Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

9.3.Саёҳатларни лойиҳалаштириш. 
 «Туристик-экскурсион 
хизмат 
кўрсатиш. Туристик 
хизматларни лойиҳалаштириш» 28681.1-95 ГОСТ ига мувофиқ 
саёҳатни лойиҳалаштириш туристлар талаблари билан бу 
лойиҳалаштиришни амалга оширадиган корхона имкониятларининг 
ўзаро мувофиқлашувини кўзда тутади. 
Мазкур ГОСТда кўрсатиладики, лойиҳа ҳужжатлари 
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонунга 
мувофиқ туристлар ҳаёти, мулки ва соғлиги яъни, атроф-муҳитни 
ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳавфсизлик талабларини ўзида 
мужассамлаштириши лозим. 
Хизматларни лойиҳалаштириш асоси бўлиб вербал модел 
(ёки қисқача таърифи), яъни хизматлар бозорини ўрганиш 
натижасида аниқланган, буюртмачи билан келишилган ва 
хизматларни бажарувчи имкониятларини ҳисобга оладиган 
талаблар тўпламидир. 
Хизматлар тавсифи тегишли хизматлар турига тўлган давлат 
стандарти талабларидан паст бўлмаслиги лозим. Лойиҳага 
хизматлар 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
бўйича, хизматлар 
истеъмолчилари ва уларнинг мулклари, хизмат кўрсатувчи 
персоналлар, атроф-муҳит учун хавфли минималлаштириш бўйича 
аниқ талабларни қўшиш керак. 
Туристларга исталган хизмат кўрсатиш турига бўлган 
талабларни акс эттирадиган ҳужжатларда қуйидагилар бўлиши 
лозим: 
· туристларга хизмат кўрсатиш усуллари, шакллари ва 
жараёнларнинг тасвирланиши; 
· туристларга 
хизмат 
кўрсатиш 
жараёнлари 
тавсифномалари;
· фойдаланиладиган жиҳоз (ускуна)ларнинг қабул қилиш 
қобилияти ва миқдори, турга талаблар; 
· персоналларнинг 
зарур 
миқдори 
ва 
уларнинг 
профессионал тайёргарлик даражаси
· хизмат кўрсатишнинг шартнома таъминоти; 
· туристларга хизмат кўрсатиш кафолатлари; 


108 
· рекреацион ресурслар эгалари, санитария-эпидемиология 
назорати органлари. Ёнғин хавфсизлиги назорати ва 
бошқа ташкилотлар билан келишилганлик. 
Туристларга хизмат кўрсатишнинг аниқ талаблари амалдаги 
меъёрий ҳужжатлардагидан паст бўлмаслиги лозим. 
Туристларга 
хизмат 
кўрсатиш 
жараёнларини 
лойиҳалаштириш хизматлар кўрсатилишининг алоҳида босқичлари 
бўйича амалга оширилади ва уларнинг бир-бирига технологик 
карталар тузилади. Туристик хизматларни лойиҳалаштириш 
натижаси 
технологик 
ҳужжатлар (технологик 
хариталар, 
инструксиялар, қоидалар, регламент ва ҳ.к.) ҳисобланади. 
«Туристик саёҳат» хизматини лойиҳалаштириш икки 
босқични кўзда тутади:
1)"туристик саёҳат" хизматига кирадиган ҳар бир хизматни 
туристларга хизмат кўрсатиш дастурига мувофиқ равишда 
лойиҳалаштириш. 
2) "туристик саёҳат" хизматини бир бутун ҳолда 
лойиҳалаштириш. Турист талабига биноан хизматларни 
лойиҳалаштиришда 
хизматларни 
бажарувчи-корхона 
имкониятларини ҳисобга олиш лозим. 
"Туристик саёҳат" хизматининг қисқача таърифи аҳолининг 
талаблари ва тўлов қобилиятини, туристик саёҳатларга бўлган 
талабини, шунингдек, маълум регионннинг рекреацион ресурслари 
имкониятларини ўрганиш асосида тузилади. У туристларга хизмат 
кўрсатиш дастури лойиҳасида янада аниқлаштирилади. 
Хизмат кўрсатиш дастурини ишлаб чиқишда қуйидагилар 
аниқланади: 
· саёҳат йўналиши; 
· хизматларни бажарувчи туристик корхоналар рўйхати; 
· ҳар бир хизматларни бажарувчи корхонанинг хизматлар 
кўрсатиш даври; 
· экскурсиялар ва диққатга сазовор объектлар таркиби; 
· туристик сафарлар, сайрлар рўйхати; 
· ҳордиқ чиқариш тадбирлари комплекси; 
· йўналишнинг ҳар бир пунктида бўлиш давомийлиги
· саёҳатга чиқадиган туристлар сони; 
· ички ташувлар учун транспорт турлари; 


109 
· гидлар, экскурсоводлар, хорижий вакиллар, инструкторлар, 
таржимонлар 
ва 
бошқаларга, шунингдек, уларни 
тайёрлашга бўлган эҳтиёж; 
· транспорт воситаларининг зарур сони
· туристик йўлланмаларнинг маълумот варақалари учун 
саёҳатни тасвирлаш шакли, реклама ва маълумот 
материалларини тайёрлаш тартиби, уларнинг сони ва ҳ.к. 
Туризмни лойиҳалаштириш натижасида қуйидагилар тўғри 
таркиб топиши лозим: 
а)туристик саёҳатларнинг технологик хариталари (1-илова); 
б) хизматлар етказиб берувчи корхона бандлиги графикаси (2-
илова); 
в) туристик йўлланмадаги маълумот варақаси (4-илова); 
г) туристларга хизмат кўрсатиш дастурлари. 
Туристик 
хизматларга 
умумий 
талаблар "Туристик-
экскурсион хизмаи кўрсатиш. Туристик хизматлар. Умумий 
талаблар" 28681.2-95-ГОСТ ида келтирилган бўлиб, мажбурий ва 
тавсия қилинадиган талабларга бўлинади. 
Мажбурий талаблар - туристлар ҳаёти ва саломатлигининг 
хавфсизлиги, улар мулкларининг сақланиши ва атроф-муҳитнинг 
ҳимоя қилинишидир. 
Тавсия қилинадиган – белгиланишига мувофиқлиги, 
бажарилишининг аниқ ва ўз вақтида бўлиши, комплекслилик, 
хизмат кўрсатувчи персоналларнинг ахлоқлилиги, қулайлик, 
эстетиклик, эргономиклигидир. 
Кўрсатиладиган туристик хизматлар истеъмолчилар учун 
қўшимча қулайликлар, қизиқарлилик ва хизматлар нуфузлилигини 
назарда тутадиган талабларга мос келиши лозим. ГОСТда бу 
талабиар тавсия қилинадиган қилиб белгиланганига қарамай, 
ҳақиқатда улар бажаришга мажбурий ҳисобланадилар. 
Қуйида бу талабларга изоҳ келтириб ўтилган. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish