Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

7.2.2. Ер устидаги ѐғинларни кузатиш 
 
Шудринг мусбат ҳароратларда тунда тупроқ, ўт ва горизонтал 
буюмларда пайдо бўлган сувнинг майда томчиларидир. Шудрингнинг ҳосил 
бўлиши ер сиртининг радиацион нурланиши ва совиши натижасида ҳаводаги 
сув буғининг конденсацияси билан боғлиқ. Шудринг, кўпинча, очиқ ҳавода 
нурланиш кучайганда ва тинч ѐки кучсиз шамолда кузатилади. 
Тушган шудрингни узлуксиз қайд этиш учун махсус асбоб - росограф 
қўлланилиши мумкин. Унинг ишлаш принципи қабул қилувчи пластинкада 
ҳосил бўлган шудринг масасининг оғирлигини тортиш ва пластинка 


107 
массасининг ўзгаришини мунтазам қайд қилиб боришга асосланган. 
Асбобнинг асосий ўлчаш қисми - квадрант тарозидир. Тарози шайинининг 
бир учида шудринг қабул қилгич сифатида ишлатиладиган винипластдан 
конус шаклидаги тайѐрланган палла, иккинчисида эса мувозанатлайдиган юк 
ўрнатилади. Ўлчагичнинг қуйи сиртига тушган шудрингни аниқлаш учун, 
унинг остида иккинчи, кичик қабул қилгич ўрнатилади. Тушган 
шудрингнинг миқдори тарози шайинининг оғишидан аниқланади. У пероли 
стрелка билан уланади, перо эса соат механизми ѐрдамида айланадиган 
барабаннинг тасмасида ѐзув қолдиради. 
Қиров – горизонтал сиртларда манфий ҳароратларда радиацион совиш 
натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ майда кристалл ѐғиндир. 
Дарахтларнинг шоҳларида, симларда, сим тўрларда ва бошқа ингичка 
буюмларда совуқ кучсиз шамолли об-ҳавода ҳосил бўладиган кристаллар ѐки 
доналар тузилишидаги оқ юмшоқ ѐғин булдуруқ деб аталади. Ҳавонинг 
нисбий намлиги 100% га яқин бўлганда музли туман ѐки ҳавода учиб юрган 
муз игначаларининг мавжудлиги кристалли булдуруқнинг ҳосил бўлишига 
олиб келади. Бунда буюмларда ўтирган кристаллар сублимация ядролари 
бўлиб, уларда музли кристаллардан иборат бўлган юмшоқ попукнинг тез 
кўпайиши кузатилади. Улар қўл теккизилганда осон тўкилиб кетади. 
Кристалли булдуруқ, кўпинча, ҳаво ҳарорати -15°С дан паст бўлганда 
кузатилади. 
Донали булдуруқ туманларнинг ўта совуқ ҳолатдаги томчиларининг 
буюмларда музлаши натижасида ҳосил бўлади. Катта тезликдаги шамол, 
кучли туман ва кучсиз совуқ (-2°С дан -7°С гача) донали булдуруқнинг тез 
катталашишига сабаб бўлади. 
Шивалама ѐки ўта совуган ѐмғир томчиларининг музлаши натижасида 
ер сиртида ва турли буюмларда тиниқ ѐки хира муз қатламининг ҳосил 
бўлиши яхмалак деб аталади. Одатда яхмалаклар кучсиз совуқда (0°С дан
-5°С гача) кузатилади. Яхмалак мусбат ҳароратларда ҳам ҳосил бўлиши 
мумкин. Манфий ҳароратларга эга бўлган совуқ буюмлар устига ѐққан ѐмғир 
ѐки шудринг, ўша заҳоти музлаб, муз қопламини ҳосил қилади. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish