IX мавзу: Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя
Режа:
Мафкуравий профилактика ва унинг зарурати.
Маънавий бойлик – инсон иродасининг қуввати.
Бепарволик, лоқайдлик маънавиятга зид иллат.
Жамият мафкуравий иммунитетини кучайтиришнинг самарали усул ва услублари.
X мавзу: Инсон қалбига йўл
Режа:
Маънавиятни қудратли кучга айлантириш воситалари.
Инсон қалбига йўл таълим – тарбиядан бошланади.
Мамлакатимизда маънавий тикланиш ва янгиланиш жараёнларида адабиёт ҳамда санъат.
XI мавзу: Энг буюк жасорат
Режа:
Энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат.
Бой тарих, юксак маданият, буюк маънавият ворислари – биз.
Маънавий жасорат қаҳрамонликдир.
I мавзу: Кириш. Маънавиятни англаш
Мустақиллик ва у берган имкониятлар. Мамлакат тараққиётини белгиловчи стратегик мақсадларни амалга оширишнинг манбаи ва гарови халқ эканлиги.
Маънавий тарбияда ҳушёрлик, қатъият ва масъулиятлилик тараққиёт кафолати.
Тарихий хотира. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Миллий ўзликни англаш. Ўзликни англаш, миллатнинг келажагини таъминлайди.
Собиқ мустабид тизимнинг миллий маънавиятга муносабати. Ўша даврда халқимизнинг тақдири, эркимиз, тилимиз, динимизнинг аҳволи. Аллома аждодларимиз муқаддас хоклари, бобоколонларимизнинг буюк номларига бўлган муносабат. Юксак маънавият халқимизга хос хислат эканлиги.Унинг тарихий, табиий ва ижтимоий омиллари. Меҳр-оқибат тушунчаси, унинг тарихий миллий, диний илдизлари. Бу тушунчаларнинг мутафаккирлар меросида ўз ифодасини топиши. Миллий менталитет.
Ғарбона индивидуализм. Шарқона жамоавийлик. Маҳалла тарихий қадрият. Маънавият халқнинг бугуни, тақдири, келажагини белгиловчи асосий мезонлардан бири эканлиги.
Маънавиятимизга қарши ғаразли муносабатлар. Маънавий таҳдид. Маънавиятга таҳдид жамиятга таҳдиддир. Мафкуравий хуружлар. Мафкуравий таҳдидлар ва уларга қарши кураш омиллари. Мафкуравий хуружларга қарши ҳушёрлик, ёшлар тарбиясида такомиллаштирилган ота-она – маҳалла – таълим муасасаси фаолиятининг аҳамияти.
Маънавият тушунчаси, унинг мазмун – моҳияти. Маънавият тушунчасининг ҳар бир инсон, жамият, миллат ва халқ ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги.
Маънавиятнинг негизи ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хусусиятлари. Инсоннинг руҳий покланиши ва қалбан уйғониши. Муқаддас китобларимиз, қадриятларимиз, буюк мутафаккирларимиз меросида ҳалол меҳнатдан топилган ризққа яшаш, мардлик, саҳоват ва камтарликка даъват. Калтабинлик, худбинлик, манфаатпарастлик. Ирода мустаҳкамлиги юксак маънавият белгиси.
Сабр-қаноат. Ҳаётдан қониқиш ҳисси - хар бир фуқорода, хар бир ёшда софлик, поклик, ҳалолликка йўғриланган ҳолда шаклланмоғи кераклиги.
Ҳаётдан қониқмас, кишиларнинг қисмати доим оғир бўлганлиги. Улар ҳаётининг оғирлик томони биринчидан шундаки, умр мазмунини моддий бойлик орттириш деб ўйлашлари. Энг ачинарлиси, барча инсоний муносабатларни бундай кишилар манфаат доирасида баҳолашлари. Уларнинг бу қарашлари ва амаллари нафақат ўзларига, балки жамиятга ҳам зарар келтиришди.
150 йил давом этган мустабид тузум азоб-уқубатлари хаклқимиз иродаси, иймон-эътиқодини, қадимий маънавият, миллий ўзлигимизни рахна сола олмаганлиги ҳақида.
Миллий ғурур. Миллатимизнинг эътиқоди ва иймонидаги, этногенезидаги табиий мағрурлик доимо сунъий камтарликдан устун бўлиб келганлиги. Қолаверса аждодларимизда касб-ҳунар эгаллаш, ҳалол меҳнат эвазига яшаш тарзи одат тусига кирганлиги. Масалан, Баҳоуддин Нақшбанд-наққошлик, Фаридиддин Аттор- атторлик, Паҳлавон Махмуд деҳқончилик билан шуғулланганлари, Абу Наср Форобий эса қози бўлиш билан бирга қоровулчилик қилганлари. Бу биз учун ибратли эканлиги.
Миллий руҳ. Хар бир миллат, жумладан ўзбек халқи ўз миллий хусусиятларига урф-одат, анъаналарига, маданий меросига, бошқа миллат ва халқларда такрорланмайдиган хусусиятларига эгаки, улар ҳаммаси психологик омилда уйғунлашади.
“Япон мўжизаси”, “корейс мўжизаси”нинг миллат маънавий фазилатларига боғлиқлиги.
Виждон тушунчаси. Виждон уйғоқлиги инсон маънавиятининг таянч устунларидан бири эканлиги. Жамият ҳаётида адолат ва ҳақиқат, меҳр – шафқат, инсоф – диёнат каби тушунчаларни қарор топтиришда виждон уйғоқлигининг ўрни ва таъсири.
Узлуксиз маънавий тарбия она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси орқали амалга оширилади. Табиатга, гўзалликка муносабат. Эркин фикрлаш муҳити ва маънавий юксалиш имкониятлари давлат ва жамиятнингн тараққиёти, тинчлик эканлиги. Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак эканлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |