Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Интернет сайтлари: 
1. www.utmn.ru Экономика и социология труда 
2. www.rea.ru Экономика и социология труда 
3. www.ispu.ru/keop. Экономика и социология труда 
4. www.nature.ru/db/ Экономика и социология труда
5. 
www.diomen.ruЭкономика и социология труда
 


82 
 7-МАВЗУ. АҲОЛИНИНГ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ
ВА ДАРОМАДЛАРИ 2 соат 
1. «Турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг концепцияси 
2. Турмуш даражаси кўрсаткичлари тизими
3. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромадлари ва уларнинг 
турлари 
4. Истеъмол бюджетларининг моҳияти ва турлари.
5. Яшаш минимуми ва истеъмол савати  
1. «Турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг концепцияси 
Аҳоли турмуш даражаси давлат ижтимоий-қтисодий сиёсатда 
самарадорлигини баҳолашнинг энг муҳим мезонидир. Уни ошириб бориш 
ижтимоий ривожланишнинг асосий мақсадидир. «Турмуш даражаси» 
тушунчаси замонавий талқинда инсон фаолиятининг барча томонларига 
тааллуқли бўлган кенг қамровли тушунчадир. 
Турмуш даражаси деганда, аҳолининг зарурий, моддий ва номоддий 
неъматлар ҳамда хизматлар билан таъминланганлик даражаси, уларни 
истеъмол қилиш даражаси тушунилади. 
Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва республика аҳолисини 
ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «2012 йилнинг 1 августидан иш ҳақи, пенсиялар, 
стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 
Фармони эълон қилинди. Унга кўра бюджет ташкилотлари ишчиларининг 
ойлик маошлари, барча турдаги пенсия ва ижтимоий тўловлар, олий, ўрта 
махсус ўқув юртлари талабалари стипендияларининг миқдори 1,1 маротаба 
оширилди
1
.
2012 йил 1 августида ягона тариф сеткасига асосан меҳнатга хақ 
тўлаш бўйича нолинчи разрядга энг кам иш хақи миқдорида тариф 
ставкаси қабул қилинди ва у қилиб белгиланди. Бундан ташқари янги 
тариф коэффициентлари тасдиқланди (22 разряд бўйича 9,019 гача). 
Аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун "турмуш 
даражаси", "халқ фаровонлиги", "турмуш фаолияти хавфсизлиги", "турмуш 
тарзи", "меҳнат фаолияти сифати", "турмуш сифати" каби турли хил 
тушунчалар қўлланилади. Баъзан турли атамалар бир мазмунни англатса, 
бошқа ҳолларда улар ўртасидаги фарқ муайян характер касб этади, 
мазмуни сезиларли даражада фарқ қилади. Шу билан бирга, мазкур 
тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлигини қайд этиш лозим. 
Ўзбекистонда аҳолининг моддий, маънавий, ижтимоий эҳтиёжлари 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, 
степендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2012 йил 17июлидаги фармони, 
XXI аср рўзномаси, 31 (69) –сон 20 йил 18 июль. 


83 
қондирилиш даражасини ифодалайдиган "турмуш даражаси" атамаси 
кенгроқ қўлланилади. Бундай тавсиф кўпроқ турмуш даражаси 
статистикасини характерлайди. Шу билан бирга турмуш даражаси – 
кўплаб омиллар йиғиндиси таъсирида бўлган ўзгарувчан жараёндир. 
Турмуш даражаси бир томондан, мунтазам ўзгариб турадиган, турли 
неъматларга бўлган эҳтиёжларнинг таркиби ва даражаси билан, бошқа 
томондан, эҳтиёжни қондириш имкониятлари, товарлар ва хизматлар 
бозоридаги ҳолат, аҳоли даромадлари, меҳнаткашларнинг иш ҳақи билан 
белгиланади. Аммо иш ҳақи миқдори ҳам, турмуш даражаси ҳам ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, илмий-
техник тараққиёт даражаси, аҳолининг маданий-маърифий савияси ва 
таркиби, миллий хусусиятлар, сиёсий ҳокимиятга боғлиқ(7.1-расмга 
қаранг).
Ўтган асрнинг 70-80-йилларида "турмуш тарзи" тушунчаси кенг 
қўлланилган. Бунда ҳаёт фаолиятининг сифат кўрсаткичлари "турмуш 
тарзи", миқдор кўрсаткичлари эса "турмуш даражаси" билан ифодаланган. 
Шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини характерловчи бошқа 
атамалар
 
7.1-расм. Аҳоли эҳтиёжлари ва турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар 
 
ва тушунчалар мавжуд. Турмуш даражасининг энг муфассал талқини 
қуйидагича: турмуш даражаси – бу, жисмоний, маънавий ва ижтимоий 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish