4
четлаб ўтмади. Ўтган 22 йил ичида бошқарувнинг ушбу воситаларида ҳам
туб ўзгаришлар юз берди. Айнан шу йиллар ичида бухгалтерия ҳисоби ва
аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинди, улар
бўйича ҳалқаро талабларга жавоб берадиган 50 га яқин миллий стандартлар
ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар яратилди.
Шу борада жамиятимизнинг эркинлаштириш, бизнес юритиш учун
ҳуқуқий ва қонунчилик базаси ҳамда зарур
шароитларнинг мунтазам
равишда такомиллаштириб борилгани иқтисодиѐтимизни изчил ва барқарор
ривожлантиришда, аҳолини ҳаѐт даражаси сифатини юксалтиришда катта
ўрин тутганини қайд этиш лозим.
Мустақиллик йилларида иқтисодиѐтни тўлиқ ислоҳ қилиш бухгалтерия
ҳисоби ва аудит соҳаларини ҳам четлаб ўтмади. Кейинги йилларда
бухгалтерия ҳисобининг тамойилларини ривожлантириш мақсадида бир
қатор ишлар амалга оширилмоқда. ―Республикамизда хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантиришнинг асосий
параметрлари хизмат турлари бўйича,
шунингдек республикамизнинг
ҳудудлари кесимида белгиланди, хизмат кўрсатиш соҳаларининг
мамлакатимиз ЯИМдаги ҳиссасини 2010 йилга келиб 49%га етказишдек
улкан вазифа белгиланди, ушбу кўрсатгичга эришишга қаратилган аниқ чора-
тадбирлар давлат дастури тасдиқланди.‖
2
Бухгалтерия ҳисоби ҳам
хизмат
кўрсатишнинг бир соҳаси сифатида намоѐн бўлади. 2013 йил якунларига
кўра, ―Мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат
маҳсулотласи ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8
фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси
прогноз кўрсаткичкдан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташлик этди ‖
3
2
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2006 yil 17 apreldagi PQ-325-sonli qarori ―O‘zbekiston
Respublikasida 2006-2010 yillarda xizmat ko‘rsatish va servis sohasini rivojlantirishni jadallashtirish chora
tadbirlari to‘g‘risida‖
3
O‘zbekiston Respublikasi Islom Karimovning mamlakatimizni 2013 yilda ijtimoiy-iqtisodiy
rivojlantirishyakunlari va 2014 yilgamo‘ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga
bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining majlisidagi ma‘ruzasi Zarafshon gazetasi 2014-yil 18-yanvar.
5
Бухгалтерия
ҳисобининг
яхши
юритилишини
бу
корхона,
ташкилотларнинг янада самарали ишлашига олиб келади. Айниқса бу
соҳанинг ишлаб чиқариш соҳаси билан алоқасини алоҳида такидлаб ўтамиз.
Ялпи ишлаб чиқариш соҳасида бухгалтерия ҳисобининг ўрни беқиѐсдир.
Бухгалтерия ҳисобининг ишлаб чиқариш соҳаларида самарали юритилишини
таминлаш бу унинг бошқарувига катта ижобий таъсир кўрсатади. Биз
биламизки, ишлаб чиқариш соҳасида асосий воситалардан тўғри
фойдаланиш, уларни таъмирланишини ўз вақтида олиб бориш муҳим
аҳамият касб этади. Ишлаб чиқаришдаги барча жараѐнлар
асосан асосий
воситалар орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: