VIII-Бўлим: Тадбиркорлик чўққиларини эгаллашдаги кейинги қадамлар
Ахборотлар манбаи ва улардан фойдаланиш. Бўлажак тадбиркорлар учун зарур бўлган ахборот ва ёрдамлар турлари. Ёрдам олиш усуллари. Ахборот ва ёрдам тақдим этувчилар. Бизнес-режага тайёрлаш. Унга тегишли саволлар. Уларнинг умумий моҳияти ва мазмуни. Бизнес-режанинг тузилиши. Тадбиркорликни ташқи дунё билан боғлаш. Бизнес ҳақида доимий ўйлаш. Тадбиркор каби ҳаракат қилиш. Ўз қобилиятига ва имкониятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш. Корхона очишда юзага келадиган муаммоларни минималлаштириш. Корхонани очиш ва уни муваффақиятли юритишда таъсир этувчи омиллар, ҳарактер қирралари, шарт-шароитлар. Ўз бизнесини очишга Кумак берувчи бошқа ўқув дастурлари. Ушбў дастурлар асосида бизнесни очиш ва юритишга ўргатувчи ўқув пакетлари, улардан фойдаланиш имкониятлари, манбалари, номланиши, ихтисослашуви ва бошқа турли маслаҳатлар.
IX-Бўлим: Солиқ ва солиққа тортиш
Солиқ тизимининг моҳияти. Солиқ тизимини гуруҳланиш тартиби. Солиқлар ва солиққа тенглштирилган мажбўрий тўловларнинг гуруҳланиши: иқтисодий моҳиятига Кура (тўғри ва эгри солиқлар); бюджетга тушишига Кура (умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбўрий тўловлар); солиқ тўловчилари нуқтаи назаридан (юридик шаҳслардан ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар). Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимини ислоҳ қилишинг асосий йўналишлари. Ўзбекистон солиқ тизимининг ривожланган давлатлар солиқ тизими билан ўхшашлик ва фарқли жихатлари. Юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби. Юридик шахс тушунчаси. Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбўрий тўловлар таркиби. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби. Жисмоний шахс тушунчаси. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш мақсадида 2 гуруҳга бўлиниши: Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ҳисобланган жисмоний шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқ турлари ва уларга тавсиф. Жисмоний шахслардан олинадиган мажбўрий тўловлар ва йиғимларнинг мазмуни. Солиққа оид қонунбўзарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари. Юридик ҳужжатлар тизимида қонунларнинг устунлиги, ушбў ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқ бўлиши. Иқтисодиёт ва солиққа оид ҳуқуқбўзарликлар таснифи. Солиқ қонунчилиги тизимида жазо чоралари моҳияти ва турлари. Солиқ тўловчиларга нисбатан тегишли жарима ва жазо чоралари қўлланилишининг меъёр ҳамда мезонлари. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш. Юридик жавобгарликнинг солиққа оид қисми, жиноий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик.