306
СамДУ “Ижтимоий иқтисодиёт” факультети “Иқтисодиёт ва
меҳнат социологияси” кафедрасининг мудири и.ф.н., доц. Арабов
Н.У.нинг «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанидан қиёсий
таҳлил натижалари
СамДУ
«Ижтимоий
иқтисодиёт»
факультети
томонидан
ўқитиладиган
«Меҳнат
иқтисодиёти
ва
социологияси»
фани
университетнинг иқтисодиёт йўналишида ўқийдиган барча талабаларга
ўқитилади. Бу фан ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги
қонуниятларни, шу жумладан меҳнат моҳияти намоён бўлишининг ўзига
хос шакллари, чунончи иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга
ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнат иқтисодиёти ва меҳнат
социологияси билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ўргатади.
СамДУ «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фани жами 114
соатдан иборат бўлиб, шу жумладан 36 соат маъруза, 36 соат семинар ва 42
соат мустақил таълимдан иборат. Бу фанда, шунингдек, 14 та мавзу
мавжуд. Энди буни бошқа чет давлатлардаги университетлар билан
таққослайдиган бўлсак, Кисловодск Ижтимоий Техник Институти
(КГТИ)да «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фани бўйича 12 та
мавзу мавжуд, умумий 80 соатни ташкил этади, шундан 18 соат маъруза,
16 соат семинар, 44 соат мустақил таълимдан иборат. Шунингдек, Пенза
Давлат Университетида ва Пенза Технология Институтида бу фан бўйича
14 та мавзу мавжуд бўлиб, жами фан бўйича ажратилган соатлар 54
соатдан иборат, шундан 36 соат маъруза, 18 соат семинар, мустақил
таълим бўйича соатлар режалаштирилмаган.
СамДУда «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фани бўйича
қуйидаги мавзулар мавжуд:
1. Меҳнат иқтисодиёти ва социологиясининг предмети ва мазмуни:
маъруза – 2 соат, семинар – 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
2. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш: маъруза – 2 соат, семинар – 2
соат, мустақил таълим – 2 соат.
3. Меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш:
маъруза – 2 соат, семинар – 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
4. Аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизлик: маъруза – 2 соат,
семинар – 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
5. Меҳнат бозори: маъруза – 4 соат, семинар – 4 соат, мустақил таълим
– 4 соат.
6. Меҳнат ресурслари балансини тузиш ҳамда ишга жойлашишга
мухтож шахсларни аниқлаш методикаси: маъруза – 4 соат, семинар –
4 соат, мустақил таълим – 4 соат.
7. Аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари: маъруза – 2 соат,
семинар – 2 соат, мустақил таълим – 4 соат.
307
8. Иш ҳақи тизими: маъруза – 4 соат, семинар – 4 соат, мустақил
таълим – 4 соат.
9. Меҳнат унумдорлиги: омиллар ва резервлар: маъруза – 4 соат,
семинар – 4 соат, мустақил таълим – 4 соат.
10. Меҳнат мотивацияси: маъруза – 2 соат, семинар – 2 соат, мустақил
таълим – 4 соат.
11. Меҳнатга муносабат ва ундан қониқиш жараёни: маъруза – 2 соат,
семинар – 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
12. Меҳнатга мослашиш: маъруза – 2 соат, семинар – 2 соат, мустақил
таълим – 2 соат.
13. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими: маъруза – 2 соат, семинар
– 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
14. Меҳнат соҳасидаги социологик тадқиқотларни ўтказиш: маъруза – 2
соат, семинар – 2 соат, мустақил таълим – 2 соат.
Кисловодск Ижтимоий Техник Институти (КГТИ)да «Меҳнат
иқтисодиёти ва социологияси» фани бўйича 18 соат маъруза бўлса,
маъруза мавзулари қуйидагилардан иборат:
1. Кириш – 1 соат.
2. 1-мавзу
«Меҳнат
иқтисодиёти
ва
социологияси»
фанини
ўрганишнинг объекти ва усуллари – 1 соат.
3. 2-мавзу Меҳнат ресурслари ва аҳолини иш билан бандлигининг
таркибий тузилиши – 1 соат.
4. 3-мавзу Ишсизлик – 1 соат.
5. 4-мавзу Меҳнат бозори – 4 соат.
6. 5-мавзу Ишчи кучининг таклифи – 2 соат.
7. 6-мавзу Ишчи кучига талаб – 2 соат.
8. 7-мавзу Ишчи кучининг сифати – 1 соат.
9. 8-мавзу Корхонада меҳнатни бошқариш ва ички меҳнат бозори – 1
соат.
10. 9-мавзу Меҳнат шароити ва уни ташкил этиш – 1 соат.
11. 10-мавзу Меҳнат унумдорлиги – 1 соат.
12. 11-мавзу Иш ҳақи – ишловчиларни меҳнатга даъват этишни асоси
сифатида – 1 соат.
13. 12-мавзу Ижтимоий шерикчилик ва касаба уюшмаларининг
дастурлари – 1 соат.
Пенза Давлат Университети ва Пенза Технология Институтларида
ушбу фан бўйича дарслар ягона дастур асосида ўтилиб, унда қуйидаги
маъруза мавзулари мавжуд:
1. «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» курси – фан сифатида – 2
соат.
2. Меҳнат ресурслари ва иш билан бандлик муаммолари – 4 соат.
308
3. Меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг шаклланиши – 2 соат.
4. Давлат ва меҳнат бозори – 2 соат.
5. Меҳнат самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари – 2 соат.
6. Меҳнат унумдорлиги: тушунчаси, кўрсаткичлари, ошириш омиллари
ва захиралари – 4 соат.
7. Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг назарий асослари – 2 соат.
8. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими – 4 соат.
9. Иш ҳақининг шакллари – 2 соат.
10. Меҳнат жамоаси корхонанинг ижтимоий тизими сифатида – 2 соат.
11. Меҳнат жамоасини бошқариш – 2 соат.
12. Корхонада меҳнатни ташкил этиш – 2 соат.
13. Меҳнатни ташкил этишнинг турлари ва элементлари – 4 соат.
14. Корхонада меҳнатни нормалаштириш – 2 соат.
Шунингдек чет эл университетларидан «Меҳнат иқтисодиёти ва
социологияси» фани бўйича ўқитиладиган мавзулар ТДИУ ўқув режасида
мавжуд эмас. Мисол учун, Кисловодск Ижтимоий Техник Институтидаги
«Ишчи кучининг сифати», «Корхонада меҳнатни бошқариш ва ички
меҳнат бозори», «Ижтимоий шерикчилик ва касаба уюшмаларининг
дастурлари». Пенза Давлат Университети ва Пенза Технология
Институтидаги, «Меҳнат жамоаси – корхонанинг ижтимоий тизими
сифатида», «Меҳнат жамоасини бошқариш», «Корхонада меҳнатни
нормалаштириш» каби мавзуларни айтиш мумкин.
Шунингдек КГТИ ва Пенза Давлат Университети ва Пенза
Технология Институтида ўтилмайдиган ТДИУнинг қуйидаги мавзулари
мавжуд:
1)
Меҳнат ресурслари балансини тузиш ҳамда ишга жойлашишга
мухтож шахсларни аниқлаш методикаси;
2)
Аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари;
3)
Меҳнат мотивацияси;
4)
Меҳнатга муносабат ва ундан қониқиш жараёни;
5)
Меҳнатга мослашиш;
6)
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими;
7)
Меҳнат соҳасидаги социологик тадқиқотларни ўтказиш.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фани бўйича СамДУда
тавсия этилган адабиётлар янги бўлиб, 2000 йилдан кейинги адабиётларни
ташкил этади. Бошқа чет эл университетларида эса тавсия этилган
адабиётларнинг кўпчилиги 2000 йилдан олдинги бўлиб, интернет сайтлари
ҳам мавжуд эмас. СамДУ адабиётларида янги замонавий адабиётлар билан
бирга кўпгина интернет сайтлари ҳамда Президент асарлари ва
фармонлари, давлат қонунлари ва қарорлари, меъёрий ҳужжатлари ҳам
берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |