Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

 
 


104 
7.2.1. Булутлардан ѐғаѐтган ѐғинларни кузатиш 
 
Ёғинлар миқдори сувнинг оқиб кетиши ва сувнинг тупроққа 
шимилиши мавжуд бўлмаган ҳолда горизантал юзага ѐғин пайтида тушувчи 
сув ҳосил қилган қатламнинг миллиметрда ўлчанган баландлигидир.
Ёғинлар миқдори ѐғин ўлчагич (ѐмғир ўлчагич) деб аталадиган асбоб 
ѐрдамида ўлчанади. Ўз конструкцияси бўйича бу асбоб оддий: қабул қилувчи 
идиш сифатида юқори қирраси ер сиртидан 2 м баландликда устинга 
ўрнатилган, маълум юзали кўнгдаланг кесимли цилиндрик челак хизмат 
қилади. Ёғин ўлчагичнинг зарурий қисми - бу қабул қилувчи челак атрофида 
ҳаво оқимида ҳосил бўладиган уюрмалаларни камайтириш мақсадида ва 
челакка ѐғинларнинг, айниқса, қаттиқ кўринишдаги ѐғинларнинг тушишидан 
ҳимоялашга хизмат қиладиган конус шаклидаги ҳимоядир. Бу ҳимоя ѐғин 
ўлчагичдан қорнинг шамол билан олиб чиқиб кетилишини ҳам камайтиради. 
Шамол таъсиридан икки хил: яхлит (Нифер ҳимояси) ва тахтачали 
(Третьяков ҳимояси) ҳимоялар қўлланилади. 
Тахтачали ҳимоя ѐғин ўлчагич челакнинг атрофида ҳаво оқимининг 
кучлироқ бўлиниб, кучсизланишга олиб келади. Бу эса йиғиладиган 
ѐғинларнинг ортишига сабаб бўлади. Шунинг учун меторологик станциялар 
тармоғида яхлит химояли ѐғин ўлчагичлар тахтачали ѐғин ўлчагичларга 
(Третьяков ѐмғир ўлчагичи) алмаштирилган. Етиб бориш қийин бўлган 
жойларда маълум узоқ вақт давомида (мавсум, йил) ѐғинлари йиғадиган 
йиғинди ѐғин ўлчагичлар ўрнатилади. 
Агрометеорологик ва микроиқлимий тадқиқотларда Ф.Ф.Давитая 
ишлаб чиққан дала ѐғин ўлчагичи қўлланилиши мумкин. 
Баъзи метеорологик станцияларда суюқ ѐғинларнинг миқдорини ва 
давомийлигини аниқлаш учун ѐғин ўлчагичлардан ташқари ўзиѐзар ѐғин 
ўлчагичлар - плювиографлар ўрнатилади. 
Ҳозир метеорологик станцияларда ѐғинлар миқдорини ўлчаш учун 
асосий асбоб сифатида тахтачали ҳимоя билан таъминланган Третьяков ѐғин 
ўлчагичи қўлланилади (7.1-расм). 
7.1-расм. Третьяков ѐғин ўлчагичининг схемаси 
Ёғин ўлчагич комплектига тахтачали ҳимоя усулида челак ўрнатиш 
учун учоѐқ, иккита челак, битта челак қопқоғи ва ўлчаш стакани киради. 


105 
Челакнинг қабул қилувчи юзаси 200 см
2
, баландлиги 40 см га тенг. 
Ёғинларнинг буғланиши ва шамол билан учириб кетилишининг олдини олиш 
учун челакнинг ўрта қисмида конус шаклидаги диафрагма пайвандлашган. 
Ёзда унинг тешиги воронка билан ѐпилади. Ёғинларни челакдан оқизиб 
тушириш учун диафрагманинг остида қопқоқ билан ѐпиладиган жўмракли 
тешик бор. Челак учоѐқ устига мустаҳкам ўрнатилади. Кузатиш 
муддатларида челаклар алмаштирилганда, улар қопқоқ билан ѐпилади. 
Третьяков ѐғин ўлчагичининг ҳимояси 16 та эгри трапеция 
кўринишидаги тахтачалардан иборат. Уларнинг тепа ва қуйи асослари махсус 
ҳалқаларга мустаҳкамланади (7.2-расм). Бироқ ҳимоянинг қўлланилиши 
шамол таъсирини бутунлай йўқотмайди, яъни ѐғин ўлчайдиган челакка 
шамол билан ѐғин томчилари ва айниқса, қаттиқ кўринишдаги ѐғинларнинг 
келиб тушиши ҳақиқий ѐғинлар миқдорини ўзгартирди. Шунинг учун, агар 
метеорологик станция майдончаси очиқ жойда жойлашган бўлса, ѐғин 
ўлчагични шамол тезлиги кичикроқ бўлган жойга ўрнатишга ҳаракат 
қилинади. Шунда ѐғин ўлчагич атрофдаги буюмлардан шундай масофада 
жойлашган бўлиши керакки, қия ѐққан ѐмғирда улар челакка ѐмғирнинг 
тушишига тўсқинлик қилмаслиги ва унга баланд жойлардан (дарахтлар, 
томлар ва ҳ.к.) қор тушмаслиги керак. 
7.2-расм. Ёғин ўлчагич қурилмаси 
Ёғин миқдори суткада икки марта ўлчанади. Ўлчашда учоѐққа 
ўрнатилган челакка қопқоқ ѐпиб олинади, унинг ўрнига иккинчи челак 
ўрнатилади. Ёғин тўпланган челак станция биносига олиб келиниб, ѐғинлар 


106 
жўмракдан ўлчаш стаканига қуйилади. Агар ѐғинлар қаттиқ ҳолатда бўлса, 
улар эритилиб, кейин ўлчанади. Қаттиқ ѐғинлар йиғилган челакни иссиқ 
буюмлар (плита, иситиш радиатори) олдига қўймаслик керак, чунки 
уларнинг ѐнида ѐғинлар буғланиши мумкин. 
Ёғин ўлчагичнинг ўлчаш стакани 100 та бўлакларга эга (7.3-расм) 
бўлиб, ҳар бир бўлакнинг қиймати 2 см
2
га тенг. Челакнинг қабул қилувчи 
юзаси 200 см
2
тенг бўлганда, битта бўлак 0,1 мм сув қатлами баландлигига 
мос келади. Агар ѐғинлар миқдори ўлчаш стаканининг ҳажмидан катта бўлса, 
ѐғин миқдори 2-3 босқичда ўлчанади. Ҳар бир ўлчашдан кейин бўлаклар 
сони ѐзиб борилади. Барча ўлчашлар тугагач, ѐғинларнинг умумий миқдори 
(бўлаклар сони) ҳисобланади ва мм га айлантириб ѐзилади. 
7.3-расм. Ёғин ўлчагичнинг ўлчаш стакани 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish