланадиган иш ҳақи даражаси омиллар гуруҳига боғлиқ равишда 
белгиланади. 
Меҳнат натижаларини аниқлаш учун қандай асосий кўрсаткич 
татбиқ этилишига қараб иш ҳақининг барча тизимларини иш ҳақининг 
шакллари деб аталувчи иккита катта гуруҳга бўлиш қабул қилинган. 
Агар меҳнат натижаларининг асосий ўлчови сифатида тайёрланган 
маҳсулот (кўрсатилган хизмат)дан фойдаланиладиган бўлса, у ҳолда 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли ҳақида гап юритилади. Агар 
бундай ўлчов сифатида ишланган вақт миқдоридан фойдаланилса, бундай 
ҳолда вақтбай иш ҳақи тўғрисида гап боради. Демак, иш ҳақининг шакли 
– ҳақ тўлаш тизимларининг муайян тоифасидан иборат бўлиб, ишга ҳақ 
тўлаш мақсадида унга нарх белгилашда меҳнат натижаларини ҳисобга 
олиш асосий кўрсаткичи бўйича гуруҳларга ажратилган бўлади
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай тизимлари меҳнатни 
ташкилий-техникавий нормалашга турлича ёндашиш билан ажралиб 
туради, бунда айни бир хил нормалашга амал қилинади. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари воситасида ходимларнинг моддий 
манфаатдорлигига муайян тарзда таъсир кўрсатиш – ҳозирги замон 
иқтисодиётидаги иш ҳақини ташкил этишнинг асосий тамойилларидан 
биридир. 


128 
Юқорида 
келтириб 
ўтилган 
меҳнатга 
ҳақ 
тўлашнинг 
рағбатлантирувчи тизими таърифи умумий хусусиятга эгадир. Оддий 
ҳаётда рағбатлантирувчи тизим деганда, одатда, иш ҳақининг асосий 
қисмини оширишни таъминловчи механизм тушунилади, иш ҳақининг бу 
қисми белгиланган меҳнат нормасини бажарганлик ёки ходимнинг меҳнат 
ҳиссасини тавсифловчи асосий кўрсаткич бўйича фаолият натижалари 
учун тўланадиган ҳақдир. Иш ҳақининг ана шу қисмини асосий иш ҳақи 
деб аташ қабул қилинган. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг у ёки бу тизимида қўлланиши кўпгина 
шарт-шароитлар, аввало, ходимнинг меҳнат натижаларини ҳисобга олиш 
учун асосий кўрсаткичга нималар таъсир қилишига, яъни мазкур тизим 
ишбай ёки вақтбай тизимга кириш ёки кирмаслигига боғлиқдир. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклларини танлашга таъсир кўрсатадиган 
асосий омил ишлаб чиқаришни ташкил этиш томонидан йўл қўйиладиган 
меҳнатни нормалаштириш ва уни амалга ошириш шаклларини 
деталлаштириш даражасидир. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий тизимлари ходимнинг иш ҳақини 
меҳнат натижаларини ҳисобга олишнинг битта кўрсаткичи: иш вақти ёки 
тайёрланган маҳсулот сифатига қараб шакллантиради. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish