Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Гуруҳли туризм. Нисбатан арзон, кўп сонли туристлар учун 
ҳамёнбоп, аммо гуруҳли туризмда гуруҳнинг барча аъзолари 
ўрнатилган тартибга бўйсунишлари лозим. 
Жозибадор туристик маҳсулот яратиш туроператорларнинг энг 
муҳим ва энг биринчи вазифасидир. Туристик ташкилотлар 
фаолиятининг ушбу соҳаси ишлаб чиқариш жараёнлари билан 
бевосита боғлиқ. Ташкилотнинг товар сиёсати ишлаб чиқариш ва 
сотиш ўртасидаги келишилган, шунингдек турлар ассортименти, 
хизмат кўрсатиш дастури ва турмаҳсулот бирлиги билан боғлиқ 


100 
қарорлар қабул қилишини талаб этади. “Туристик маҳсулот 
яратишда турист нима сотиб олади” деган саволга аниқ жавоб 
бериш лозим. Ахир турист меҳмонхонадаги жойлаштириш учун 
эмас, янги ҳиссиётлар ва нотаниш нарсалар билан танишиш учун 
ресторандаги бифштекс ёки гўштли қийма учун эмас, эътибор, 
қўлайлик учун пул тўлайди. Шунинг учун турмаҳсулот яратиш 
туристнинг истеъмолчилик ҳусусияти ва сифатларини ўрганишдан, 
туристлар учун энг жозибали томонларни очишдан бошланади. 
Айнан шу кўрсаткичлар туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш ва 
сотишдаги 
энг 
муҳим 
йўналтирувчилар 
ҳисобланади. 
Мутахассислар томонидан туристик маҳсулотнинг бир нечта 
истеъмолчилик ҳусусиятлари ажратиб кўрсатилади:
· 
асосланганлик, барча хизматларни такдим этиш турист 
эҳтиёжларига асосланган, саёҳат мақсади ва тегишли 
шароитлар билан мослашган бўлиши лозим;
· 
ишончлилик, ахборот, маълумот ишончлилиги, маҳсулот реал 
таркибининг рекламага мувофиқ келиши; 
· 
самарадорлик, турист томонидан кам ҳаражатлар эвазига 
кўпроқ самарага эришилиши;
· 
бутунлик, маҳсулотнинг якунланганлиги, унинг турист 
талабини тўла қондира олиш ҳусусияти; 
· 
аниқлик, маҳсулот истеъмоли, унинг йўналтирилганлиги ҳам 
турист учун, ҳам хизмат кўрсатувчи ходим учун тушунарли 
бўлиши лозим; 
· 
қўллашдаги оддийлик; 
· 
эгилувчанлик, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тизимининг 
истеъмолчиларнинг турли типларига мос келиши ва хизмат 
кўрсатувчи ходимнинг ўзгаришига нисбатан бефарқлиги; 
· 
нафлилик, маҳсулотнинг бир ёки бир нечта мақсадга эришиш 
учун хизмат қилиши (масалан дам олиш ва ўрганиш) 
туристнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондира билиш қобилияти. 
Ушбу ҳусусиятлар сотилиши устидан назорат биринчи 
навбатда туристнинг саёҳатдан қониқиш даражасини ўрганиш 
(сўров, анкета) ҳисобланади. Аммо туристик хизмат устидан 
назоратнинг ўзи турмаҳсулотни режалаштириш босқичида 
бошланади. Юқоридаги таъкидланган ҳусусиятлар билан бир 
қаторда турмаҳсулотнинг меҳмондўстлик каби бетакрор ҳусусияти 
ҳам тан олинган. Ушбу ҳусусиятсиз ҳар қандай энг мукаммал 
турмаҳсулот ҳам ўз қиёфасини йўқотади ва турист ўзининг у ёки 


101 
бу эҳтиёжининг қониқтирилишининг кўтилаётган даражасига 
эриша олмайди. Туристик индустрия соҳасида меҳмондўстлик – бу 
касбий талаб, бу туристларга хизмат қилишдан хурсанд 
эканлигини билдиришдир. Меҳмондўстликнинг ажралмас қисмлари 
бўлиб эътибор, хурмат, персаналнинг илтифотлилиги ҳисобланади. 
Меҳмондўстлик серқирра тушунча бўлиб, бир неча ташкил этувчи 
омиллардан иборат: 
a) 
дам олиш имкониятлари, билим олиш ва вақтичоғлик 
ҳақидаги маҳаллий ва ҳудудий бозорларнинг сифатли ахбороти; 
б) потенциал истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар
ва туристик худуд тўғрисида ижобий тасаввур яратиш (реклама, 
телекўрсатувларда қатнашиш ва ҳ.к.); 
в) хизмат кўрсатувчи персанолнинг туристларга илтифот 
кўрсатишга интилиши (ҳаммаси мижоз учун шиори бўйича хизмат 
кўрсатиш); 
с) туристик маҳсулотни тақдим этувчиларнинг туристлар 
хажми ва илтимосларига эътиборли муносабати (биз сиз учун нима 
қила оламиз? тамойили бўйича); 
д) хизматларни 
олишда 
туристнинг 
мослашувини 
енгиллаштириш (турфирма ички ахбороти, туристга тушунарли 
бўлган тилда тайёрланган буклетлар, саёҳатномалар); 
е) туристларга марҳаматли муносабатда бўлиш ушбу ҳусусият 
хизмат кўрсатиш тамойилларидан бирига айланиш лозим. 
Юқорида таъкидланган тамойилларнинг барчаси хизмат 
кўрсатиш 
технолгиясига 
киритилиши 
лозим. Турни 
ташкиллаштириш технологиясида туристлар ва хизмат кўрсатувчи 
ходимнинг ўзаро таъсир муҳити ҳам туристлар томонидан 
хизматлар қабул қилинишининг психологик жиҳатлари ҳам бирдек 
муҳимдир. Бу шуни англатадики, туристнинг шахсий қизиқшлари, 
унга бўлган самимий муносабат доимо биринчи ўринга қўйилиши 
лозим. 
Шу нуқтаи назардан халқаро туризмда қўйидаги эътибор 
аломатларини туристларга кўрсатиш аллақачон амалиётга 
айланган: 
- ҳар бир турист учун қўтловчи сувенирлар меҳмонхона 
хизматидан фарқли ўлароқ (меҳмонхонада хатто ёстиқ устидаги 
шоколод ҳам сувенир) турларда сувенирлар саёҳат мақсадидан 
келиб чиқиб берилади. Масалан: касбий саёҳат, яъни иш юзасидан 
саёҳатларда 
проспектлар 
ёки 
туристларни 
қизиқтирувчи 


102 
маҳсулотлар намуналари, фальклор турларда эса миллий 
характердаги сувенирлар бўлиши мумкин; 
- тур якунида туристларга босиб ўтилган маршрутлар ҳамда 
махсус тайёрланган дипломлар, ёрлиқлар, нишонлар тақдим этиш; 
- реклама варақлари, буклетлар, йўл кўрсатувчилар ва дам 
олиш максанлари ҳақидаги маълумотлар туристлар учун доимий 
равишда тарқатилиши лозим; 
- саёҳатнинг илк кунларида асосий ва қўшимча хизматлар 
бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш учун туристлар билан 
гиднинг учрашувини ташкил этиш. 
Буларнинг барчаси жуда самимий тус олади ва туристлар учун 
жозиба кашф этади. 
Хизмат кўрсатишни ташкил қилишда озодлик тамойилини 
инобатга олиш жуда муҳимдир, яъни саёҳат чоғида барча
кўнгилсиз нарсалардан озод бўлиши лозим. Масалан, туристларни 
транспортга билетлар буюртмасидан, концерт ва театрларга 
билетлар буюртмасидан, ҳар қандай турдаги хизматларни 
кутишидан бутунлай холос қилиш лозим.
Хизмат 
кўрсатишнинг 
оптималлиги 
меҳмондўстликка 
алоқадор бўлган истеъмолчи ҳусусиятларидан бири. Хизмат 
кўрсатишнинг оптималлашуви қўйидагиларни назарда тўтади: 
· барча хизмат турларининг ягона даража (класс)га мос 
келиши; 
· барча хизматларнинг тур мазмунига мос келиши; 
· турнинг истеъмолчиларнинг маълум мақсадли гуруҳига 
йўналтирилганлиги; 
· хизмат кўрсатиш дастурини олдиндан келишиш; 
· дастурларнинг қайишқоқлиги (элсатилиги) у ёки бу 
хизматларни алмаштириш имкони мавжудлиги; 
· тақдим этиладиган хизматлар сони бўйича хизматларнинг 
мақсадга мувофиқ таркиби; 
· хизмат кўрсатишда мажбурийлик аломатларининг йўқлиги; 
Ушбу тамойилларнинг барчасини туристик маҳсулотни ишлаб 
чиқариш босқичидаёқ инобатга олиш муҳимдир. Бунда нотўғри
тайёрланган маҳсулотга нафақат талаб мавжуд бўлмаслиги, балки 
бундай маҳсулот ташкилотдан бўлажак потенциал мижозларнинг 
ихлосини ҳам қайтариши мумкинлигини унўтмаслик лозим. 
Бугунги кунда туристик бозорда ҳукм сўраётган рақобат 
шароитида юқоридагилар кучли омил бўлиб ҳисобланади.


103 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish